87
Солиқ имтиёзи
- бу солиқ ўловчиларни солиқдан озод этиш, улар тўлайдиган солиқ
миқдорини камайтириш солиқ қонунчилигида солиқ имтиёзи деб юритилади.
Дорихонасолиқларни тўлашда имтиёзлар 3 хил бўлади;
1. Солиқдан батамом озод этиш.
2. Солиқдан вақтинча озод этиш.
3. Солиққа тортилган даромад базасини камайтириш.
Солиқ имтиёзлари кўпинча, бирор ишлаб чиқариш соҳасини рағбатлантиришга
қаратилган бўлади. Масалан, экспортга товарлар ишлаб чиқарувчи
корхоналарга,
болалар товарларини ишлаб чиқарувчи корхоналар, қурилиш
материаллари ишлаб
чиқарувчи корхоналар, чет эл инвесторлари билан бирга қурилган қўшма
корхоналар -
имтиёзли солиқ тўлайдилар.
Агарда корхонада ишловчи ҳодимлар таркибида 50% дан ортиғини ногиронлар, 75%
дан ортиғини ўрта ва махсус билим юртлари талабалари ташкил қилса, бундай
корхоналар солиқдан тамомила озод этиладилар.
Агарда корхонанинг экспортга сотган товарлари улар ишлаб чиқарган маҳсулотлари
ҳажмининг 30% дан кам бўлмаса, бундай корхоналар даромад солиқ ставкасини 2 марта
камайтирилган холда солиқ тўлашади.
Янги
ташкил этилган корхоналар, масалан, агрофирмалар фаолиятининг биринчи
йили белгиланган солиқ ставкасининг 25% миқдорда солиқ тўлайдилар.
Иккинчи йили
эса белгиланган солиқ ставкасининг 50% ини тўлайдилар. Учинчи йили эса 100%
миқдорда белгиланган солиқ ставкасини тўлайдилар. Бу имтиёзлар тайёрловчи улгуржи
корхоналарга, воситачи, савдо - тижорат корхоналарига тегишли эмас. Улар янги
ташкил
қилинган бўлса хам солиқларни 100% миқдорда тўлайдилар.
Хусусий корхоналар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарса ва қайта
ишласа, халқ истеъмол товарларини, қурилиш материалини ишлаб чиқарса ташкил
этилган кундан бошлаб 2 йилгача даромад солиғидан озод этиладилар. Корхоналар олган
фойдаларидан янги қурилишларга, корхонани реконструкциялашга, ишлаб чиқаришнинг
кенгайтиришга сарфласа шу сумма солиқдан озод этилади.
Корхоналар олган фойдаларини ижтимоий соҳа объектларига,
яъни болалар
боғчаларига, соғлиқни сақлаш муассасаларига,
дам олиш уйларига, мактаб, қариялар
уйларига сарфласалар шу даромаддан солиқ тўланмайдилар.
Аҳолининг квартира олиш учун банкка ўз даромадларидан тўланадиган суммадан
ҳам даромад солиғидан озод этилади.
Бюджет ташкилотларининг пуллик хизмат кўрсатишидан олган даромадларидан ҳам
солиқ олинмайди.
Соликдан озод бўлган маблағлар бюджет ташкилотларининг
моддий базасини
мустаҳкамлаш хамда ҳодимларни моддий рағбатлантириш мақсадли йўналтирилади.
Болалар товарлари, болалар озиқ-овқатлари, болалар ўйинчоқлари ишлаб чиқарувчи
корхоналар хам имтиёзли даромад солиғи тўлайдилар. Чет эл инвесторлари билан
ҳамкорликда ишлайдиган қўшма корхоналар хам имтиёзли даромад солиғи тўлайдилар.
Бюджетга ўтказиш нуқтаи назаридан солиқлар иккига бўлинади:
давлат солиқлари
ва махаллий солиқлар.
Республика бюджетига тушадиган солиқлар давлат солиқлари деб
аталади. Маҳаллий солиқлар эса тўғридан-тўғри махаллий ҳокимлик бюджетига тушади.
Do'stlaringiz bilan baham: