Малала Юсуфзой



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/38
Sana19.04.2022
Hajmi1,36 Mb.
#563343
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   38
Bog'liq
Malala Yusufzoy. Men Malalaman

ҳаммамиз ёшлигимизда еган, қоғози ўзига ёпишиб қоладиган ширинлик 
— тарж.
) ва теннис тўпларини улоқтирар, биз эса қий-чув қилиб уларни 
тутиб олишга интилардик. Сват водийси бўйлаб вертолётларнинг учиб 


111 
ўтиши камёб ҳодиса ҳисобланади. Аммо, эртанги кундан бошлаб 
Мингорада комендантлик соати жорий этилиши ҳақида хабар беришди.
Биз комендантлик соати нима эканлигини ҳам билмас эдик, шу сабабли 
жуда ҳам хавотирга тушдик. Отам ҳаммамизга жавоб бериб юборди ва 
тезда уйимизга боришимизни тайинлади. Уйга боришим билан онамни 
чақирдим ва қўшнилардан «комендантлик соати» нима эканлигини 
билиб беришини сўрадим. Онам дарҳол қўшнимиз Софияларнинг 
деворини тақиллатди ва улардан кимдир девор тарафга яқинлашиши 
билан , дарҳол: “Комендантлик соати нима?“ деб сўради. Софиянинг 
отаси саволимизга қисқача жавоб бериб кетганидан сўнг, янада 
хавотирга тушдик ва уйларимиздан чиқмасликка қарор қилдик. 
Кейинчалик, барчамиз комендантлик соатларига ўрганиб ҳам қолдик.
Мушарраф толибларга қарши курашиш учун Сватга 3000 аскар 
юборганлиги ҳақида телевидениеда хабар берилди. Толибонлар 
стратегик аҳамиятга эга бўлган барча давлат ва хусусий биноларни 
эгаллаб олишганди. Илгари Покистон ҳукумати водиймизда содир 
бўлаётган воқеаларга аҳамият бермаётгандек туюлган эди, энди эса бу 
гаплар ёлғон эканлиги аён бўлди. Эртаси куни худкуш террорчи армия 
юк машинасини портлатиб юборди. Ҳужум ўн етти аскар ва ўн уч тинч 
аҳолининг ҳаётига зомин бўлди. Кечалари тепаликлардан автомат ва 
пулемёт овозлари эшитилиб тургани сабаб ҳеч биримиз ухлай олмасдик.
Эртаси куни биз телевизор янгиликлари орқали Сватнинг шимолий 
қисмидаги тепаликларда жанг бўлиб ўтаётганини билиб олдик. 
Мактаблар ёпилган, болаларнинг ҳаммаси уйда қолишганди. Барчамиз 
нима бўлаётганини тушунишга ҳаракат қилардик. Гарчи жанговар 
ҳаракатлар Мингора ташқарисида содир бўлаётган бўлсада, биз 
ўқларнинг гумбурлаган овозларини яққол эшитардик. Тез орада Толибон 
юздан ортиқ жангариларини йўқотгани ҳақида хабар берилди. Аммо 
ноябрь ойининг биринчи кунида етти юз Толибон жангариси 
Хвазахелдаги армия постини тор-мор қилди. Тахминан эллик аскар 
қочиб кетишга муваффақ бўлди, аммо қирқ саккизтаси толибонларга 
асир тушди. Фазлуллоҳнинг жангарилари уларни жамоат олдида 
шарманда қилишди, кийимларини ечиб олиб, жинсий аъзоларини кесиб 
ташлашди. Тез орада Толибон Хвазахелдаги иккита полиция 
участкасини ҳам 
эгаллаб 
олди, 
Мадиянада 
полициячиларни 
қуролсизлантиришга муваффақ бўлди. Мингорадан ташқари Сват 
водийсининг каттагина қисми Толибонлар назоратига ўтди. 
12 ноябрь куни Мушарраф водийга яна 10 минг аскар ва бир неча ўнлаб 
вертолётларни жўнатди. Ҳарбийлар ҳамма жойда урчиб кетди, хаттоки 
гольф майдонида ҳам қароргоҳ қурди. Орадан кўп ўтмай Фазлуллоҳ 
жангариларига қарши операция бошланди, кейинчалик бу ҳодиса 
биринчи Сват жанги номи билан тарихга кирди. Мамлакатимиз тарихида 


112 
биринчи марта армия ўз фуқароларига қарши ҳарбий ҳаракатларни 
бошлади. Полиция Фазлуллоҳни навбатдаги митингда омма олдида 
гапираётганида қўлга олмоқчи бўлди, аммо тўсатдан келиб қолган қум 
бўрони унинг қочишига имкон берди. Тўсатдан содир бўлган ушбу 
табиат ҳодисаси Файзуллоҳнинг обрўсига обрў қўшди, одамлар ушбу 
воқеани «пайғамбарсифат» инсонга табиат кучлари ҳам хайриҳоҳ бўлди 
дея талқин қилишди.
Жангарилар таслим бўлишни асло истамас эди. Улар шарққа томон 
ҳаракат қилиб, 16 ноябрь куни Шангланинг асосий шаҳри Алпурини 
эгаллаб олишди. Маҳаллий полиция яна жанг қилмасдан, ўз вазифасини 
ташлаб қочиб кетди. Одамлар жангарилар орасида чеченлар ва ўзбеклар 
жуда 
кўп 
эканлигини 
айтарди. 
Шангла 
шаҳрида 
яшовчи 
қариндошларимиздан ҳавотир ола бошладик. Отам эса ўзининг туғилган 
қишлоғи узоқ бурчакда эканлигига, жангарилар у ерга боришга 
эринишига ишонарди. Аммо Толибоннинг тўхтовсиз қаршилигига 
қарамай, сон ва сифат жиҳатдан бир неча бош устун бўлган ҳукумат 
армияси толибонларни водийдан чиқариб юборишга муваффақ бўлди. 
Армия бўлинмалари Фазлуллоҳнинг қароргоҳи ҳисобланган Имом 
Дерини эгаллаб олди. Жангарилар ўрмонга чекинишга мажбур бўлди. 
Декабрь ойи бошларида Сват водийсининг катта қисми армия назорати 
остида эканлиги маълум қилинди. Фазлуллоҳ тоғу тошлар орасида 
яширинишга муваффақ бўлди.
- Аммо бу Толибон буткул йўқ бўлди дегани эмас. Улар қачондир 
ўзларини яна намойиш қилишади – дер эди отам ҳавотир билан.
Водийдаги кескин вазиятни фақат Фазлуллоҳнинг одамлари яратмаган 
эди. Покистоннинг шимолий ғарбий қисмида қуролли гуруҳлар пайдо 
бўлган, уларнинг тепасида турли қабилалар вакиллари турарди. Сват 
жангидан бир ҳафта ўтгач, толибоннинг ирқ нафар раҳбарлари 
Шимолий Вазиристонда учрашиб, Покистон ҳукуматига қарши уруш 
эълон қилишди. Улар Теҳрикий -Толибон-Покистон (ТТП) ёки 
Покистон Толибонлари байроғи остида бирлашган фронт тузишга қарор 
қилишди. Ушбу раҳбарлар ўзларининг ихтиёрида 40 минг нафар 
жангари борлигини айтиб мақтанишди. Улар ўзларининг етакчиси 
сифатида жанжалкашлиги билан Афғонистонда ном қозонган Байтулло 
Мақсудни танлашди. Фазлуллоҳ Сват ҳудудининг амирига айланди.
Армия бўлинмалари келиши билан водийда тинчлик ҳукм суради деб 
ўйлаб юрган бўлсак ҳам, умидларимиз алсо ўзини оқламади. Тинч ҳаёт 
ҳақида гап бўлиши мумкин эмасди. Толиблар нафақат полиция 
участкалари ва ўзлари ёқтирмаган сиёсатчиларга, балки соқолини олиб 
юрадиган ёки европа услубидаги кийимлари бўлган оддий одамларга 
ҳам ҳужум қилишарди. 27 декабрь куни Беназир Бҳутто Покистоннинг 


113 
биринчи бош вазири Лиақат Али ўлдирилган Равалпинди шаҳридаги 
Лиақат боғида сайловчиларга мурожаат қилди:
«Биз биргаликда билан экстремизм ва жангариликни мағлуб қиламиз», 
ишонч билан хитоб қилди Бҳутто. Беназир паркни ўқ ўтказмайдиган 
Toyota Land Cruiser машинасида тарк этди. Автомобилнинг луки очилиб, 
ўриндиқда тик турган Беназир тарафдорларига қараб қўл силкиб 
турганида тўсатдан ўқ овози эшитилди, кейинчалик эса портлаш содир 
бўлди. Унинг машинаси ёнида худкуш террорчи ўзини портлатиб 
юборди. Беназир шилқ этиб пастга йиқилди. Мушарраф ҳукумати 
Бҳутто бошини машина томига уриб олганини тўғрисида баёнот берди. 
Гувоҳларнинг таъкидлашича, Беназир ўққа тутилганди. 
Телевизор томоша қилиб турганимизда, дастур тўхтатилиб ва диктор 
фожиали янгиликни эълон қилди. «Барчамиз суйган Беназир Бҳуттога 
шаҳидлик мақоми берилди». Бу Беназир шараф билан ўлим топганини 
англатарди. Қишлоғимиздан йиғи овозлари эшитила бошлади, мен ва 
ота-онам Беназир учун ибодат қила бошладик. Юрагим Беназир сингари 
ўз ҳаётимни аёллар ҳуқуқлари учун курашга бағишлашим кераклигини 
уқтирарди. Демократия хоҳлайдиган биз каби инсонлар талвасага тушиб 
қолишди: «Беназир вафотидан кейин ҳаммамиз хавф остида қоламиз». 
Гўёки бутун мамлакат келажакка бўлган умидини йўқотгандек эди.
Мушарраф ТТП раҳбари Байтуллоҳ Мақсудни Беназирнинг ўлимига 
сабаб бўлишда айблади, бунга қўшимча равишда Байтуллоҳ бошқа бир 
жангари билан Беназирга бўладиган ҳужум тафсилотларини муҳокама 
қилган телефон суҳбатининг нусхаси матбуотда эълон қилинди. 
Байтуллоҳ Толибон учун ноодатий бўлган қотилликка алоқадорлигини 
рад этди.
Ҳар ҳафта бизнинг уйимизга Ислом диншунослари – қорилар келиб, мен 
ва қўшни болаларга Қуръони Каримдан сабоқ берарди. Толиблар 
келгунига қадар, мен аллақачон Қуръонни хатм қилиб, бобомни жуда 
хурсанд қилган эдим. Биз Қуръонни араб тилида ўқиймиз. Одатда, 
одамлар Қуръон оятларини кўр-кўрона ёдлаб, қандай маъно англатиши 
тўғрисида бош қотириб ўтиришмайди, бошқалардан фарқли ўлароқ мен 
бу муқаддас китобнинг таржимаси билан ҳам танишгандим. Менинг 
қаттиқ хафа бўлганимни кўрган қори поччалардан бири Беназирнинг 
ўлдирилишини оқламоқчи ҳам бўлди:
- Унинг ўлдирилгани яхши бўлди. — Бу аёл умматларга катта зарар 
етказиши мумкин эди, чунки у Ислом қонунларига риоя қилишни 
хоҳламади. Агар у тирик қолганида, у мамлакатни таназзул сари 
етаклаган бўлар эди.
Мен бу сўзлардан ҳайратланиб, дарҳол отамга етказдим. Гапларимни 
сабр билан эшитган отам чуқур уҳ тортди ва деди:


114 
- Бошқа иложимиз йўқ, кимки Қуръон ўрганишни хоҳласа, бу 
муллаларга мурожаат қилишдан ўзга чораси йўқ. Аммо унинг 
дарсларидан эҳтиёт бўлишинг керак. Тўлиқ таржимани ёдлава унинг 
қори акаларинг томонидан талқин қилиниши ва изоҳланишига 
эътибор берма. Оллоҳ айтаётган нарсани билишинг керак. Унинг 
сўзларини шархлашга сенинг ҳам қурбинг етади… 

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish