3.8-расм. Тўғри радиация интенсивлиги
163
Бу фикримизни Москва, Тошкент ва Якутск шаҳарларида
қуѐш нурига тик қўйилган сиртда туш вактидаги тўғри қуѐш
радиацияси интенсивлигининг ўртача қийматлари ўрганилиши
мисолида 3.1-жадвалдан кўриш мумкин.
3.1-жадвал
Кузатиш
пункти
О й л а р
1 II III IY Y YI YII YIII IX X XI XII
Москва
0,92 1,06 1,18 1,23 1,22 1,18 1,17 1,10 1,17 1,10 0.96 0,80
Тошкент
1,32 1,38 1,36 1,35 1,31 1,31 1,27 1,29 1,28 1,23 1,30 1,32
Якутск
0,80 1,07 1,30 1,33 1,30 1,29 1,24 1,24 1,26 1,19 0,97 0,63
Жадвалдан шуни кўрамизки, Тошкент шаҳри учун тўғри
қуѐш радиацияси интенсивлигининг энг катта қийматлари
баҳор ойларига тўғри келиб, энг оз мидори эса декабрь ойида
бўлади. Ёз ойларида атмосферада чанг зарралари ва сув
буғлари кўп бўлганидан тўғри қуѐш радиациясининг қиймати
баҳордагига қараганда кам бўлади.
164
15-боб. ҚУЁШ ЭНЕРГИЯСИНИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯГА
АЙЛАНТИРУВЧИ ЎЗГАРТГИЧЛАР
15.1. Фото эффект ҳодисаси
Фото эффект – электромагнит нурлантириш натижасида
қаттиқ жисм (ѐки суюқлик) электронларининг ажралиб
чиқарилиши ҳодисасига айтилади. Фото эффект ҳодисасининг
қуйидаги турлари мавжуд: 1) ташқи фото эффект - электронлар
ажралиб чиқиши ѐруғлик таъсири натижасида содир бўлади
(фото электрон эмиссия, γ-нурланиш ва ҳ.к.); 2) ички фото
эффект - ѐруғлик таъсирида ярим ўтказгичлар ѐки диэлектрик-
лар электр ўтказувчанлигини ошириш (фотоўтказувчанлик); 3)
вентилли фото эффект - ѐруғлик таъсирида металл ва ярим ўт-
казгичлар ѐки ҳар хил жинсли ярим ўтказгичлар чегараларида
э.ю.к. қўзғотиш. Бу ҳодисани биринчи бўлиб, 1887 йилда
Г.Герц кузатган ва уни тажрибада рус олими А.Столетов тек-
ширган. 1898 йилда Ленард ва Томсон фото эффект натижасида
катоддан ажралиб чиқувчи зарра электрон эканлигини зарра-
ларнинг магнит майдонида оқишига асосланиб аниқлади. Фото
эффект ҳодисасини ўрганиш учун ҳаво сўриб олинган шиша
идиш, унинг ичидаги катод ва анод пластинкалари олинади
(3.9-расм). Ўтказилган тажрибалар натижасида 3.10-расмдаги
вольт-ампер тавсифи олинган.
Фото эфектнинг 4 та асосий қонуни мавжуд:
1. Муайян фото катодга тушаѐтган ѐруғликнинг спектрал
таркиби ўзгармас бўлса, фото токнинг тўйиниш қиймати
ѐруғлик оқимига тўғри пропорционал.
2. Муайян фото катоддан ажралиб чиқаѐтган фото электрон-
лар бошланғич тезлигининг максимал қиймати ѐруғлик интен-
сивлигига боғлиқ эмас. Ёруғликнинг тўлқин узунлиги ўзгарса,
фото электронларнинг максимал тезликлари ҳам ўзгаради.
Ҳар бир фото катод учун бирор "қизил чегара" мавжуд
бўлиб, ундан каттароқ тўлқин узунликли ѐруғлик таъсирида
165
фото эффект вужудга келмайди. Қиймат λ
қ
ѐруғлик интен-
сивлигига мутлақо боғлиқ эмас, у фақат фото катод материа-
лининг кимѐвий табиатига ва сиртининг ҳолатига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |