Фалак айланиши ўзгармас жиндек, ^
Бугунни кеча бил, эртани бугун.
417
Бизлар ичамизки, майхона обод,
Бизлар келиб майни этамиз барбод.
Биз гуноҳ қилмасак раҳмат қаёеда,
Раҳмати бўлмаса қолмас эътицод.
4 1 8
Эй шоҳ, фалак сени цилди шаҳриёр,
Тагингда арғумоқ, шоҳона от бор.
Ногоҳ босмасин деб заррин туёғи,
Ерни кумуш қилди, ул ёғдириб ҳор.
— 113 —
www.ziyouz.com kutubxonasi
419
Симобдек булутдан ёғди настаран,
Бундан яшнаб кетди цир, лола, чаман.
Лоладек цадаҳга гулгун шароб қуй,
Бинафша ранг булут тўкар ёсуман.
4 20
Кимсани ранжитма, ранжитма ҳайҳот,
Ғазабинг бировга сочмагил, эй зот.
■ ўзинг ранж чеку ҳеч кимни ранжитма,
Роҳат десанг агар ўзинг ғамга бот.
421
Оғирлик ҳилганда дилимга ҳайғу,
Ғам-алам солганда дилимга оғу,
Хайр суви — шароб ювар дил ғамин,
Нечун уни дерлар шарр об — разил сув,
4 2 2
Муҳаббат ўтида ёнмаса кўнгнл,
Ҳолига вой, дегил, бемору заҳил.
Муҳаббатсиз ўтган ҳар бир кунинг, бил;
Умрингдан беҳуда кетмиш бе ҳоснл.
— 114 —
www.ziyouz.com kutubxonasi
423
Беш кунлик ҳаётда нчгил майи ноб,
Беш кунлик умрннгни ўтказгил шодоб.
Хароб этмак эрур жаҳоннинг иши,
Сен ҳам кеча-кундуз бўл масту хароб.
4 24
«Илоҳиёт илмин ўргат», деди дил,
Агар ўзинг билсанг менга баён қил.
«Алиф» деган эдим «бас» деди менга,
«Бир ҳарф ҳам етади» ким бўлса оҳил.
4 25
Дилимнзда бўлснн донм ишди пок,
Do'stlaringiz bilan baham: |