2 – ИШ. ГИПС ҲАМИРИНИНГ НОРМАЛ ҚУЮКЛИГИНИ АНИҚЛАШ
Таъриф.
Нармал қуюқлик деганда, диаметри 5 см, баландлиги 10 см бўлган, латун
цилиндри кўтарганда ичидаги гипс ҳамири ѐйилгандаги диаметри 18 см ни
кўрсатганлигига айтилади.
Асбоб ва ускуналар.
Суттард вискозиметри, тарози, сув, қориштиргич, ойна,
чизғич.
Ишлаш тартиби.
Гипс ҳамирининг нормал қуюқлиги Суттард вискозиметри
(расмда) ѐрдамида аниқланади. Бу асбоб баландлиги 100 мм ва ички диаметри 50 мм бўлган
мис ѐки жез цилиндрдан иборат. Цилиндрнинг ички юзаси ва шиша пластинка тегиб
турадитан чети пухта силлиқланган бўлиши шарт. Тажриба вақтида цилиндр шиша
пластинкага ўша томони билан ўрнатилади. Диаметри 240 мм дан каттароқ бўлган шиша
пластинканинг устига ѐки остига қўйиладиган қоғозга диаметри 150-220 мм бўлган бир
неча концентрик айлана чизилади. Диаметри 170-190 мм бўлган айланалар орасидаги
масофа 5 мм, бошқа айланалар орасидаги масофа эса 10 мм бўлиши лозим. Тажриба
ўтказиш олдидан цилиндр ва шиша пластинкани хўл латта билан артиш керак. Шиша
пластинка аниқ ѐтиқ ҳолда жойланади, цилиндр эса концентрик айланалар марказига
ўрнатилади. Гипс ҳамирининг нормал қуюқлигини аниқлаш учун тарозида 300 г гипс
тортиб олиниб, 150-220 мм сув қуйилган маҳсус косага солинади ва сим халқалардан
иборат дастаки чилчўп билан 30 секунд давомида узлуксиз равишда аралаштириб
турилади. Ҳисоблаш вақти косадаги сувга гипс кукуни солинган пайтдан бошланади. 30
дақиқадан кейин шиша пластинкадаги айланалар марказига ўрнатилган цилиндрга гипс
ҳамири тўлдирилади, цилиндрдан ортиб чиқиб турган ҳамир чизғич билан сидириб
ташланади. Косадаги ҳамирни қориштириш тўхтатилганидан 15 секунд ўтгач, пластинка
устидаги цилиндрни кўтариб четга олиб қўйиш керак. Шунда шиша пластинка устидаги
гипс ҳамири кулчадек ѐйилади. Гипс ҳамирининг ѐйилиш (кулча) диаметри концентрик
айланалар бўйича аниқланади ѐки бир-бирига нисбатан тик жойлашган икки йўналишда
ўлчанади (йўл қўйилган хатолик 5мм дан зиѐд бўлмасин) ва ўртача арифметик қиймат
ҳисоблаб чиқарилади. Ёйилган ҳамирнинг ўртача диаметри гипс ҳамирининг қуюқлиги, яъни
консистенциясини ифодалайди. Ёйилган гипс ҳамири диаметрининг 180±5 мм га тенглиги
ҳамирнинг қуюқлиги нормал эканлиги (стандарт консистенция)дан дарак беради. Кулча
диаметри бундан катта ѐки кичик бўлса, тажриба такрорланади, лекин бу гал сув миқдори
1-2% ўзгартирилади. Гипс ҳамирининг нормал қуюқлиги 100 г гипсга тўғри келадиган
сувнинг миллилитрлардаги массаси билан ифодаланади.
Тажриба кўрсатмалари
1
2
3
4
5
Олинган гипс массаси, г
Олинган сув массаси, г (мл)
Гипс массасига нисбатан сувни ҳажми, %
Ёйилган кулчанинг диаметри, см
Нормал суюқлик - …………%
1 – расм. Вискозиметр схемаси ва у билан ишлаш услуби.
Do'stlaringiz bilan baham: |