— 106
www.ziyouz.com kutubxonasi
391
Эй олам сарвари, дин ғамин ема,
Қайси кун ичмаклик раводур дема.
Ичавер якшанба, шанба, душанба,
Сешанба, чоршанба, пайшанба, жума.
3 92
Рўза, рамазонда гар ичсам шароб,
Мени нодон деманг, демангиз каззоб.
Рўза азобидан куним — царо тун,
Саҳарлик деб майга этибмен шитоб.
39 3
Бир қултум шаробнинг баҳоси жаҳон,
Хум бошидаги ғишт баҳоси минг жон.
Бир ҳўплам май бирла лабингни покла,
Зоҳид оҳ салласи ундан минг арзои.
394
Май бўлганда товба қилмагил асло,
Сўз бердингми унга керакдир вафо.
Гул ёқаси йиртиқ булбуллар нолон,
Бундай чоҳда товба бўлурми раво?
— 107 —
www.ziyouz.com kutubxonasi
395
Улсам тупроғимни гум қилинг майлн,
Мардумга ибратн шум қилинг майли,
Хокимни май билаи қориб лой қилнб,
Хум бошига ғишт ё хум қилинг майли.
3 96
Токай мачит дейсан, намозу рўза,
Майхонага кириб маст бўлгил тоза.
Хайём, май ичавер, хокинг неча бор,
Гаҳ коса қилурлар, гаҳ хуму кўза.
39 7
Риндлар хизматига бел боғлаб чандон,
Айла намоз рўза асосин вайрон.
Умари Хайёмга қулоқ ос бир он:
Май ич, мусиқа чол ва айла эҳсон.
3 98
Узгартириб бўлмас не битмиш қалам,
Фақат дил хун бўлур тортаверсанг ғам,
Бутун умр жигар қонин ютсанг ҳам,
Умринг узайтириб бўлмас бирор дам.
— 108 —
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |