Мусахон Исаков Дилобар Рўзиева



Download 2,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/92
Sana15.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#554366
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   92
Bog'liq
329-Текст статьи-601-1-10-20191225

САМАРАДОРЛИКНИНГ 
МУҲИМ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
(Key Performance Indicators) корхона учун 
нима энг муҳим эканлигини яққол тасвирлайди, менежерларга асосланган 
қарор қабул қилинишида кўмаклашади ҳамда рискларни бошқаришга имкон 
яратиши орқали ноаниқликларнинг олдини олишга хизмат қилади. Агарда 
тизимда, ишлаб чиқаришда салбий ҳолатлар кузатилаётган бўлса, 
Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари бу ҳақда барвақт хабар беради. Шу 
сабабли ҳам компания учун энг муҳим самарадорликнинг муҳим 
кўрсаткичларини ишлаб чиқиб, жорий этиш акциядор (улушдор)лар 
томонидан муваффақиятга эришишнинг калити сифатида эътироф этилади 
Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари нима? 
Самарадорликнинг 
муҳим кўрсаткичлари – бу корхона ўзининг стратегик ва катта молиявий 
мақсадларига қанчалик самарали эришаётганлигини намойиш эта оладиган 
ўлчов қийматларидир. Корхона ходимлари, раҳбарияти ва, умуман, корхона 
фаолиятига баҳо бериш учун фойдаланиладиган коэффициентлар 
йиғиндисидир 
Компаниялар фаолиятига самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари 
жорий этилганда ходимларни рағбатлантиришнинг аниқлиги ва шаффофлиги 
таъминланади. Модомики кўзланган мақсадлар ва улардан эришилган аниқ 
миқдорларга қараб ходимни нима учун ва қандай рағбатлантириш 
раҳбарларга равшанлашади. Ўз навбатида, ходим ёки директорлар қандай 
шароитда қанча мукофот билан тақдирланишини ва нимани талаб этишни 
яхши билиши ҳамда шунга яраша самарали натижа кўрсатишга ҳаракат 
қилиши ушбу тизим жорий этилиши натижасида яққол аниқлаштирилади 
Қисқача айтганда, самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари ходимлар 
ва директорлар томонидан эришилган натижаларни миқдорий жиҳатдан 


170 
аниқлаш имкониятини беради. Компания акциядорлари, директорлари ёки 
департамент бошлиқларига белгиланган олий мақсадларига эришишда 
қандай ютуқлар ва камчиликлар мавжудлигини намойиш қилади ҳамда 
уларни ўз вақтида рағбатлантириш ёки бартараф этиш учун аниқ тасаввурни 
яратиб беради. Бу эса инвесторлар ва эмитентлар учун айни муддаодир 
Шунингдек, самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари фойдали қарор 
қабул қилиш воситасидир, десак янгилишмаган бўламиз. Дарҳақиқат, 
самарадорликнинг 
муҳим 
кўрсаткичлари 
корхоналарнинг 
мураккаб 
ташкилий фаолиятини осон ва тушунарли сонлар орқали намоён қила олади. 
Бу эса, ўз навбатида, корхона фаолиятининг самарадорлигини оширишга 
ёрдам беради 
Тасаввур қилинг, океанда сузиб кетаётган кемадагилар кема 
белгиланган режага асосан сузаётганлигини аниқлаш мақсадида компас ва 
навигация тизими маълумотларидан фойдаланишади. Кеманинг GPS 
жойлашув маълумоти, тезлик, ёқилғи даражаси ёки об-ҳаво маълумотлари 
каби кўрсаткичлар кеманинг айни дамда қаердалигини ва кейин қайси 
йўналишда ҳаракат қилиши зарурлигини ойдинлаштиради 
Шундай ҳолат компаниялар фаолиятига ҳам хосдир. Бунда 
самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари менежерлар томонидан компания 
муваффақиятли сузиш режасига мувофиқ ҳаракатланаётгани ёки белгиланган 
йўналишдан чиқиб кетаётганини аниқлаштириш учун фойдаланиладиган 
навигация воситасидир. Тўғри, жорий этилган самарадорликнинг муҳим 
кўрсаткичлари компания фаолиятининг муҳим жабҳаларини ёритади ва 
эътибор берилиши зарур бўлган ҳолатларнигина аниқ кўрсатиб беради. 
Халқаро назарияда самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари кўпроқ ҳарорат 
ва ҳаво босимини ўлчашга мослашган воситаларга ўхшатилади. Ҳаво 
ҳарорати кўтарилгани ёки пасайганини билишга қизиқиш табиий, лекин 
довул яқинлигини билиш ундан-да муҳимроқдир. Кўрсаткичлар умумий 
вазият тўғрисида тўлиқ таассурот уйғотишга хизмат қилади 


171 

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish