17
Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш
Эндиликда “ягона дарча” тамойили нафақат тадбиркорлик субъектларига, балки бевосита фуқаро
-
ларга ҳам хизмат кўрсатишда амал қилади. Давлат хизматчилари билан бевосита мулоқот қилмасдан
ҳамкорликни таъминлаш аҳоли учун давлат хизматларини коррупция хавфисиз тезкорлик билан кўрса
-
тиш имконини беради, фуқароларнинг кундалик ҳаётини жиддий равишда енгиллаштиради, бюрокра
-
тия ва сансалорлик ҳолатларини бартараф этади.
Қайд этиб ўтилган Фармон билан 2018-2020 йилларда босқичма-босқич жорий этиладиган, “ягона
дарча” тамойили бўйича фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган
58
та давлат
хизматлари рўйхати тасдиқланди.
Уларнинг қаторида уй-жойларнинг сув таъминоти,
канализация, иссиқлик таъминоти ва бошқа
муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, якка тартибда уй-жой қуришни амалга оширишга
рухсатнома, турар жойи бўйича рўйхатга олиш (прописка), рўйхатдан чиқариш ва ҳисобга қўйиш, турли
архив маълумотномалари, патентлар, гувоҳномалар ва расмий ҳужжатлар дубликатларини олиш каби
аҳолининг талаби юқори бўлган хизматлар мавжуд.
Аҳоли билан ўзаро боғлайдиган ягона жой сифатида Давлат хизматлари марказлари ва Халқ қабул
-
хоналари давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини ошириш, фуқароларнинг вақт ва молиявий
харажатларини камайтириш, шунингдек, уларнинг давлат органлари фаолиятидан қаноатланганлик да
-
ражасини оширишга хизмат қилади.
18
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта устувор
йўна лиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни сўзсиз амалга ошириш, жой
-
ларда
ишларни ташкил этиш, биринчи навбатда, жамоатчилик олдида ҳисобот
бериш шакллари
ва услубларини тубдан такомиллаштириш, аҳолининг ҳаёт сифати ва даражасини юксалтириш, давлат
органлари раҳбарларининг масъулиятсизлиги ҳолатларининг юзага келишига қатъий равишда бар ҳам
бериш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қув
-
ватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисо
-
дий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорга асосан ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича янгича ти
-
зим – секторлар фаолияти йўлга қўйилди. Унга кўра, Қорақалпоғис тон Рес публикаси, вилоятлар, туман
-
лар, шаҳарлар ҳудудлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар
ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати
ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
бўйича
Do'stlaringiz bilan baham: