3.1-расм. Қуѐш тизими
Қуѐшни катта миқдордаги термоядро реакцияси таъсиридан
портлаб кетмаслигига нима тўсқинлик қилади, деган саволга
оддий гравитация кучлари, деб жавоб берилади. Қуѐш ичида
кечаѐтган комплекс реакциялар натижасида тарқатувчи кучлар
ва ғоятда катта ўлчамдаги модда миқдори туфайли ҳосил
бўладиган гравитация кучлари орасидаги доимий мувозанат
натижасида турғун бўлади.
Қуѐш ичидаги барча атомлар катта миқдорда ичкарига
сиқувчи босим натижасида бир-бирига тортилган бўлади. Айни
пайтда ядро реакцияси таъсирида ҳосил бўлган иссиқлик ва
энергия барча нарсаларни ташқарига чиқаришга ҳаракат
қилади. Гравитацион кучлар уларни мувозанат ҳолатида ушлаб
турадилар ва, натижада Қуѐш доимий сақланиб қолади.
Қуѐшнинг тузилиши 3.2-расмда келтирилган бўлиб, унда
нималар борлигини тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Қуѐш
марказидан бошлаб унинг юзасигача бўлган йўналишда қуѐш
152
ядроси, радиоактив зона, конвектив зона, фотосфера, хро-
мосфера ва тожлар мавжуд.
Қуѐшнинг ядроси икки хоссага эга, биринчиси ядро
реакцияси учун қулай шароит яратади, тасаввур қилиш мушкул
бўлган миқдор, 15 миллион градус цельсий ҳароратга эга,
иккинчиси ишониб бўлмайдган катта босим. Шунинг учун у
ерда термо-ядро реакцияси амалга ошади.
Ядро реакциясида тўртта водород ядроси парчаланиб битта
гелий ядросини ҳосил қилади. Бу жараѐндан икки натижа
олинади - гамма нурлар, яъни катта энергияли фотонлар ва
нейтронлар, улардан бири коинотда маълум зарядга ва массага
эга бўлмаган зарралар.
3.2-расм. Қуѐш тузилиши.
НАСА
тасвири
14.2. Қуѐш хусусиятлари
Қуѐшнинг ички тузилишини кўриб чиққандан сўнг, унинг
сиртида ва тожда қандай баъзи жараѐнлар содир бўлаѐтган-
лигини ўрганишга ҳаракат қиламиз.
Қуѐш тожлари Қуѐш атмосферасининг ташқи қисмида
бўлиб, иссиқ (1-2 миллион Кельвин), сийрак, юқори даражада
153
ионлашган плазмадан иборат. Қуѐш радиусига нисбатан ўнлаб
марта узун масофаларгача етиб боради ва, пировардида,
планеталар аро коинотга тарқалиб кетади.
Қуѐш шамоли - планеталар аро фазода Қуѐш тожи плаз-
масининг оқиши. Ер орбитаси яқинида Қуѐш шамоли
заррачалари (протон, электронлар) нинг тезлиги 400 км/с
атрофида бўлади. Заррачалар 1 см
3
ҳажмдаги зичлиги бирнеча
ўнлаб заррачадан иборат.
Қуѐш магнитетизми - Қуѐш портлашлари (вспышки) ни
ҳосил қилувчи, плазма ҳаракатини тартибга солувчи ва
протуберацион жараѐнлар содир бўлишига сабаб бўлувчи
Қуѐшнинг магнит майдонидир. У Қуѐш қаъридаги плазмалар
ҳаракати сабабчисидир. Фотосферада магнит майдон ўртача
кучланганлиги тахминан 1 Эртедга (79,6 А/м) га тенг. Қуѐш
магнит майдони, масалан, Қуѐш доғларида, бир неча минг
Эрстедгача боради.
Қуѐшнинг магнит майдони мавжуд жойларида тож каваклар
пайдо бўлади. Протуберанецлар - Қуѐш юзасида тожларнинг юз
минглаб километр масофага ѐйилган, атрофдаги тож
плазмаларига нисбатан катта зичлик ва пастроқ ҳароратга эга
бўлган плазмасимон тузилмалари (кузатувчида Қуѐш сатҳида
қора толалар шаклида, унинг чеккасида эса ѐрқин булутлар,
аркалар ѐки оқим шаклида кўринадиган «патлар») - космосга
катта миқдордаги тож материалларини ажратиб чиқариб
юборади. Магнит халқалар протуберанецларни фазода тутиб
қолади (3.3-расм).
Қуѐш энергиясини космос орқали Ер орбитасига қандай етиб
келишини кўрайлик.
Ер атмосфераси ташқарисидаги фазонинг исталган нуқ-
тасида Қуѐш томонидан ҳосил қилинаѐтган нурланиш (ин-
соляция) деярли турғун бўлади. Ер сиртида эса вазият ўзгаради
ва қуйидаги ҳолатларга кўра доимий бўла олмайди:
-
ернинг фазодаги ҳолатининг ўзгариши;
- ернинг айланиши;
-
ер атмосфераси ифлосланиши (газлар, булутлар ва чанглар);
-
атмосферадаги зарарли газлар мавжудлиги. Охирги йил-
ларда атмосферанинг ифлосланиши туфайли глобал исишнинг
154
ортиши кузатилмоқда, атмосферадаги қаттиқ аралашмалар,
қазилма ѐқилғилар чиқиндилари Қуѐш энергиясининг Ерга етиб
келишининг камайишига сабаб бўлмоқда;
-
булутлар ҳаракати натижасида Ерда жойдан-жойга кўчиб,
қия соялар бериб туриши.
Do'stlaringiz bilan baham: |