3.9-расм. 3.10-расм.
Ёруғлик фото катодга тушиши ва фото электронларнинг
ҳосил бўлиши орасида сезиларли вақт ўтмайди. Фото эффект-
нинг 1-қонунини тўлқин назарияси асосида тушунтириш
мумкин.
Лекин тўлқин назария 2- 3- ва 4- қонунларни тушунтиришга
ожизлик қилади. Фото эффект эксперименти қонуниятларини
классик физика тарафида туриб тушунтириб бўлмайди. Классик
назария бу ҳодисани тушунтиришда мутлақо ожизлик қилади.
Хўш, нима учун классик назария фото эффект жараѐнини
тушунтиришга қурби етмайди, ахир унинг нуқтаи назаридан
ҳам бу ҳодиса жоизку. Бир қараганда фото эффектни тўлқин
назария асосида сифатли тушунтириш мумкинга ўхшаб кўри-
нади. Максвеллнинг электромагнит тўлқинлари назариясига
биноан, иссиқлик нурланиш инсон кўзига кўринадиган соҳада-
ги тўлқин узунликка эга бўлган электромагнит нурланиш -
ѐруғликдир ва унинг структураси электр ва магнит майдон-
лардан тузилган. Нурланишни электр майдони амплитуда-
сининг квадрати ѐруғлик интенсивлигини характерлайди. Шун-
дай экан, тушаѐтган электромагнит нурланишининг ампли-
тудаси металл сиртидаги электронларни тебранишга мажбур
қилади, агар электроннинг хусусий тебраниш даври билан
166
тушаѐтган тўлқиннинг тебраниш даври мос келганда резонанс
рўй беради, электроннинг тебраниш амплитудаси кескин ортиб
кетади ва оқибатда у металл сиртини ташлаб ташкарига чиқиб
кетади.
Дарвоқе, бундай манзара ўринли бўлса, у ҳолда металл
сиртдан ажралган электронларнинг кинетик энергияси ту-
шаѐтган ѐруғликнинг интенсивлигига боғлик бўлиши керак.
Тушаѐтган ѐруғликнинг интенсивлиги ортса, унга мос ҳолда
металл сиртдан ажралаѐтган электронларнинг кинетик энер-
гияси ҳам ортиши керак.
Афсуски, жуда кўп миқдорда ўтказилган тажрибалар
натижаси шуни кўрсатадики, фото эффектда металл сиртидан
ажралган электронларнинг кинетик энергияси тушаѐтган
ѐруғликнинг интенсивлигига мутлако боғлик эмас, металл
сиртини бир ваттли лампочка ѐки 1000 Ваттли лампочканинг
монохроматик нурланиши билан ѐритамизми, унга барибир,
унинг сиртидан чиқаѐтган электронларининг кинетик энергияси
ўзгаришсиз қолаверади; ѐруғлик интенсивлигини ортиши фақат
сиртдан чиқаѐтган электронлар сонининг ортишига олиб
келади. Металл сиртидан ажралаѐтган электронларнинг кине-
тик энергиясини тушаѐтган ѐруғлик нурланиши интенсивлигига
боғлиқ бўлмаслиги жуда ҳам ажабланарли ҳол эди.
Ҳаѐтда тажриба – олий ҳакам. Эскпериментнинг мазкур
натижаси фото эффектнинг биринчи муаммоси эди ва у тўғри-
дан-тўғри ѐруғлик тўлқин назариясини рад этарди. Шу сабаб-
дан, бу натижа классик физиканинг ҳам муаммоси эди. Классик
назарияга кўра металл сиртига тушаѐтган ѐруғлик нурланиши-
нинг интенсивлиги жуда кучсиз бўлса, у ҳолда металл сиртидан
умуман электронлар ажралмаслиги ѐки кечикиб ажралиши
керак. Бу фикрни тушунтириш учун қуйидаги мисолни
олайлик. Калий металлининг сирти оқим зичлиги
E
0
=10
-5
Вт/м
2
бўлган ѐруғлик нурланиши билан ѐритилган бўлсин. Калий
атомидан электронларни ажратиш учун 3,6×10
-19
Вт×с
га тенг
бўлган энергия зарур. Бу энергияни металл сиртида йиғилиши
учун, калийни узлуксиз тахминин 6 кун ѐритиш керак.
Бошқача қилиб айтганда, металл сиртини 6 кун ѐруғлик
билан ѐритилгандан сўнг, электронлар ажрала бошлаши керак.
167
Эксперимент натижалари бундай таърифга мутлақо зид эди.
Дарҳақиқат, ѐруғликнинг интенсивлиги жуда ҳам кучсиз
бўлганда ҳам, яъни
ν
> ν
0
(
Do'stlaringiz bilan baham: |