85
Сиз шундай савол берингки, сўз-сўзга уланиб
кетсин. Масалан, сиз суҳбатдошингиздан «Сиз
фалончи билан ҳамкорликда ишлайсизми?» деб
сўрасангиз, у фақатгина «Ҳа» ёки «Йўқ» деб жа-
воб бериши, бундан ортиқ гапирмаслиги мум-
кин. Шунинг учун савол ташлаганингизда «Ким?
Нима? Қачон? Қаерда? Нима учун? Қандай қи-
либ?» каби сўроқ
олмошларидан фойдаланиб,
савол беринг. Масалан, «Сиз фалончини қаердан
биласиз?» деб сўрасангиз, у бу ҳақда бафуржа
айтиб бериши ва шундан келиб чиқиб, сўз-сўзга
уланиб кетиши мумкин.
Бераётган саволларингизда самимий
қизиқиш акс этиб турсин. Асло сизнинг
суҳбатдан мақсадингиз бировлар усти-
дан «мағзава тўкиш» ёки гап олишга
қаратилмасин.
Чунки бу суҳбатдошингизда сиз ҳақингизда
яхши таассурот уйғотмайди ва унинг олдида ишон-
чингизни йўқотишингиз мумкин. Чунки ҳозир сиз
биров ҳақида нотўғри мулоҳазага бораяпсизми,
демак, у ҳақида ҳам
шундай фикр юритишингиз
мумкин, деб ўйлайди. Бунинг оқибатида эса суҳ-
батдошингиз билан бўладиган ҳамкорликда бошла-
моқчи бўлаётган ишингизга путур етиши мумкин.
Суҳбатни чиройли тарзда бошлаш –
бу чинданам ҳамкорлик ва суҳбатнинг
бошланиши.
86
Энди эса икки томонлама фойдали бўлган
мақсад-суҳбатга ўтилади. Сукут сақлаб тинглай
олиш – бу жуда катта маҳорат. Бу фақат қу-
лоқларни динг қилиб,
шунчаки тушунуксиз ти-
килиб ўтириш дегани эмас. Ўзгалар билан таъ-
сирчан ва қизиқарли суҳбат олиб боришни истар
экансиз, қуйидагиларга амал қилиб кўринг.
Баъзилар ахборот-маълумотни фақат қулоқла-
ри билан, баъзилар эса кўриш орқали,
учинчи
тои фадагилар ҳиссиётлари билан яхши қабул
қиладилар. Сиз суҳбатдошингизни яхшилаб ўр-
ганинг ва унинг «тили»ни топинг. Эшитиш орқа-
ли маълумотни яхши қабул қиладиганлар, ма-
салан, мусиқа янграб туришини маъқул кўради.
Ва «гапирмоқ», «сўзлаб бермоқ», «эшитмоқ»,
«оҳангларнинг уйғунлашиши» каби сўзларни кўп
қўллайди. Кўриш орқали маълумот қабул қилади-
ган одамлар тоифаси карталар,
диаграммалар,
суратларни хуш кўради. Худди шунингдек, улар
«кўрмоқ», «тасвирламоқ», «қарамоқ», «кузат-
моқ» сўзларини кўп ишлатади. Ҳиссиёт
билан
маълумотни яхши қабул қиладиган инсонлар эса
бир вақтнинг ўзида бир нечта иш бошлашни хуш
кўришади ва «тушунмоқ», «ҳис қилмоқ», «англа-
моқ» сўзларидан кўп фойдаланишади. Сиз эса
бу белгиларга эътибор бериб, суҳбатдошингизга
қандай таъсир қилиш йўлини
топишингиз мум-
кин бўлади.
Энди сизни яхши тинглашлари учун айнан шу
маслаҳатларимиздан фойдаланинг. Масалан,
биринчи тоифадаги одамларга мурожаат қилга-
нингизда «Мен эшитдимки,
сизнинг гапингизга
87
кўра...» дея гап бошланг. Иккинчи тоифадагилар-
га эса «Бу менга шундай кўринаяптики...», «Ме-
нинг кўришимча...» тарзида суҳбатни бош ланг.
Ҳиссиёт орқали кўпроқ маълумот оладиган киши-
ларга «Менинг ҳис қилишимча...», «Сизни тушу-
нишимча...» каби гаплар билан мурожаат қилинг.
Шунда сизни яхши тинглашларига эришишин-
гиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: