Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/38
Sana22.04.2022
Hajmi1,38 Mb.
#571876
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   38
Bog'liq
Ш И АҲМЕДОВА ЎҚУВ ҚУЛЛАНМА 2020 45882

Савол ва топшириклар: 
 
1.
Қувайт адабиётининг ўзига хос хусусиятини айтинг. 
2.
Қувайт маърифатпарварлигининг илк асосчилари. 
3.
Биринчи кисса качон эълон килинди. 
4.
Қувайт шеъриятида кандай мавзулар ёритилган. 
5.
Қувайт ҳикоялари билан танишинг. 
6.
Лайло Усмон ҳикояларини ўқиб бадиий таҳлил қилинг. 
 
 
 
 
 
 
 
 


158 
Амалий машғулот 6 
 
Абдулқодир Оқил 
Жимжит тундаги қон доғи 

Болакай уйдан зинғиллаб отилиб чиқди ва ўзини қоронғуликка урди; 
унинг ортидан онасининг жаҳл билан бағиргани эшитилди. У муюлишга етиб 
ҳам улгурмай, катта тезлик билан елиб келаётган машина туртиб юборди. 
Боланинг жуссаси тепага кўтарилиб сўнг ерга юзтубан тушди ва бошқа 
қимирламади. Тормоз берган машинадан отилиб тушган кимса атрофга бежо 
аланглади ва болани даст кўтариб орқа ўриндиққа ётқизди. Олдинда ўтирган 
аёл асабий йиғларди. У боланинг қонли юзини кўргач ҳушини йўқотди. 
Машина жойидан қўзғолди, ҳеч қанча юрмасдан, харобозорда тўхтади. Эркак 
бошини чангаллади ва чуқур хўрсинди. Болакай қимирламасди. Ўзига келган 
аёл яна йиғлашга тушди. 
-
Бас қил йиғини! Унинг ўзи айбдор! – бақирди унга эркак. 
Аёл кўзи тўла ёш ҳолда сўради: 
-
У ўлганми? Балки, врачга олиб борармиз?.. 
-
Сен нима ҳаммаси фош бўлиб шарманда бўлишни истаяпсанми? 
-
Балки у тирик бўлсачи? 
-
Мен уни машинага жойлаётганимда у нафас олмаётган эди. 
-
Билганингни қил. Вақт кетаяпти, эрим уйда йўқлигимни билиб қолади, 
- деб тугатди гапини аёл. 

Сабр косаси тўлган она бақириб юборди: 
-
Йўқол! 
У бир чеккага ўтиб хўмрайганча онасининг кичкина хонанинг бўм-бўш 
бурчагини қандай супираётганини кузатиб турарди. Сўнгра онаси ҳамма ёққа 


159 
илма тешик бўлиб кетган тўшакни, кейин иккинчи, сал кичикроғини полга 
тўшади. Унинг қорни жуда оч эди. У яна онасига яқинлашди.
-
Сенга нима керак? – деб сўради онаси 
-
Овқат егим келаяти. 
-
Кутиб тур. Ҳозир отанг келади. 
Бола жойидан жилмасдан туравергач, она бақириб юборди: 
-
Мени тинч қўясанми йўқми?! 
Бола нима қилишини билмай полга ўтириб олди ва тўсатдан шолча тагига 
бир бурда нонни бекитгани эсига тушди. Нонни қўйган жойидан топгач 
беҳад хурсанд бўлди. Онаси кулгидан ўзини тия олмади: 
-
Очкўз. Қачондир сен мени ҳам ямлаб ютиб юборасан. 
У қовоғини солганча жим тураверди ва шунда онаси унга ёғ суриб устига 
шакар сепилган кулча нон олиб келиб берди. У нонни олмоқчи эмас эди
аммо онаси:
-
Ол ва қорнингни тўйдир! – всплила 
У ўжарлик билан ўгирилиб олди, онанинг ростакамига жаҳли чиқди: 
-
Агар ҳозироқ олмасанг майиб қиламан сени! 
У секин жавлб берди: 
-
Олмайман. 
Она важоҳат билан унга яқинлашди. Бола қўрқиб кетди, нон бурдасини полга 
ташлади ва қочиб чиқиб кетди. Она унинг ортидан югурди: 
-
Орқангга қайт, шайтонвачча! 
Бола эса, остонадан ташқарида озодликдан сармаст бўлиб бло кучи билан 
кўча бўйлаб елиб борарди. Мана шу ерда уни машина туртиб юборди.. 

Аёл интизорлик билан эркакка термулар, у эса сигарет чекиш учун кетма кет 
гугурт чўпларини ёқа олмай ерга ташларди. 
-
Нима қилиш керак? – деб сўради аёл. 
У дарров жавоб бермади: 
-
Уни кўмамиз. 


160 
-
Нималар деяпсан?! 
-
Кўмамиз дедим мен. Ўлим – бу бечоралар учун энг яхши қисмат, жин 
урсин уларни. Оллоҳ нимагаям уларни яратди экан-а?! 

Эри қутирган буқа сингари унинг танасига ташланди. Аёл ёғоч қўғирчоқ 
сингари қўлларини ёйганча шипга термилиб ётар ва ўзининг азобларини 
тугашинит кутарди. Эрининг қўлтиғидан анқиётган ёқимсиз тер ҳиди 
тамакининг бадбўй ҳиди ва оғзидан келаётган сассиқ ҳид аралашиб кетганди. 
У аёлни ўпар, аёл эса ўқчиб юбормаслик учун зўрға ўзини ушлаб турарди. 
Беш йил унга қандай чидадим-а, деб ўйларди у. Эрининг пишиллаши тингач 
аёл енгил тортди ва уни ўзидан нарига итарди: 
-
Сен кечикаяпсан. 
Эр оғзидан сўлагини артди: 
-
Тунда ишлашга тоқат қилолмайманда, - дея коржомасини кия бошлади. 
Беш йил олдин отаси унга тўсатдан деди: 
-
Биз сени эрга бераяпмиз. 
У довдираб қолди ва сўради: 
-
Мактабим нима бўлади? 
Отасининг ғазаби қайнаб кетди: 
-
Сенга ўхшаган камбағалга мактаб керак эмас! Сенга Оллоҳдан бошқа 
паноҳ йўқ!
Яқинда эса оқсоч аёл: 
-
Эрингиз сизга лойиқ эмас. Шундай хурлиқо, фақирликда яшаса-я, -дея 
таъкидлаб ўтди
У жаҳлдан бўғилиб деди: 
-
Нима демоқчисан? 
Оқсоч эринмай сўзларига ойдинлик киритди: 
-
Сизнинг йўлларингизга олтиндан пояндоз тўшашни ўзига бахт деб 
биладиганлар камми, агар бўлганида... 


161 
У бақириб оқсочни уйидан ҳайдаб солди. Бироқ бир неча кундан сўнг ўзи 
бориб узр сўраб қайтариб олиб келди. Ва ҳозир эри унинг хиёнатини билиб 
қолса қандай аҳволга тушишини кўз олдига келтириб, хохолаб кулиб 
юборишдан зўрға ўзларини тийишди. 
Эркак тинимсиз чекар, аёл эса ундан кўзини узмасди. Эркак унга қўлини 
чўзди ва аёл эҳтирос билан унинг пинжига суқулди. 
-
Қандайдир битта чувриндининг ўлимини деб ҳаёт поёнига етармиди? 
Уни шундай ночор ҳаётдан қутқарганимиз учун бизга ҳатто раҳмат ҳам 
айтади.
-
Оллоҳ уни раҳматига олган бўлсин, - шивирлади аёл. 
Эркак моторни ўтолдирди ва қулайроқ ўрнашди: 
-
Бу шайтонвачча бизнинг энг ёқимли дақиқаларимизни ўғирлади. 

Ақлдан озаёзган она эса ўғлини излаб кўчаларда тентирарди. Узоқ 
югурганидан унинг нафачи тиқилиб кўзи қорон0улашиб кетди. Ниҳоят ерга 
юзтубан йиқилди ва дард-алам билан ҳўнграб йиғлаб юборди. 
 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish