´збекистон республикаси солиµНИ


Дорхона муассасасининг ҳисоб сиёсати



Download 2,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/77
Sana17.04.2022
Hajmi2,23 Mb.
#559104
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   77
Bog'liq
2 5195226994253500783

 
Дорхона муассасасининг ҳисоб сиёсати 
Бухгалтерия ҳисоби қонунлар, давлат идоралари томонидан тасдиқланган стандартлар
низомлар, йўриқномалар асосида юритилади. Лекин кўпгина қонун ҳужжатлари дорихонага 
бухгалтерия ҳисобини юритишда, актив ва пассивларни баҳолаш усулларини, у ёки бу 
ҳаражатларни ҳисоб-китоб қилиш усулларини белгилашда танлаш имконини беради. 
Чунончи, 4-сонли БҲМС «Товар-моддий заҳиралар (ТМЗ)»да ТМЗ қийматини икки усулдан 
бири — ФИФО ёки ўрта ҳисобланган киймат формуласи (АVЕСО) билан аниқлаш таклиф 
қилинган, 5-сонли «Асосий воситалар» стандартида амортизацияни ҳисоблашнинг тўрт усули 
кўрсатилган: тенг маромли ҳисоблаш, ишлаб чиқариш усули, икки баравар амортизация 
меъёри билан қолдиқни камайтириш усули, йиллар суммаси усули. Дорихонатанлаган усул 
унинг ҳисоб сиёсати томонидан белгиланиши лозим. 
Ҳисоб сиёсати — имкони борича тезкор, тўлиқ ва ҳолис ахборотни шакллантириш ва 
молиявий ҳисоботни тузиш мақсадида бухгалтерия ҳисобини юритиш тамойиллари ва 
қоидаларининг йиғиндисидир.
Дорихона муассасаси ҳисоб сиёсатини танлаш ва шакллантиришга қуйидаги омиллар 
таъсир этади: 
— мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шакли (МЧЖ, АЖ, ҚК, ЁТАЖ, давлат корхонаси ва 
ҳоказо); 
— фаолият тури ёки тармоққа мансублик (саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, савдо ва 
ҳоказо); 
— ишлаб чиқариш ҳажмлари, ҳодимларнинг рўйхатдаги ўртача сони ва ҳоказо; 
— солиққа солиш тизими (турли имтиёзлар, солиқлардан озод этиш); 
— нарх белгилаш, маҳсулот етказиб бериш масалаларида ҳаракатлар эркинлиги 
даражаси; 
— дорихона муассасасининг узоқ муддатли истиқболга иқтисодий ривожлантиришнинг 
мақсад ва вазифалари, инвестициялар дастурлари ва уларнинг йўналганлиги ва бошқалар; 
— ахборот олиш учун моддий-техника базасининг ривожланиш даражаси (оргтехника 
воситалари, дастурий воситалар мавжудлиги ва бошқалар); 
— бухгалтерия ва маъмурият ҳодимларининг малака даражаси; 
— дорихона муассасасиишининг самарадорлигидан моддий манфаатдорлик ва 
бажариладиган мажбуриятлар доираси учун моддий жавобгарлик тизими. 
Дорихона муассасаси томонидан танланган ҳисоб сиёсати олдиндан кўриб чиқилиши ва 
таъсисчилар (мулқдорлар)нинг баённома қарори ёки раҳбар томонидан маъқулланиши ва 
унинг буйруғи билан расмийлаштирилиши керак. 
Янги ташкил этилган дорихона муассасаси давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 
90 кундан кечиктирмай ўзи танлаган ҳисоб сиёсатини расмийлаштиради. 
Дорихона муассасаси қабул қилган ҳисоб сиёсатига йил давомида қатьиян риоя қилиши 
керак. Зарурат туғилганда ҳисоб сиёсатига фақат янги ҳисобот йилининг бошида 
ўзгартишлар киритилиши мумкин, бунда ўтган йил учун йиллик ҳисоботга тушунтириш 
хатида бу ҳақда албатга кўрсатилади. 
Танланган ҳисоб сиёсати нафақат бухгалтерия ҳисоби усуллари ва услубларини 
қўллашнинг самарадорлик даражасига, корхонанинг молиявий ҳолатига, воситалардан 
оқилона фойдаланишга, бошқарув қарорларининг тезкорлигига ҳам таъсир кўрсатади. 
Қуйида дорхона муассасасининг ҳисоб сиёсати тўғрисидаги буйруғининг намунавий 
лойиҳаси келтирилган. У тўрт бўлимдан иборат: умумий қоидалар, ҳисоб услубиятининг 
танланган вариантлари, ҳисоб техникасининг танланган вариантлари, бухгалтерия ҳисобини 
ташкил этиш. Санаб ўтилган вариантлардан дорихона муассасаси биттасини танлайди. 


17 
ТАСДИҚЛАЙМАН: 
_______________________ 
(дорихонараҳбари, Ф.И.Ш.) 
Тошкент ш. 20__йил «___»________________ 
_____________________________________________________

Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish