Зиѐвуддин Раҳим, Одилхон қори Юнусхон ўғли


АЛЛОҲ НЕГА ҲАММАНИ БОЙ ҚИЛИБ ҚЎЙМАЙДИ?



Download 1,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/198
Sana22.04.2022
Hajmi1,96 Mb.
#572499
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   198
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim, Odilxon Yunusxon o\'g\'li. Rizq kalitlari. Najot keltiruvchi duolar

АЛЛОҲ НЕГА ҲАММАНИ БОЙ ҚИЛИБ ҚЎЙМАЙДИ? 
Аллоҳ хоҳлаганида ҳар бир бандани бой-бадавлат, обрўъ-эътиборли қилиб қўярди. Лекин ундай эмас. 
Бунинг сабаби нима? Кишилар орасида ўта давлатманди ҳам, ўртаҳоли ҳам, кунини зўрға ўтказадигани ҳам 
бор. Бунинг ҳикмати мўъжизавий Қуръони каримда очиқ-ойдин айтилган. Аллоҳ таоло шундай марҳамат 
қилади: 
"-------------------------------- Арабий матн----------------------------------" 
www.ziyouz.com kutubxonasi



“Агар Аллоҳ 
(барча)
бандалари ризқини кенг-мўл қилиб қўйса, албатта улар Ер юзида зулм-
тажовузкорлик қилган бўлардилар. Лекин У Зот 
(бандалари ризқини)
Ўзи хоҳлаганича ўлчов билан 
туширади. Албатта У бандаларидан Хабардор, кўриб турувчи Зотдир”
(“Шўро” сураси, 27-оят). 
Агар Аллоҳ ҳар кимга фаровон ҳаѐт берганида одамлар ҳадларидан ошиб кетишарди, туғѐнга 
тушишарди. Чунки бойлик инсонни куфрга, кибрга, гуноҳ ишларга бошлайди. Намруд, Фиръавн, Қорун, 
Макка мушриклари бунга ѐрқин мисолдир. Аллоҳ бандаларига Меҳрибон. Шунинг учун уларнинг ҳолига 
қараб ризқ беради. Бойликка муносиб бўлганларни бой қилади. Кимга камбағаллик хайрли бўлса, камбағал 
қилади. Аллоҳ таоло бандалари ҳолатини ўзларидан ҳам яхши билади: бири бойликка сабр қилолмаслигини 
билгани учун унга кенг ризқ бермайди. Яна бошқасини камбағаллик бузишини билгани учун унга 
фақирликни раво кўрмайди. Шунингдек, Аллоҳ таоло одамлар ризқни қайси йўл билан топаѐтганини, 
қўлидаги мол-давлатни қайси йўлларда сарфлаѐтганини кўриб-кузатиб туради. 
Амр ибн Ҳурайс ва бошқалар: “Бу оят Суффа аҳли ҳақида тушган. Улар: “Бизда ҳам фалон нарсалар 
бўлганида эди...”, дея дунѐни орзу қилишганида мазкур оятлар нозил бўлди” (Табароний, Ибн Жарир, 
Байҳақий ривояти). 
Қатода ушбу оят ҳақида: “Айтилишича, ризқнинг яхшиси туғѐнга бошламайдигани, Аллоҳнинг 
ибодатидан чалғитмайдиганидир”, деган (Ибн Жарир ривояти). 
Хаббоб ибн Арат розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Биз Бани Қурайза, Бани Назир, Бани Қайнуқоъ 
бойликларига ҳавас билан қарадик. Шунда Аллоҳ таоло “Агар Аллоҳ бандалари ризқини кенг қилиб 
қўйса...” оятини туширди” (“Тафсирул Алусий”). 
Уламолар айтади: “Бандалар учун фойдали иш қилиш Аллоҳ таолога вожиб бўлмаганидек, Унинг 
иши бандалар манфаатига зид ҳам эмас. У қайсидир бандасига кенг ризқ берса, бу ўша бандани ѐмонликка 
бошлашини билади. Шунинг учун унинг фойдасини кўзлаб унга озроқ мол беради. Шундай экан, ризқ 
танглиги камчилик бўлмаганидек, ризқ мўллиги фазилат ҳам саналмайди. Аллоҳ таоло баъзи қавмларга – 
гарчи ризқларини фасод йўлларга ишлатишини билса ҳам – бойлик беради. Умуман, бу борада ишлар 
Аллоҳ таолонинг иродасига ҳавола этилади”. 
Ҳақиқатан, инсон нафси ҳеч қачон тўймайди, яна кўпроқ бўлишини орзулайди. Масалан, мартабаси 
кўтарилган одам кейинги поғонага кўз тикади, бойлиги маълум миқдорга етганида уни янаям кўпайтириб, 
ҳаммадан ўзиб кетишни, мол-дунѐда якка пешқадам (лидер) бўлишни истайди. Буни эзгулик йўлида талаб 
этса майли эди, лекин кўпинча бойлиги ошиб-тошиб кетган одам чегарадан чиқади, босар-тусарини билмай 
қолади. Аллоҳ меҳрибон Зот. Бандалари ҳолига қараб ризқ, бойлик, неъмат беради. Тасаввур қилинг: агар 
барча бирдек бой бўлганида нима бўларди? Ҳаммаѐқ кибрли, бурни осмонда, насиҳатни хушмайдиган, 
фақат ўзини ўйлайдиган худбин кимсаларга тўлиб кетарди. Қолаверса, бир бой бошқа бойга бўйсунмасгани 
учун жамият ҳаѐти издан чиқарди. Шунинг учун ҳам Ҳикматли Зот бандаларига маълум ўлчов билан ризқ 
беради. 
Қуръони каримда яна шундай дейилган: 
"-------------------------------- Арабий матн----------------------------------" 

Download 1,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish