Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
298
4. O‘rganilayotgan bo‘limlar ketmaketligini ixtiyoriy tartibda (taklif etilgandan tashqari)
tanlab olish imkoniyati bo‘lishi zarur;
5. Matnli ma’lumotlar gipertekstli alfavit shaklida bo‘lib, ularni audio, video bilan birga olib
borish muhim.
Elektron darslik biror fan yoki mavzu haqida to‘la ma’lumotlarni o‘z ichiga olgan bo‘lishi va
u animatsiya yoki video tasvirlar yordamida boyitilgan bo‘lishi kerak. Elektron darslik multimediya
texnologiyalaridan foydalanish bilan bir qatorda o‘quvchi yoki talaba yakka tartibda foydalanishi
uchun ham qulay bo‘lishi lozim. Bu esa o‘quvchi yoki talabaga tayyor konsultatsiya bo‘lib xizmat
qilmog‘i mumkin. To‘liq elektron darslik o‘quvchi vaqtini tejash bilan bir qatorda, o‘quvchi
tushunishi qiyin bo‘lgan va yangi materiallardan takroriy foydalanish imkoniyatini beradi. Bundan
kelib chiqadiki, gipertekstlar alfavit shaklda yoki "daraxt" shaklda joylashishi kerak. Taqqoslab
ko‘radigan bo‘lsak, oddiy darslikda
havola varaq nomeriga beriladi, elektron darslikda esa
giperhavolalar ko‘rsatgan ma’lumotni to‘g‘ridanto‘g‘ri ekranga chiqaradi. Bu vaqtda, qolgan
ma’lumotlar orqaga qaytish, giperhavola yordamida ko‘rish imkoniyatini, ya’ni uzluksizligini
ta’minlaydi. Shu o‘rinda ta’lim muassasalari uchun yaratilayotgan elektron axborot ta’lim resurslari
yaratish va ta’lim tizimiga joriy etishda elektron ta’lim tizimiga qo‘yilgan talablar juda muhim
ahamiyat kasb etadi. Olimlar va AKT mutaxassislari ishtirokida “Elektron ta’lim milliy tizimiga
kiritiladigan elektron metodik komplekslar va boshqa ta’lim resurslariga yagona talablar”
to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Davlat standarti ishlab chiqilgan bo‘lib, u O‘zbekiston
standartlashtirish, metrologiya va sertifikatlashtirish agentligi tomonidan 2017 yilning 17 noyabrida
O‘zDSt 36.2030:2017sonli raqam bilan ro‘yxatga olingan. Mazkur standart yangi elektron axborot
– ta’lim resurslari
mazmunini takomillashtirish, zamonaviy axborot kommunikatsion
texnologiyalarini qo‘llash orqali ta’lim jarayonining sifat va samaradorligini oshirish, elektron
axborot – ta’lim muhitini yaratish, elektron o‘quv adabiyotlarini bosqichmabosqich ta’lim
amaliyotiga keng joriy etish, xalqaro tajribada keng qo‘llanilayotgan masofadan o‘qitish
usullarining samaradorligini oshirish hamda xalqaro standartlarga javob beradigan ta’lim tizimida
yagona elektron axborot – ta’lim muhitini yaratishga qaratilgan.
Elektron darslikdan foydalanish quyidagi imkoniyatlarni taqdim etadi:
o‘quvchilarda tizimli fikrlashni shakllantirib, ta’lim jarayonini tashkil etishni tubdan
o‘zgartirish;
o‘quvtarbiyaviy jarayon davomida o‘quvchilarning idrok etish
faoliyatlarini samarali
tashkil etish;
kompyuterdan o‘quv jarayonini individuallashtirish maqsadida foydalanish va umuman
yangi idrok etish vositalariga murojaat etish.
Xulosa o‘rnida shuni aytish mumkinki, O‘zbekiston ta’lim tizimida elektron adabiyotlarni
ko‘paytirish kerak. Bu, birinchidan, dars samaradorligini oshiradi, ikkinchidan, o‘qituvchi va
o‘quvchi faoliyatlarining rivojlanishiga olib keladi. Qolaversa, elektron xarakterdagi o‘quv
materiallari va o‘quv adabiyotlarini ko‘paytirish natijasida darsliklarning soni ixchamlashadi,
ularning tannarxi arzonlashadi hamda Davlat tomonidan ta’lim uchun ajratilayotgan mablag‘larning
katta qismi tejaladi.
ЎҚУВЧИЛАРДА ДИДАКТИК ЎЙИНЛАР ОРҚАЛИ РЕФЛЕКСИВ
КЎНИКМАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АҲАМИЯТИ
КАРИМОВА Н.Р
., Наманган вилоят ХТХҚТМОҲМ ўқитувчиси
Дидактик ўйинларнинг таркибини
таълим ва тарбия масаласи, ўйин ҳаракатлари ва
қоидалари ташкил қилади. Дидактик ўйинни танлаш учун ўқувчиларнинг тайёргарлик
даражасини билиш керак, чунки улар ўйинларда бор билимлари ва тасаввурларини
ишлатишлари керак. Дидактик мақсадни аниқлаётганда, аввало, ўқувчини ўраб турган
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
299
предметлар, ижтимоий ҳодисалар ҳақидаги тасаввур ва билимларнинг ўзлаштирилиши,
мустаҳкамланиши ва шу билан боғлиқ мантиқий ривожланиш ўйин воситасида ўқувчи
шахсининг сифатлари (ростгуйлик, кузатувчанлик, камтарлик, қатъият, хотира ва ҳ.к.)ни
шакллантиради. Ҳар бир дидактик ўйинда уни бошқа ўйиндан ажратиб турадиган ўзининг
таълимий мақсадлари мавжуд, лекин баъзи ўйинларда тафаккурни, бошқасида эслаб
қолишни, учинчисида диққатни ривожлантиришга аҳамият берилади. Бу ўйинларнинг хар
бири ўз қонун қоидаларига эга.
Ўйин қоидаларининг асосий мақсади эса ўқувчилар хаттиҳаракатини
ташкил
этишдир. Ўйин қоидаларига риоя қилиш ўқувчилардан иродани, тенгқурлари билан
муомаланинг салбий натижаларидан келиб чиқадиган салбий ҳиссиётларни енгиб ўтишни
талаб этади. Ўйин қоидаларини аниқлаётганда ўқувчиларга топшириқни бажаришдан қувонч
ҳис қиладиган шароит яратиш керак. Дидактик ўйинда қоидаларининг бажарилишига
йўналтирилиб, ўйин ҳаракатлари назорат қилинади. Масалан, «Шундай бўладими ёки йўқ?»
ўйинида ўйин қоидалари «Бу ростми ёки йўқ?» сўзларини тўғри аниқлаб боришни талаб
этади.
Ҳозир иссиқ баҳор,
Бизда узум пишди.
Шохи бор от ўтлоқда
Ёзда сакраяпти қорда
Кеч кузда айиқ полвон
Анҳорда ўтиришни севар.
Қишда шохлар орасида
"ҒаҒа" деб булбул сайрар.
Тез менга жавоб беринг:
Бу ростми ёки ёлғон? Ўйин тез ўтказилиб, ўқувчилар ҳамма уйдирмаларни галмагал
айтадилар. Лекин ўйин қизиқроқ бўлиши ва ўқувчилар фаол иштирок этишлари учун
тарбиячи ўйин ҳаракатини киргизади: шеърни ўқиш давомида уйдирмани топганлар
олдиларига рағбат қўядилар. Бу шеърда 6 та рағбат бўлади. Ғолиб совға олади. Дидактик
ўйинлар ёрдамида ўқувчиларни мустақил фикрлашга, турли шароитда олдига қўйилган
мақсадга мувофиқ олинган билимларни татбиқ этишга ўргатади. Дидактик ўйинлар
ўқувчилар нутқини ривожлантиради: луғат
бойлиги фаоллашиб бойиб боради, тўғри
талаффуз, равон нутқ ривожланади, ўз фикрларини тўғри ифода этиш шаклланади.
Кичик
мактаб
ёшида
бўлган
ўқувчиларда
атрофмуҳитдаги
предметларга,
ўйинчоқларга катталар меҳнати маҳсули сифатида қараш, хулқ нормалари ҳақида, катталар
ва тенгқурлар ўзаро муносабати, ўқувчи шахсининг ижобий ва салбий томонлари тўғрисида
маънавий тасаввур шаклланади. Кичик ёшдаги ўқувчилар билан ишлашда дидактик
ўйинларнинг асосий мазмунмақсади ўқувчилар томонидан маданийгигиеник кўникмаларни
ўзлаштиришдир. Ҳамма дидактик ўйинларни 3 та асосий турга бўлиш мумкин: предметлар
(ўйинчоқлар, табиий материаллар) билан бўлган ўйинлар, столустидаги босма ўйинлар, сўз
ўйинлари.
Предметлар билан бўлган ўйинлар. Предметли ўйинларда ўйинчоқлар ва реал
предметлар қўлланилади. Уларни ўйнаб, ўқувчилар қиёслашга, ўхшашликларини топишга,
предметлар турларини ўрганишга кўникадилар. Бу ўйинларнинг қиммати шундаки, улар
ёрдамида ўқувчилар предметларнинг белгилари ва хусусиятлари билан танишадилар: ранги,
каттакичиклиги, шакли, сифати ва ҳ.к. Ўйинда таққослашга, синфга ажратишга, масалалар
ишлашдаги кетмакетликни топиб, ечишга ўрганадилар.
Кичик мактаб ёши ўқувчилари учун табиий (ўсимлик уруғлари, барглари, турли
гуллар, тошлар, чиғаноқлар) материаллар ёрдамида «Бу кимнинг ўқувчилари?», «Қайси
дарахтнинг барги?», «Куз гулларидан гулдаста йиғ» каби ўйинларни ўтказиш орқали
фикрлашга аста секин ўргатиб борилади. Ўқитувчи атрофимиздаги
олам дарсларида бу
ўйинларни ташкил этади. Шундай ўйинлар пайтида ўқувчиларда атрофмуҳит ҳақидаги
билимлари мустаҳкамланади, фикрлаш жараёнлари (таҳлил, синтез, таснифлаш) шаклланади
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
300
ва табиатга муҳаббат ва асрабавайлаш туйғулари шакллантирилиб борилади. Предметли
ўйинларга сюжетлидидактик ўйинлар ва инсценировка ўйинлари киради. Ўқувчилар
сюжетлидидактик ўйинларда аниқ ролларни, яъни сотувчи, харидорни «Дўкон» ўйинида,
новвойни
«новвойхона»да
ўйнайдилар.
Инсценировка
ўйинлари
турли
турмуш
вазиятларидаги бадиий адабиёт тушунчаларини сақлашга ёрдам беради: «Эртаклар оламига
саёҳат», хулқатвор меъёри «Нима яхши ва нима ёмон?» ва бошқа ўйинлар ўқувчиларни
ҳаётий кўникмаларни эгаллашларида катта ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: