Зиѐвуддин Раҳим, Одилхон қори Юнусхон ўғли


“Агар  (Раҳмон) Ўз ризқини ушлаб-тўхтатиб қўйса, сизларга ризқ-рўз берадиган ўша зот ким



Download 1,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/198
Sana22.04.2022
Hajmi1,96 Mb.
#572499
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   198
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim, Odilxon Yunusxon o\'g\'li. Rizq kalitlari. Najot keltiruvchi duolar

“Агар 
(Раҳмон)
Ўз ризқини ушлаб-тўхтатиб қўйса, сизларга ризқ-рўз берадиган ўша зот ким 
ўзи?! 
(Аллоҳдан ўзга ризқ берувчи йўқ)
. Йўқ, 
(кофирлар)
катта кетишда, 
(ҳақдан)
йироқлашишда оѐқ 
тираб туриб олдилар”
(“Мулк” сураси, 21-оят).
Агар Аллоҳ сизлардан ризқ воситаларини тўсиб қўйса: осмондан ѐмғир ѐғдирмаса, анҳорлар, дарѐлар 
оқизиб қўймаса, ким сизларни ризқлантира олади?.. Жавоби аниқ: ҳеч ким. Шундай бўлган тақдирда 
одамлар ўзларини ризқлантира олишмайди-ю, қандай қилиб бировларни ризқлантиришади?!. Кофирлар бу 
ҳақиқатни яхши билишади, лекин ақлларини ишлатишмайди, Аллоҳдан бошқасига сиғинаверишади. Бу 
манманлик, ғурур, ҳақни қабул қилмасликдир. 
Демак, ҳақиқий мўмин банда ризқни Аллоҳдан деб ишонади, неъматни фақат Раббидан сўрайди, 
ҳаққа бўйсунади, Аллоҳга, Расулига итоат этади. Мўминнинг бахти, нажоти, бошқалардан афзаллиги шунда. 
РИЗҚ БЕРУВЧИ АЛЛОҲ 
(Ибратли ривоят) 
Ривоят қилишларича, Ҳотим Асом раҳматуллоҳи алайҳ бир куни фарзандларига: “Мен ҳажга 
боришни ният қилдим”, деди. Шунда улар: “Бизни кимга ташлаб кетасиз, отажон?” деб йиғлай бошлашди. 
У зотнинг тақволи, оқила қизи эса: “Отамни ўз ҳолига қўйинг, кетаверсинлар. Аллоҳнинг Ўзи ризқ берувчи 
Зот”, дея опа-укаларига насиҳат қилди. 
Ҳотим Асом ҳаж сафарига жўнаб кетди. Оиласи эса оч-наҳор эди. Опа-укалари оқила қизни маломат 
қила бошлашди. Уларнинг сўзларини эшитган оқила қиз: “Ё Аллоҳ, мени уларнинг олдида шарманда 
қилма. Ўзинг аҳволимизни билувчисан”, деб дуо қилди. 
Шу пайт шаҳар ҳокими ўз аъѐнлари билан Ҳотим Асомнинг уйи олдидан ўтиб қолди. Ҳоким чанқаб, 
хизматкорларига сув келтиришни буюрди. Хизматкорлар ўзларига энг яқин уй бўлмиш Ҳотим Асом 
хонадонидан сув сўрашди. Ичкаридан чиройли кўзада муздек, тиниқ сув узатилди. Ҳоким сувни ичиб 
бўлгач, бу хонадон кимникилиги билан қизиқди. “Ҳотим Асомники”, деб жавоб беришди. Ҳоким қўлидаги 
кўзага каттагина олтин парчасини солди. Кейин аъѐнларига қараб: “Ким мени яхши кўрса, мен билан 
ҳамфикр бўлса, мана шу кўзага атаганини ташласин!” деди. Улар шоша-пиша ѐнларидаги бор 
бойликларини кўзага ташлай бошлашди. 
Кўза олтин, кумуш тангалар билан лиқ тўлатиб берилганини кўрган оқила қиз йиғлай бошлади. 
Онаси: “Қизим, нега йиғлаяпсан? Ахир Аллоҳ таоло бизга кенглик берди-ку?” деб сўраганида у шундай 
жавоб қилди: “Онажон, банда қилган бир илтифоти туфайли шунча нарсага эга бўлдик. Агар Холиқ 
илтифот кўрсатса, қандай бўлар экан, деб ўйлаб кўзимга ѐш келди”. 

Download 1,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish