64
-
гуруҳдан ва дарсдан ташқари ишларни, ўз фанига оид оммавий
тадбирларни ташкил қилиши ва уларни моҳирона ўтказиши.
8.
Тадқиқотчилик:
-
дарс, шунингдек ўқув-тарбия тадбирларини танқидий таҳлил қила
олиши;
-
таълим-тарбияга
оид
унча
мураккаб
бўлмаган
педагогик
тажрибаларни ўтказиши ва ишлаб чиқиши;
-
бошқа ўқитувчиларнинг тажрибаларини таҳлил қилиш ва
улардан
танқидий фойдаланиши;
-
илмий ва педагогик ижодиётга қизиқиши;
-
мулоҳаза юритганда фикрлашнинг диалектик услубини қўллаши.
Кўриб ўтганимиздек педагогик фаолият муҳим ижтимоий-педагогик
ҳодиса. Уни аниқ ташкил қилиш, талаба-ёшлар билим олиш жараёнини,
уларнинг эҳтиёжлари, қизиқишлари, мотивлари, мақсадлари, амалга ошириш
шаклларини тўғри йўналтириш педагогик маҳоратнинг шаклланиши учун
муҳим аҳамиятга эга. Ҳар қандай
фаолият сингари, педагогик фаолият ҳам
махсус тайёргарлик (маълумотлилик), тажриба, ихтисослик бўйича билимга
эга бўлишини талаб этади.
Педагогик фаолиятнинг тузилиши унинг бошқа жиҳат ва соҳаларга
қараганда кам ўрганилган. Лекин, бу соҳада баъзи бир тадқиқотлар амалга
оширилди. Санкт - Петербург университетининг профессори Н.В.
Кузминанинг илмий - тадыиыот ишларини педагогик маҳоратни
шакллантириш йўналишидаги педагогик фаолият тўғрисида
яратилган
илмий ишлардан деб алоҳида кўрсатиб ўтиш мумкин. Ўқитувчиларнинг
фаолиятини узоқ вақт кузатиш, натижаларни илмий асосда ишлаб чиқиш,
таълим муассасаси раҳбарларининг ўқитувчилар ҳақидаги фикрларини
синчиклаб ўрганишлари натижасида олима Н.В.Кузмина педагогик фаолият
тузилмасини уч асосий соҳадан: 1)
конструктив; 2) ташкилотчилик; 3)
перцептив, яъни ўқитувчи-талабалар муносабатидан иборат деб билади.
Педагогнинг иш соҳасида талабалар, уларнинг ота-оналари ва ҳамкасблари
65
билан алоқасидан иборат яхлитлик педагогик фаолият ва педагогик маҳорат
асосини ташкил этади.
Н.В, Кузминанинг педагогик фаолият тузилмасидаги ўқитувчининг
конструктив фаолияти талабаларга бериладиган материални танлаш, улардан
энг асосийсини аниқлаб олиш ҳамда бу материални талабаларнинг ёши,
индивидуал хусусиятларига мослаб қайта ишлаб чиқиш ва
шу асосда дарс,
суҳбат ташкил этиш, тарбиявий ишлар олиб бориш, талабалар шахси, билим
савияси, дунёқарашини аниқлаш ва ривожлантиришни назарда тутса, ушбу
тузилмадаги ўқитувчининг ташкилотчилик фаолияти эса, ишни ташкил этиш
ва талабаларнинг дарсда ва дарсдан ташқари вақтларда ўзларига ҳамда
меҳнатларига раҳбарлик қилиш, шу билан бирга улар фаолиятини ташкил
этишдир.
Агар, ўқитувчи талабалар билан тўғри муносабатда бўлиб, алоқа
ўрната олса, унинг конструктив ва ташкилотчилик фаолияти ҳам
муваффақиятли бўлади. Бу эса педагогик
ишнинг сифат ва хислатларига,
талабалар психологиясини тушунишига, ўқувчи-ёшлар билан ўзаро
муносабатини
йўлга
қўйишга,
уларнинг
ёш
ҳамда
индивидуал
хусусиятларини эътиборга олишига, шунингдек
талабаларга таъсир эта
билишига боғлиқдир. Бу педагогик маҳоратни шакллантиришнинг биринчи
шарти ҳисобланади.
Педагогик маҳорат – бу ўқитувчи – тарбиячининг касбий ва шахсий
фаолияти натижасининг
умумлашмаси сифатида, муайян билим, кўникма,
малакалар йиғиндисидан иборат бўлади ва ўзининг шаклланиши жараёнида
бир неча йўлини босиб ўтади:
-
Do'stlaringiz bilan baham: