лумотномасига кўра 1190 йилда пайдо бўлди. Бу ту-
шунча ўзини ҳар қандай хавф-хатардан ҳимояланган
деб ҳисобловчи инсон руҳининг хотиржам ҳолатини
ифодалаган2. Ушбу маънода мазкур термин Ғарбий Ев-
ропа ҳалцлари лексиконида XVII асргача қўлланган.
Тарихнинг кейинги даврларида давлат тузилмаларининг
шаклланиши билан боғлиқ равишда “хавфсизлик" ту-
шунчаси моддий, сиёсий ва иқтисодий соҳаларда дав-
лат курилиши, бошқариш органлари тенденцияларига
мос келадиган реал хавф-хатар (жисмоний ва маъна-
вий)нинг йўқлиги натижасида
вужудга келадиган тинч-
лик ҳолати маъносини англатган3.
XX асрнинг охирларига келиб, «хавфсизлик» ва
«миллий хавфсизлик» тушунчалари бизнинг лексиконм-
мизда тез-тез қўллана бошлади. Бу инсоният ривожла-
нишининг мураккаблашуви, ядро, атом ва бошқа ом-
мавий қирғин қуролларининг кенг тарқалиши, эколп-
гик вазиятнинг оғирлиги,
янги хавфли касалликларнинг
вужудга келиши, терроризм хавфининг кучайиши, то-
талитар тузум емирилганидан кейин дунёнинг қарама-
қарши қутбларга бўлиниши барҳам топгандан кейинги
давлатлар ўртасидаги мувозанатнинг бузилиши, янги
мустақил давлатларнинг пайдо бўлиши, уларда бозор
ислоҳотларининг амалга оширилиши билан изоҳлана-
ди. Дунёдаги бундай ўзгаришлар хавфсизлик,
умумий
ва миллий хавфсизлик муаммоларига бўлган эътибор-
ни янада кучайтирди.
"Хавфсизлик” тушунчаси кўп қиррали бўлиб, тур-
ли маъноларда талқин этилади. Шунга қарамасдан,
уларда умумий ғоя ҳам мавжуд бўлиб, бунга кўра хавф-
сизлик инсоният хаётининг турли соҳаларида вужуд-
га келадиган хавф-хатардан химояланиш, кафолатла-
ниш маъносини англатади. Хавф-хатар эса давлат ва 1
1
Основм экономической беаопасности. — М., 1996. -С.З.
5 Экономическая безопасность хозяйственньгх систем. Учебник. - М.:
Изд-во РАГС, 2001. -С.8
6
www.ziyouz.com kutubxonasi
жамият ривпжланишига таҳдид солувчи потенциал ёки
реал куч, омил ҳисобланади. Хавф-хатар намоён бўли-
шининг
шаклларига табиий, ижтимоий катаклиамалар,
портлашлар ва ларзалар, кризислар, тангликлар, ре-
волюция, қўзғолон, исён, уруш, қуролли тўқнашув-
лар киради (1.1.1-чизма).
Хавфсизлик кўп қиррали бўлиб, у бутун инсоният, дав-
лат ёки иқгисодий тизимнинг
нормал фаолият юритиши,
ривожланиши учун нохуш, салбий, зарарли таъсирлар-
дан, хавф-хатарлардан сақланиш, ҳимояланиш ҳолатини
ифодалайди. Хавфсизлик умумий тарзда зиён етказиш учун
потенциал шароитларнинг йўқлиги, хавфдан сақланиш,
ҳимояланиш ва шпончлиликни англатади. Бу тушунча ки-
шилар ва жамият ҳаёт фаолиятининг аниқ специфик со-
ҳаларида ўзига хос хусусиятларга эга бўлади
Хавфсизлик қандай спҳада, қандай шакл ва қиёфада
намоён бўлмасин - уларнинг барчаси умумийлик хусуси-
ятига эгадир. Умуман, хавфсизлик хавф-хатардан ҳимоя-
ланиш шарти ва стратегияси
сифатида ижтимоий тизим,
шахс, жамият ва давлат ҳаёт-фаолиятининг нормал амал
қилишини таъминлашга йўналтирилган бўлади4.
Хавфсизликнинг субъектлари шахс, аҳоли ижтимоий
гуруҳлари, кишилар уюшмалари ҳамда бирлашмала-
ри, давлат ва жамият ҳисобланади.
Хавфсизлик объекти инсон ҳаётининг барча соҳала-
ри. шу жумладан,
шахсий-оилавий, сиёсий, иқтисо-
дий, ижтимоий, маданий, маънавий табиий соха ва
жабҳаларини ўз ичига қамраб олади (1.1.2-чизма).
“Хавфсизлик" тушунчаси кенг қиррали бўлиб, ўзининг
объектлари ва субъектлари нуқгаи назаридан турли шакл-
ларда намоён бўлади. Аммо ҳозирги даврда бу тушунча-
нинг умумлашган шакли миллий хавфсизлих деб аталади.
Кўпгина ривожланган мамлакатлар ўз
миллий
хавф-
сизлик стратегияларини ишлаб чиқмоқдалар. Масалан,
1 Экономическая беаопасногть хоалйственнЬ
1
х систем. Учебник. -М.:
Иад-во РАГС, 2П01 -С.7
7
www.ziyouz.com kutubxonasi