Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги тошкент ахборот технологиялари университети



Download 14,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/230
Sana19.04.2022
Hajmi14,5 Mb.
#563572
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   230
Bog'liq
internet tarmoqlari va xizmatlari yangi pedagogik texnologiyaga asoslangan (1)

Назорат саволлари 
1.
Пакетли коммутация деб нимага айтилади? 
2.
Пакетли коммутация пайтида қайси қурилмалар ишлатилади 
3.
Маршрутизаторларнинг функцияси 
4.
Пакетларни қайта ишлаш пайтида маршрутизатор ичида қайси 
жараёнлар амалга оширилади. 
5.
Дейтаграмма бу нима? 
6.
Дейтаграммали узатиш қандай амалга оширилади? 
7.
Логик уланиш нима ҳисобланади? 
8.
Логик уланишни ўрнатиш билан узатиш. 


96 
9.
Виртуал канал бу нима? 
10.
Виртуал канални ўрнатиш билан узатиш


97 
11-маъруза 
 
TCP/IP ТАРМОҚЛАРИ. OSI ВА TCP/IP ПРОТОКОЛЛАРИ 
СТЕКИНИНГ ТАВСИФИ. ПРОТОКОЛЛАР СТЕКИ ВА 
МАНЗИЛЛАШТИРИШ ОРАСИДАГИ АЛОҚА, TCP/IP ВЕРСИЯЛАРИ 
ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР 
Режа: 
11.1. Кўп даражали тузилма 
11.2. Протокол даражалари 
11.3. Интернет протоколлари стеки 
11.3.1. Амалий даража 
11.3.2. Транспорт даражаси 
11.3.3. Тармоқ даражаси 
11.3.4. Канал даражаси 
11.3.5. Физик даража 
11.4. ОТЎТ (OSI) очиқ тизимларнинг ўзаро таъсирлашиши эталон модели 
11.5. Маълумотларни инкапсуляциялаш 
11.1. Кўп даражали тузилма 
Интернет ўта мураккаб тизим ҳисобланади. Глобал тармоқ кўплаб 
хилма-хил иловалар, протоколлар, охирги тизимлар, уларнинг тармоққа 
уланиши технологияларидан ташкил топган. 
Интернет ҳақида олинган билимларни тизимлаштиришга киришишда 
олдини инсонлардаги ўхшашликларни қидириб кўрамиз. Ҳар куни кўпчилик 
мураккаб тизимлар билан тўқнашади. Кимдир сиздан қачондир ҳаво 
транспортини ташкил этилишини тавсифлашни сўрайдиган ҳолатни тасаввур 
қилинг. Ташкил этишни тавсифлаш усулларидан бири бу сиз (ёки ташкилот 
ходимлари) ундан фойдаланишда амалга оширадиган ҳаракатларни санаб 
ўтинг. Мисол учун, сиз чиптага буюртма берасиз, юк назоратидан ўтасиз, 
рўйхатдан ўтасиз ва самолётнинг бортига тушасиз. Кейин учишни амалга 
оширасиз, манзилга етасиз, яна рўйхатдан ўтасиз, юкни оласиз ва агар рейс 
ноқулай бўлган бўлса, чипталарни сотиш бўлимига шикоят қиласиз. Сизнинг 
ҳаракатларингиз кетма-кетлигини 11.1-расм график кўрсатади. 
Бу ерда биз компьютер тармоқларининг ишлаш принципларига 
ўхшашликни кўришимиз мумкин. Сиз самолётда сиқиш пунктингиздан 
бориш пунктингизгача саёҳат қиласиз, пакет эса хост-жўнатувчидан хост-
манзилга узатилади. Лекин чуқурроқ ўхшашлик ҳаракатлар 
тузилмасидан 
иборат. Кўриш осонки, сизнинг ҳар иккала охирги ҳаракатларингиз 
чипталарни сотиш бўлимига қаратилган, иккинчиси ва охиридан олдинги 
ҳаракатингиз юк ва бошқалар билан боғлиқ. 


98 
11.1-расм. Учишни амалга оширишда йўловчи ҳаракатларининг кетма-
кетлиги. 
Ҳаракатлар тузилмаси симметрик ҳисобланади, бу ерда “симметрия 
ўқи” бўлиб учиб ўтиш хизматқилади. Шундай қилиб, самолётдаги саёҳат 
жараёнини 11.2-расмда тасвирланганидек горизонтал даражалар мажмуи 
кўринишида тақдим этиш мумкин. 
Келтирилган 
горизонтал 
тузилма 
(11.2-расм) 
бизнинг 
кўриб 
чиқишимиз учун асосий предмет ҳисобланади. Биз саёҳатни ҳар бир 
компонентининг бошқа компонентларга нисбатан жойини аниқлашга 
эришдик. Масалан, йўловчиларни рўйхатга олиш ҳақида айтилганда, биз 
биламизки, бу юк текширилганидан кейин самолёт бортига ўтқазишдан 
олдин бўладиган процедура ҳисобланади. Фаҳмламизки, ҳар бир ажратилган 
даража ўз функционаллигига эга, яъни йўловчиларга хизматларни тақдим 
этадиган хизматларга эга. Чипта даражасидан қуйида йўловчи чиптани 
олишдан шикоятн қабул қилишгача барча хизмат кўрсатиш босқичларини, 
юк даражасидан қуйида эса юкни текшириш ва топширишдан уни олишгача 
барча босқичлар орқали ўтади ва ҳ.к.. Бунда юк даражасида фақат чипта 
даражасида хизмат кўрсатишдан ўтган йўловчиларга хизмат кўрсатилади. 
Шунинг ўзи бошқа даражалар учун ҳам ўринли бўлади. Шундай қилиб, 
даражалардан ҳар бирида хизмат кўрсатиш бу даражага кирадиган 
функцияларни бажарилиши йўли билан барча олдинги даражалардаги хизмат 
кўрсатиш натижаларидан фойдаланиш орқали амалга оширилади. 

Download 14,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish