Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш
Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, Ёшлар ҳамда Оила ва аёллар
масалалари бўйича Парламент комиссиялари ташкил этилиб, улар томонидан миллий ва халқаро ҳам
-
корлик доирасидаги долзарб масалаларни очиқ муҳокама этишда сезиларли даражада фаоллик кўрса
-
тилди.
Парламент ва ижроия ҳокимиятининг ҳамкорлиги ҳам ўзига хос тарзда кучайтирилди, бунинг
амалий тасдиғи сифатида Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис палаталаридаги доимий вакили
лавозими таъсис этилди ва унинг ҳуқуқий мақоми белгилаб берилди.
Халқ депутатлари кенгашларининг жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этишдаги роли оширил
-
ди. Маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш тизими янгича, халқчил
кўринишда амалга оширилиши йўлга қўйилди.
14
Давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш
Мамлакат тараққиётининг замонавий босқичида кенг кўламли ислоҳотлар нинг муваффақиятли
амалга оширилиши давлат бошқарувининг мутлақо янги ва са ма рали фаолият юритувчи тизимини
яратишни талаб қилади.
Бу йўналишдаги ишлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти
органлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий тузилмаси, уларнинг вазифалари ва функцияларини қайта
кўриб чиқишдан бошланди.
Хусусан, Ҳаракатлар стратегияси доирасида давлат бошқаруви тизимида янги замонавий ғоялар
-
ни татбиқ этиш мақсадида аксарият вазирлик ва идораларнинг вазифа ва функциялари қайта кўриб
чиқилди, уларнинг айримлари қайта ташкил этилди. Тегишли соҳаларда тўпланиб қолган муаммоларни
самарали ҳал этиш мақсадида бир қатор янги вазирлик ва идоралар тузилди.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Мактабгача таълим, Ташқи савдо
ва Инновацион ривож ланиш вазирликлари, Туризмни ривожлантириш ва Мудофаа саноати давлат
қўмиталари ҳамда Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги каби қатор янги вазирлик ва идоралар шулар
жумласидандир.
Мазкур ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида 2017 йил сентябрь ойида Ўзбекистон Респуб-
ликаси Президентининг қарори билан Маъмурий ислоҳотлар концепцияси тасдиқланиб, унга кўра
давлат бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг 6 та устувор йўналиши белгиланди ва махсус “Йўл
харитаси” асосида яна 100 дан ортиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини қайта кўриб
чиқиш белгиланди.
Қисқа вақт ичида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси доирасида яна бир қатор вазирлик ва идо
-
ралар фаолиятининг институционал ва ташкилий-ҳуқуқий асослари, шунингдек ижро этувчи ҳокимият
органларининг вазифалари ва функциялари ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари такомил
-
лаштирилди.
Маҳаллий ҳокимликларнинг моддий-техник таъминоти ва уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш
тизими қайта кўриб чиқилиб, ҳокимларнинг кадрларни жой-жо йига қўйишдаги ваколатлари кучайти
-
рилди. Маҳаллий бюджетларни шакллантириш ва уларни бошқариш бўйича маҳаллий органларнинг
мустақиллигини амалда таъминлаш чоралари кўрилди.
15
Do'stlaringiz bilan baham: |