Мактублар
Фариднинг онасига алангали саломлар. Бу биринчи марта Ғарб
шаҳридан сизга хат ёзишим, охирги марта анча олдин ёзган эдим. Халқаро
суҳбатларнинг қиймати кўтарилганлиги сабабли, биринчи электронний хат
ёзишга қўл урдим. Хат ёзишимнинг бошқа сабабларини кейинг сатрларда
тушунтираман.
178
Мисоли сенга биринчи марта ёзишим, ишончим комилки бу охиргиси
ҳам бўлади, ҳолбуки мендан бундан кейин бошқа хат кутма. Фариднинг (
битта ўғлимнинг ) онаси мен хорижда ишлашни танлади, бунинг бир қанча
сабаблари бор,уларни баъзиларини сен биласан. Биласанки мени хоҳишим
маиший аҳволимни яхшилаш ва бойлик. Мен орзу қилган корхонам ва шон-
шараф, бу ҳақида сенга кўп айтганман, лекин бу ерда бошқа сабаблар ҳам бо,
бу ҳақида яна бошқа баён қилишни хоҳладим. Бунинг сабабларидан
биринчиси, мен ҳозир ишлаётган мамлакатда қолишга қарор қилдим. Мен
олдинги малакатимда орзу қилган даражамдан ҳам юқори мансабга эришдим.
Сен бу сўзларимдан ҳайрон қоляпсанми? Ҳайрон бўлма. Мен ҳозир
ишлаётган мамлакатда фуқаролик олмоқчиман. Бу мамлакат менга илм ва иш
беради. Қачонки мен бу мамлакат фуқаролигини олсам, шу янги ватаним
фуқаросига уйланаман. Сен айтишинг мумкин, ватанингдан воз кечасанми?
Мен жавоб бераман. Ҳа, чунки ватаним мендан воз кечди ва мени ушлаб
қолмади.
Биламанки, сен оиламни қабул қилмайсан, мен буни сендан кўп марта
эшитганман, ўшани келтирсам уйни тарк этасан. Лекин ҳозирги муамо
олдида нима қила оласан?
Сен ҳозир отангни уйида турибсанми? Бизнинг уйимизга
қайтмоқчимисан? Афсус, энди уйимиз йўқ, сафаримдан олдин уни сотдим.
Сен бир уйда бошқа аёл билан яшашни рад этасан, сенинг талабинг учун
қарор қабул қилиб бўлдим, 2кун олдин ажрашиш вароғини сенга юбордим,
бундан кейин отанг уйида озод яшашинг учун.
Мен хоин эмасман, мен сени бошдан яхши кўрмас эдим, сен билан
турмуш
қурушимиз
фақатгина
хато
эди,
буни
олдиндан
режалаштирмаганман, ишонардимки, сен уйимизнинг харажатларини ва
муаммоларида менга ёрдам бериб юборасан деб, аммо сени ишингдан озод
қилиш ҳақидаги қарорингни ҳеч қачон эсимдан чиқармадим. Менинг
орзуларим кўп эди.
179
Шунингдек, мен ҳозир ишлаётган давлатда бир қиз билан севги
муносабатларимиз узвий боғланган ва у менга иш берди ва мен у билан
турмуш қуришга, у билан яшашга қарор қилдим. У чиройли ва ўзига тўқ
оиладан. Афсус, бир нарса учун сени тарк этмайман, ўғлимиз Фарид учун.
Шунинг учун сенга даромад манбаи бўлган ҳар қандай янги ишни топишни
таклиф қиламан. Фарид ва ўзинг учун вақтинчалик отангдан ёрдам сўрашинг
мумкин. Фариднинг имконияти ва ўсиши сенга боғлиқ.
Кечир бу шафқатсизлигини учун, сенга руҳий зарба берганим учун.
Мен биламан, лекин ҳаёт мендан шафқатсизроқ, у мен сени ҳозир тарк
этишимдадир. Раҳмат биргаликда яшаган ўша ёруғ кунлар учун. Сенга
менсиз Фарид билан бахтли ҳаёт тилайман…
2.Саломларим Фариднинг отасига.
Раҳмат онамдан олдинги эски хатларингни олдим. Лекин барчасига
ҳақлиманми? Эҳтимол ҳақлидурман нима дединг? Лекин охирги қарорни
қабул қилгансан қайтариш мумкин эмас. Хатинг келишидан бир неча кундан
кейин менга юборган ажрашиш қоғози сабабли сенинг қароринг жиддий
эканлигини таъкидлашим керак, кўриб турибманки сенга баъзи нарсалар
ҳақида тушунтиришим керак, сен билан турмуш қурганимдан кейин сен
билан 5йил яшадим, мени севмай янглишмагансан, умуман мен каби ҳис-
туйғуларга тўлиб тошган кўринасан. Сенга ким айтди: “ Сени бутун вужудим
билан севаман ” деб?
Менинг қалбим сендан ўзга бошқа инсон билан боғланган эди, сен
билан турмуш қуришимиздан олдин уни севардим, бизнинг севгимиз,
бизнинг турмушимиз кейин ҳам давом этди, бундан 2йил олдин у билан
турмуш қуришни иложи боре ди, лекин моддий шароитлар туфайли у билан
турмуш қура олмадик, сен билан турмуш қурдик, уни ҳомийси бўлмади. У
билан алоқаларимни узмаганман , бизнинг севгимиз ва алоқаларимиз давом
этарди. Сен у қиз билан бирга бўлишга қарор қилгансан, у қиз билан
учрашишда интернет сабаб бўлди, у билан ҳам учрашишга интернет сабаб
бўлган, бошқача айтганда, биз худди шундай ҳиёнат воситасидан
180
фойдаландик, мен сенинг йўқлигингда у билан бир неча марта учрашганимни
яширмайман. Ҳозир сенга ҳиёнат қилганим учун айбдор эмасман, мен ҳам
биламан сенинг менга ҳиёнатингни, бу виждонсизлигимни билдирмайди.
Лекин… Бир кун сенинг ўзинг сўрамайсанми? Фарид ўғлим ва сенинг
орангда ўхшашлик йўқлиги ҳақида?( Яъни ўхшамаслик)
Эътибор бермаганмисан унинг терисини ранги ва унинг бегона
(нотаниш)
вужудига?Ҳозир
сабабини
биласанми?
Турмушимиз
бошланишидан кўп масалаларда келишмасдик ва аҳдимизни буздик. Худди
шундай чет давлатдаги аёлинг ва ишингга омадлар. Охири тақдир сенга
кулиб боқди, мен ишонаман тақдир менга ҳам кулиб боқади, чунки у кииши,
яъни мен севган инсон янги ҳаётни бошлай олади, сен билан яшаган пайтдаги
фақирликни, азобни, ёмон йилларни унуттирадиган маконларда омадли
бизнесменга айланди. Фарид ўғли, унинг фарзанди, менинг фарзандимга
тааллуқли тарбияни беради. У ҳозир менга уйланиш учун талоқ иддаоси
тугашини кутмоқда. Онаси совчи бўлиб келди, ундан талоқ иддаоси
тугагунича кутишини айтди. Мактубимни сенга юбориш ёқимли эмас,
иккимиз ҳам ишонамиз, бу юкни бир умр кўтариб ўта олмайман, бу охирги
сабаб бўлди. Сен ҳақингда янги хабарларни эшитмаслигимни тилаб қоламан.
Жўнатувчи: Фариднинг онаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |