48
· информатор, агар у талаблар, мерла ва қарашларни
етказиш билангина
чекланиб колса;
· дуст, агар у ўқувчи рухиятига кира олса;
· диктатора, агар у талаблар ва меёрларни ўқувчи
онгига авторитар босим
оркали сингдирса;
· маслахатчи, агар у муносабатларда эхтиёткор маслахат услубини кулласа;
· ёлворувчи, агар вазифаларни бажаришда ўқувчилардан илтимос қилиб,
ёлгондан уларни алдаб мактаса;
· илхомлантирувчи, агар у қизиқарли гоя ва мақсадлар оркали ўқувчиларда
қизиқиш уйготиб, уларни ўзига эргаштира олса.
Бундаги хар бир позиция узининг ижобий ва салбий жиҳатларига эга бўлиб, у
ўқитувчининг маҳорати ҳамда шахсий сифатлари билан бевосита боғлиқ
бўлади. Касбий позиция эса юқоридаги холатлар турлари билан белгиланади.
[5, 36]
Педагогик позиция – педагогик тафаккур маҳсули, тарбия жараёнини
ҳис этиш ва тарбия жараёнига тайёргарлик даражасидир. Бу шундай ҳолатки,
ўқитувчининг болаларга нисбатан эгаллаган
дастлабки позицияси унинг
кейинги фаолияти йўлини белгилаб беради. Чунки шу позиция орқали турли
вазиятлар ўқитувчига ўз ҳукмини ўтказа бошлайди. Агар ўқитувчи болани
«синдириш», «енгиш» ёки «буйсундириш»га интилса, боланинг кичик хатоси
ҳам уни ғазаблантиради ва натижада болага қичқириш, қаттиқ танбеҳ бериш,
ёмон баҳо қўйиш ва уни камситиш каби ҳолатлар рўй беради. Агар ўқитувчи
синфга «ишлаш», «тарбияни англаш», «муайян мулоқотга киришиш»,
«мақсадга эришиш» учун борса, у ўқувчиларнинг бош мақсадга
томон
умумий ҳаракатига халақит бермаган ҳолда ундаги айрим камчиликларни
йўл-йўлакай билдирмасдан ҳал этиб боради. Педагогик позициядаги
фарқларни турли ўқитувчилар фаолиятидаги фарқларга қараб енгил ажратиш
мумкиндир. Ўқитувчилар маҳоратининг турличалиги позициялардаги ранг –
барангликни оширади. [4,76]
49
Транзакт таҳлил нуқтаи назари бўйича
инсон муомалани учта ички
позициядан келиб чиқиб қуради, яъни: ота – она позицияси (авайлаб-асраш
ва назорат килиш), болалар позицияси (ўзига эътиборни кутади ва
жавобгарликни бўйнига олмайди), катталар позицияси (масъулиятни тенг
бўлишиш ва ҳамкорликка интилиш).
Педагогик позиция жиҳатидан буни С.Д. Поляков қуйидагича
изохлайди: биринчидан «болалар позицияси» беқарор позиция бўлиб, унга
таянилса ўқитувчи таъсири маънога эга бўлмайди; иккинчидан ўқитувчи
«катта ва кичик» ҳамда «катта ва катта» ҳолатидаги келишилган
ҳамкорликка интилади. Чунки турли ёшдаги болалар билан
муносабатларда
улар тегишли тарзда қўлланилади; учинчидан, ўқитувчи эгаллаган позиция
унинг фаолияти давомида турлича намоён бўлиши мумкин. [4, 104]
Инсонпарвар позицияда ўқитувчи алоҳида йўналишларда, яъни «бола
учун», «ота – она учун», «жамият учун», «давлат учун»
махсус иш олиб
бормайди, балки шуларнинг ҳар бирида ўз тарбиясини кўради ва уларни
ихтиёрийлик асосида инсонпарварлик жиҳатдан бирлаштиришга ҳаракат
қилади. Инсонпарвар позиция (дунёқараш сифатида) – ижтимоий
педагогикани лойиҳалаштириш асосидир.
Do'stlaringiz bilan baham: