Менга берилган материални ўзбек тилига таржимон қилганимда рус сўзларининг айримларини қуйидаги таржима қилиб ишлатганман



Download 7,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/213
Sana19.04.2022
Hajmi7,79 Mb.
#563588
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   213
 
 
 
2.5. Овоз сигналларини рақамли холатда ифодалаш 
 
Аввал таъкидлангандек, инсон ёшликда 15 Гцдан 22 кГц 
гача бўлган диапазондаги частотани эшита олса, кексайган сари 
эшитиш диапазони қисқариб боради ва катта ёшли инсон 
20Гцдан 18кГцгача бўлган частотали овозларни (товушларни) 
эшита олади. Худди шундай холат овоз баландлигини эшитишда 
ҳам такрорланади

Қулоқнинг эшитиш диапазони кенг ва у 96 дБ ташкил этади, 
яъни энг баланд (кучли) овоз қиймати (бундан баланд сатҳда 
қулоқнинг “оғриқи” бўлади) билан энг паст овоз орсидаги фарқ 
30 мингдан ортиқни ташкил этади. 
Шунинг учун студия трактида овоз сигналларини аналог -
рақам ўзгартиришда квантлаш саноқлари ∆A=16 – 24 бит/саноқ 
ва дискретлаш частотаси f
д
= 96 кГц бўлади. Бундай юқори 
дискретлаш частотасини танлаш АРЎ нинг киришидаги ПЧФ ни 
соддалаштиришни таъминлайди ва овоз сигналининг 20кГцдан 
юқори ташкил этувчиларини осон сўндиради. Агар АРЎ нинг 
киришига овоз сигналининг f
д
/2 дан юқори частотали ташкил 
этувчиси кирса (Котельников шартининг бузилиши), унда 
овознинг тикланиш сифати бузилади. Студия каналларида A=16 
бит/саноқ, дискретлаш частотаси f
д
=48кГц ва кодлаштириладиган 
овоз сигналларининг диапазони ∆F=20....20000Гц қилиб олинади. 
Бунда катта 
бит 
ишорани
 
белгилайди, яъни сигнал саноқлари 
ишораси манфий ёки мусбат эканлигини кўрсатади. 
Овоз 
сигналларини 
ўзгартиришда 
“дискретизация”
термини ўрнига 
“сэмплирование”
сўзи инглизча (
Sample
– 
намуна) қўлланилади, яъни АРЎ натижасида олинган рақамли 
маълумотлар кетма-кетлиги тушунилади. 


63 
2.19.-расм. Овоз сигналини квантлаш сатҳи. 
Агар 16 разрядли кодлаш қўлланилса, овознинг динамик 
диапазони 90дБ бўлиши мумкин, аммо реал холатда, динамик 
диапазонни сиқиш - кенгайтириш натижасида 50 – 60 дБгача 
камайтириш мумкин. Бунда сигнал қиймати кичик бўлганда 
квантлаш шовқинининг миқдорини камайтириш ва сигнал 
қиймати катта бўлганда АРЎни чекланишлардан сақлаш мумкин 
бўлади. Телевидениеда тасвирнинг овоз ташкил этувчи 
сигналини узатишда 2 турдаги аудиоинтерфейс ишлатилади: 

биринчи тур- икки каналли кетма – кет балансли 
профессионал интерфейс AES / EBU ёки IEC 958; 

иккинчи тур-икки каналли кетма – кет балансланмаган 
маиший аппаратуралар интерфейси SPDIF ёки IEC 958.
Бу интерфейслар электр қисми билан фарқланади холос, 
аммо маълумотлар бир хил форматда бўлади ва у 2.20-расмда 
кўрсатилган. Иккала интерфейсда ҳам, сигнални 32 – 48 кГц 
частота билан дискретлаб, стерео форматли аудиомаълумотларни 
реал вақтда узатиш учун, 20 бит сиғимга (ҳажмга) эга бўлган 
каналда қўлланилади. Интерфейс аудиомаълумотлар блокидан 
ташқари 

битли 
қўшимча 
маълумотларни 
(масалан: 
компандернинг сиқиш коэффициенти ҳақида маълумот) 
декодерга йўллашга хизмат қилиши ҳам керак.
Яна қўшимча 
каналнинг холати аниқловчи V(моно) ёки С (стерео), 
фойдаланувчининг маълумотларини U, жуфтлигини текширувчи 
Р 
бит
лар бўлиши билан бирга 4та синхронизация бити бўлиши 
керак. Ҳозирда 4та хизматлар бити аудиомаълумотлар таркибига 


64 
киритилаган ва шунинг учун умумий сиғим (ҳажм) 24 битдан 
иборат бўлади.
2.20-расм. АЕS/ЕВU стандартида овоз сигналининг ифодаси. 
Келтирилган 
стандарт 
иккита 
овоз 
сигналини 
шакллантиради (масалан: 2 моно ёки 1 стерео канал) ва уларнинг 
саноқларидан 64 бит ўлчамли аудио кадр ҳосил қилинади. 
Рақамли оқимни шакллантиришда 192та кетма – кет кадр 
бирлаштирилиб, маълумотлар блоки яратилади ва махсус битлар 
ёрдамида- сигнал ҳақидаги ахборот (моно ёки стерео), 
киритилган ўзгартиришлар ва жамланган фойдаланувчи ҳақида 
маълумотлар узатилади. 

Download 7,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish