349
6.1 расм. Тармоқларни Интернет тармоғига боғланиши
Интернет протоколлари
Бир қарашда жуда содда туюлган ғоя Интернет орқали дунёнинг
ихтиёрий нуқтасидаги компьютер билан
маълумот алмашиш имконини
беради: ахборот ёки хабар пакетлар деб аталувчи бўлакларга ажратиб
чиқилади, бу пакетлар керакли манзилга етказилади ва у ерда пакетлар
қайта йиғилиб, жўнатилган ахборот ёки хабар тикланади. Бу
вазифа
Интернетнинг иккита ўта муҳим протоколи Transmission Control Protocol
(TCP) ва Internet Protocol (IP)ларга юклатилган. Бу протоколлар кўпинча
биргаликда TCP/IP деб ҳам аталади. TCP маълумотни пакетларга
ажратади ва уларни қайта йиғади, IP эса
пакетларни манзилга етказиб
беради.
TCP/IP протоколларидан фойдаланилганлиги учун ҳам Интернет
пакетларни уловчи тармоқ деб аталади. Бунда жўнатувчи ва қабул
қилувчи компьютерлар бевосита уланмайди. Бунинг ўрнига
жўнатилаётган маълумот пакетларга бўлиниб, бошқа пакетлар билан
биргаликда кўпгина турли маршрутизаторлар орқали
узатилади ва охирги
манзилда пакетлар қайта йиғилади. Бундан фарқли равишда,
телефон
тизими линияларни уловчи тизим бўлиб, қўнғироқ бўлганда қўнғироқ
қилувчи ва уни қабул қилувчи абонентлар орасидаги линиялар бу
қўнғироқ тугагунича буткул банд қилинади. Бошқача айтганди, телефон
қўнғироғи линияни монопол эгаллайди, интернет эса линиядан бошқалар
билан биргаликда фойдаланади. Шу сабабли,
интернет телефон
линияларидан фойдаланса-да, интернет орқали боғланиш қўнғироқ
қилишдан бир неча ўн марта арзонга тушади.
350
Интернет имкониятларидан тўлиқ фойдалана олиш учун
компьютерларTCP/IP протоколини тушунадиган
дастурий воситаларга эга
бўлиши керак. Бугунги кунда бу нарса муаммо эмас, Windows операцион
тизими таркибига Winsock деб аталувчи дастур киради. Бу
дастур
TCP/IP протоколини қўллаб қувватлайди, ҳамда интернет ваPC орасида
воситачи бўлиб хизмат қилади.
Интернетга уланишнинг иккита асосий усули бор. Биринчиси
маҳаллий тармоқ орқали интернетга чиқиш бўлса,
иккинчиси
компьютерни Интернет хизматлари провайдери билан бевосита
боғлашдир. Биринчи ҳолда компьютер маҳаллий тармоққа уланиш учун
маҳаллий тармоқ картаси (LAN card) га эга бўлиши керак. Тармоқдан ва
интернетнингTCP/IP протоколидан фойдаланиш учун керак бўладиган
махсус дастурий таъминот картанинг драйвери таркибига киради.
Иккинчи ҳолда компьютер тармоққа модем орқали уланади.
Модем
тармоқда уланганда икки протоколдан биридан фойдаланади. Бу
протоколлардан биринчиси кетма-кет линия интернет протоколи(Serial Line
Internet Protocol ёки қисқача SLIP), иккинчиси юзма-юз протоколи(Point-
to-Point Protocol ёки қисқача PPP) дир. Бу протоколлар интернетнинг
TCP/IP протоколидан фойдаланиш учун барча шарт-шароитни яратиб
беради.
Do'stlaringiz bilan baham: