O‘zbеkiston rеspublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi



Download 5,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/98
Sana17.04.2022
Hajmi5,37 Mb.
#558788
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   98
Bog'liq
ToirovO

 
16-боб. ФОТО ЭЛЕМЕНТЛАР 
 
16.1. Қуѐш энергиясини элекр энергиясига айлантириш 
Шубҳасиз, ҳар турдаги энергиялар орасида электр энергия 
фойдаланиш учун энг қулай энергия ҳисобланади. Бу энергия-
нинг асосий қисми ер шарида у ѐки бу турдаги моторлари 
ѐрдамида ҳаракатга келувчи электромагнит генераторларда 
ишлаб чиқарилади. Энди эса биз электр энергияни қуѐш 
нурланиши таъсирида олишни ва унинг самарали ишлашини 
ошириш йўлларини кўриб ўтамиз. 
Маълумки, ярим ўтказгич материалда электронлар энергетик 
зонанинг янги рухсат этилган сатҳларини эгаллашлари туфайли 
ток ҳосил бўлиши учун улар қўшимча энергия олишлари керак. 
Тўлдирилган ѐки валент зонадаги электронлар етарли энер-
гияни олмагунларича таъқиқланган зона орқали ўтказувчанлик 
зонасига силжий олмайдилар. Таъқиқланган зонага ўтишлари 
учун кремний ѐки германий каби табиий ярим ўтказгич элект-
ронлари 1 
эВ
энергияни олишлари керак бўлади. Бундай энер-
гияга ѐруғлик фотонлари эга. Ярим ўтказгичли фото электрик 
генераторлар (қуѐш батареялари) нинг ишлаш жараѐни қуйи-
дагича бўлади: қуѐш радиацияси фотонларини ютиб элект-
ронлар қўшимча энергияга эга бўладилар ва ўтказувчанлик 
зонасига силжий бошлайдилар. Ҳар бир электроннинг энер-
гияси таъқиқланган зона кенглиги қийматига мос равишда 
ортади. Одатда электрон бу ҳолатда жуда оз вақт оралиғида 
бўлади. Кейин у ион билан рекомбинацияланади, бундан 
ажралиб чиққан энергия эса кристалл панжара тебранишини 
кучайтиради ѐки қайта нурланиб кетади. Маълумки, панжара 
ионлари тебранишининг кучайиши қаттиқ жисмларда ҳарорат-
нинг ортишига олиб келади. Биз учун айнан шундан ҳоли бў-
лиш зарур. Фото электрик генераторда ѐруғлик тасирида қўзға-
тилган электронлар ярим ўтказгичли материал орқали ўтади ва 
ортиқча энергияларини бошқа ўзаро таъсирларга сарф қилмай 


185 
туриб, фойдали юкланишга бериб улгуради. Қуѐш энергиясини 
иссиқликка айланишининг олдини олиб, биз маълум термо-
динамик чеклашлардан ҳоли бўлишга умид қиламиз, лекин 
табиат бизни олдимизга янада янги зиддиятларни кўндаланг 
қўяди. Фотон энергияси частота билан қуйидагича боғланган: 
.

v
h
v
h
E




(3.25,
а

Қуѐш нурланиши тўлқин узунликлари 1 мкм атрофидаги 
соҳада эканлигини эътиборга олиб, бу муносабатни биз янада 
соддароқ кўринишга келтиришимиз мумкин: 
.
24
,
1


E
(3.26) 
Энергия электрон Вольт (эВ) да, тўлқин узунлиги эса мкм 
ларда ўлчанади.
Ифода (3.1) дан кўринадики, тўлқин узунлиги ортиши билан 
қуѐш радиацияси фотонларининг энергияси ўзгаради (камаяди). 
Ҳақиқатдан ҳам фотонлар энергияси етарли бўлмаганда, улар 
қўзғатадиган электронлар таъқиқланган зона орқали ҳатлаб 
ўтадиган бундай тўлқин узунлиги мавжуд. Масалан, хона 
ҳароратида кремнийнинг таъқиқланган зона кенглиги тахминан 
1,1 эВ га тенг бўлса, унга тахминан 1,1 мкм тўлқин узунликдаги 
фотон энергияси мос келади. Ер сирти денгиз сатҳига тушаѐт-
ган қуѐш радиациясининг тахминан 20% и узун тўлқинли 
қисмга мос келади. Шу тарзда улар кремний асосли қурилма-
ларнинг ҳаракат сферасидан тушиб қолади. Радиациянинг 
қисқа тўлқинли қисмидан ҳам тўла фойдаланиб бўлмайди. 
Электронлар фақат рухсат этилган сатҳларга силжисада, 
қўзғалган ҳолатининг энергияси таъқиқланган зона кенглигига 
яқин бўлган электронларгина кўпроқ сақлаб туради. Юқори 
энергияли фотонлар билан материални нурлантирилганда 
электронларнинг ортиқча энергияси тезда панжара тебраниш-
ларини кучайтириш учун, яъни унинг ички энргиясини 
орттиришга сарф бўлади. Шундай қилиб, кремнийни 0,6 мкм 
тўлқин узунликдаги фотонлар (унга мос равишда тахминан 2,0 
эВ энергия) билан нурлантирилганда электронлар фақат 1,1 эВ 
энергияни «қабул қилиши мумкин», қолган энергия эса мате-


186 
риалнинг ҳароратини орттириш учун бефойда сарф бўлиб 
кетади. 
Энди идеал фото электрик генератор ѐрдамида қуѐш энер-
гиясини электр энергиясига айлантиришнинг максимал сама-
радорли эканини баҳолаб кўрайлик. Бунда генератор самара-
дорлиги 3.14-расмда кўрсатилганидек, жой метеорологик ша-
роити ва кенглигига боғлиқ равишда ўзгарадиган қуѐш 
радиацияси спектрлар энергиясининг тақсимланишига қисман 
боғлиқ бўлади. 
Қуѐш энергиясини электр энергияга кремний ѐрдамида қайта 
ўзгартиришнинг максимал самарадорлигига чегаравий тўлқин 
узунлик 1,1 мкм га тенг бўлганда эришилади. 
Ифода (24) дан кўринадики, агар 
λ
тўлқин узунликлиги 
фотон энергияси 1,24
λ
га тенг бўлса, таъқиқланган зона 
кенглигига аниқ мос келадиган энергия
 λ
Т
тўлқин узунликдаги 
фотонларга эга бўлганда,
 λ
тўлқин узунликдаги фотонлар билан 
нурлантирилгандаги фойдали энергиянинг қийматини 
λ
λ
Т 
муносабат орқали аниқланади. Чегаравий тўлқин узунликдан 
катта тўлқин узунликдаги фотонлар электронларни умуман 
қўзғата олмайди. 
Турли чегаравий тўлқин узунликлар учун ўтказилган 
ҳисоблашлар кўрсатадики, кремний (
λ
Т 
= 1,1 мкм) фотоэлектрик 
генераторлар учун энг яхши материал ҳисобланади, гарчи
 λ
 Т
га 
яқин бўлган баъзи тўлқин узунликлардаги унинг максимал 
ф.и.к. атиги 45% га етса ҳам. Бинобарин, бундай фото электрик 
қурилмаларнинг ф.и.к. 45% дан ошмас экан. Афсуски, реал 
қурилмаларда ф.и.к. янада камроқ бўлади. Буни тушунтириш 
учун биз қуѐш радиацияси таъсирида қўзғатилган электронлар 
ѐрдамида энергия олиш жараѐнини пухта кўриб чиқишимиз 
керак
. Кейинги бўлимда биз ярим ўтказгичлар хусусиятлари ва 
ўтказувчанлиги тўғрисида олдинроқ келтирилган фикрларга 
тўлдириш сифатида қисқача бўлсада, айрим тушунтириш-
ларни келтириб ўтамиз. 
Юқорида келтирилган қонуниятлар шуни кўрсатадики, ҳар 
бир жараѐннинг самарадорлиги ярим ўтказгич материалнинг 
оптик ва электро физик хусусиятларига (тузилма сиртида 
ѐруғликнинг қайтишига фото ионизация ҳодисасининг квант 


187 
чиқишига, асосий бўлмаган заряд ташувчиларнинг диффузион 
йўли узунлиги 
L
n
га, асосий ютилиш чегарасининг спектрал 
ҳолатига ва ҳоказоларга), р-n ўтишнинг тавсифига (электр 
токининг ўтказиш механизмига, потенциал тўсиқнинг каттали-
гига, ҳажмий заряд соҳасининг кенглигига), геометрик факто-
рига (баъзи материалнинг диффузион йўли узунлиги ва баъзи 
қалинлиги орасидаги муносабатга, яъни 
L

га), ҳамда n- ва р-
соҳалардаги ярим ўтказгич материалнинг легирланиш даража-
сига боғлиқдир.
 

Download 5,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish