399
Қўйган тузоғингга тўлиқ бу олам,
Илинамиз қайга ташласак цадам.
Сенинг хукмингсизку силжимас зарра,
Нечун мен оси-ю, жойим жаҳаннам?!
400
Қолипдан тушганда лойимиз азал,
Феълимизда бўлса ҳар нечук амал,
Бўла олурмидим мен ундан афзал,
Азалда барчаси берилмиш тугал.
401
У л азал Сайёди кўйиб дона, дом
У з овига қўйди одам дея ном.
Оламда не яхши-ёмонлик бўлса,
Узи қилиб, тўнкар одамга мудом.
40 2
Ошиқ бўлсанг бўлгил шайдо-ю мастон,
Девона, шурийда, расвойи жаҳон.
Ҳушёрликда ташвиш ҳамма нарса ҳам,
Маст бўлгач тўпиқдан келмайди туфон.
— 109 —
www.ziyouz.com kutubxonasi
403
Факат илм билан баландмас одам,
Аҳду вафо билан баланд-паст одам.
Сўзи билан иши бир бўлса агар
Ҳар нарсадан баланд, муҳаддас одам.
404
Муҳацқиқ наздида хуш, бад сурат бир.
Ошиҳ манзилида дўзаҳ, жаннат бир.
Бедиллар либоси атласми, палос,
Ошиҳлар ёстиғи пар, ғиш, кўкат бир.
405
Бу бепоён осмон ҳолидан осон
Хабар топди фақат икки тур инсон:
Ё яхши-ёмондан хабардор олим,
Ё ўзин билмас, маст, аҳлн паришон.
406
Бойликдан кўпаймас ақл ё ҳунар,
Аммо пул бўлмаса хун бўлур жигар.
Сероқча атр гул яшнар қуёшда,
Бинафша сояда бош эгиб турар.
— 110 —
www.ziyouz.com kutubxonasi
407
Май ичса гадо ҳам султон бўлади,
Тулки ичса, шери ғаррон бўлади.
Ёш ичса, кексалик шарафин қучар,
Do'stlaringiz bilan baham: |