пассив, фаол, интерфаол
ва тренинглардан
кенг фойдаланилади.
Пассив
методлар
туркумига маъруза, ҳикоя, тушунтириш; намойиш, китоб
билан ишлаш, иллюатсия, видеоусул, тўрт поғонали метод, машқ, кабилар
киради.
Фаол ўқитиш методи
бу – талабаларнинг ўқув-билиш жараёнидаги
фикрлаш фаолиятини, иш фаолиятини фаоллаштиришга қаратилган
методлардир.
Фаол методлар туркумига ақлий ҳужум, ўргимчак тўри, инсерт, Б-Б-Б,
идрок харитаси, кластер, синквейн, видеотопишмоқ, давра суҳбати; баҳс; кейс,
лабиринт, ассесмент, мунозара, чархпалак, тушунчалар таҳлили, балиқ скелети,
339
қандай?, нима учун?, уч қадамли интервю, пантомима, музёрар, меҳмон машқ,
суқрот суҳбати ва бошқалар.
Интерфаол методи
– бу («интер»- бу ўзаро, «аcт» – ҳаракат қилмоқ)
маъноларидан келиб чиқиб, ўзаро ҳаракат қилмоқ, ҳамкорлик мулоқот тартибида
бўлишни англатади[5].
Ўқитувчининг
фаоллигига
йўналтирилган,
дарснинг
методик
ишланмасидан фарқли ўлароқ, таълимнинг педагогик технологияси таълим
олувчиларга йўналтирилган бўлиб, уларларнинг шахсий ҳамда ўқитувчи билан
биргаликдаги фаолиятини ҳисобга олган ҳолда ўқув материалларини
ўзлаштиришга қаратилади.
Педагогик технология талабаларнинг тайёргарлик даражасига, уларнинг
ахборотлар билан танишганлик ва амалий тайёргарлигига мосланган бўлиши
лозим.
Ўқитишнинг интерфаол услубиятлари – билиш ва коммуникатив фаолиятни
ташкил этишнинг махсус шакли бўлиб, унда таълим олувчилар билиш жараёнига
жалб қилинган бўладилар, улар биладиган ва ўйлаётган нарсаларни тушуниш ва
фикрлаш имкониятига эга бўладилар. Интерфаол дарсларда ўқитувчининг ўрни
қисман талабаларнинг фаолиятини дарс мақсадларига эришишга йўналтиришга
олиб келади.
Бу услубларнинг ўзига хослиги шундаки, улар фақат педагог ва
талабаларнинг биргаликда фаолият кўрсатиши орқали амалга оширилади.
Бундай педагогик ҳамкорлик жараёни ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб,
уларга:
- талабанинг дарс давомида бефарқ бўлмасликка, мустақил фикрлаш, ижод
қилиш ва изланишга мажбур этилиши;
-
талабаларнинг ўқув жараёнида фанга бўлган қизиқишларини
доимийлигини таъминланиши;
- талабаларнинг фанга бўлган қизиқишларини мустақил равишда ҳар бир
масалага ижодий ёндашган ҳолда кучайтирилиши ;
- педагог ва талабаларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини доимий равишда
ташкил этишлари мумкин.
Ҳозирги кунда таълим жараёнида интерфаол услублар (инновацион
педагогик ва ахборот технологиялари)дан фойдаланиб, таълимнинг
самарадорлигини кўтаришга бўлган қизиқиш, эътибор кундан-кунга кучайиши
табиий. Замонавий технологиялар қўлланилган машғулотлар талабалар
эгаллаётган билимларларни ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб,
таҳлил қилишларига, ҳатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқишларига
қаратилган. Ўқитувчи бу жараёнда шахс ва жамоанинг ривожланиши,
шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади, шу билан бир
340
қаторда, бошқарувчилик, йўналтирувчилик вазифасини бажаради. Бундай ўқув
жараёнида талаба асосий фигурага айланади.
Замонавий методлар ёки интерфаол усуллар, ўқитишнинг самарасини
оширишга ёрдам берувчи технологик тренинглар ўқувчи талабаларда мантиқий,
ижодий, танқидий, мустақил фикрлашни шакллантиришга, қобилиятларини
ривожлантиришга, рақобатбардор, этук мутахассис бўлишларига ҳамда
мутахассисга керакли бўлган касбий фазилатларни тарбиялашга ёрдам беради.
Энг оммавий интерфаол таълим технологиялари:
Do'stlaringiz bilan baham: |