Кекса ичса ёшу чаққон бўлади.
4 0 8
Олам сардафтари ишқнинг имлоси,
Ёшлик қасидасин жилва зиёсн.
Эй ишқ оламидан хабарсиз, билғил,
Ишқ эмасми асли ҳаёт маъноси.
409
Букун булбул ўқир достону достон,
Майни қўлдан қўйма мастону мастон.
Туриб гулзорга чиқ, уч-тўрт кун бўлснн
Хуррамлик манзилинг бўстону бўстон.
4 10
Азалдан ёзилган эмиш пешонам,
Не бор экан унда жаннат, жаҳаннам?
Устод менга деди: қазову қалам,
Жаннат, дўзах бари сенда жамулжам.,
— 111
www.ziyouz.com kutubxonasi
411
Менинг қисматимга маю мастлнк ёр,
Шундан менн барча қилур гуноҳкор.
Барча гуноҳдан ҳам май ҳиди келса,
Жаҳонда топилмас эди бир ҳушёр.
4 1 2
Кекса бошим тушди ишқинг домига,
Иўқса ёпишмасдим мен май жомига.
Эгнимга сабрдан кийгандим либос,
Ииртилди дош бермай ишқ акёмига.
4 13
Иўқ дема, қадаҳ тут, эй қаро кўзнм,
Бул кеч ёқут лабинг менннг ризқ рўзим.
Юзинг яноғидек май қуй қадаҳга,
Товбамда зулфингдек чигал ҳар сўзнм.
4 1 4
Май истаб қолди бу дили танг, келтир,
Шароб бўлсин мушкбў ҳам гулранг, келтир.
Гар ғамдан қутулмоқ истаги бўлса,
Еқут шароб келтир, ипак чанг келтир.
— 112 —
www.ziyouz.com kutubxonasi
415
Шароб — бу ошиқлар дил алангаси,
Маъшуца яноғи гулин нафаси.
Рамазон келди, биз ичолмай юрдик,
Шаввол кела қолса — дил арзандасн.
4 16
Ҳаниқат ниҳолин ўстнрмас гардун,
Хоҳи бефарқ бўлгил, хоҳи кўп урун,
Do'stlaringiz bilan baham: |