Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Интернет глобал компьютер тармоғининг пайдо бўлиши ва



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

Интернет глобал компьютер тармоғининг пайдо бўлиши ва 
кенг ривожланиши 
Бозор иқтисодиѐтининг замонавий ривожланиш босқичларида 
инсон 
фаолиятининг 
барча 
соҳаларида 
янги 
ахборот 
технологияларидан 
фойдаланиш 
зарурати 
туғилмоқда. 
Унинг 
таъсирида ишлаб чақариш экстенсив ўсишдан жадал (интенсив)
ўсишга ўтмоқда. Меҳнат тақсимотида ва бошқариш технологиясида 
беҳисоб салмоқли ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Айниқса, янги 
ахборот технологияларини татбиқ этиш жараѐни бутун дунѐ 
компьютер тармоғи - Internet мисолида яққол кўзга ташланмоқда, 
чунки миллион-миллион компьютердан фойдаланувчилар ягона 
информацион муҳитда ишламоқдалар. 
Интернетга уланувчилар сони тўғрисида олдиндан ахборот 
берувчи NUA рўйхатида таркибида Ўзбекистон бўлган Марказий 
Осиѐ алоҳида тилга олинмасада, Интернетга уланувчилар сони ўсиши 
ва янги Интернет тармоқлари ишга тушурилиши кутилмоқда. 
Буни 
Президентимиз 
И.А.Каримов 
ўз 
маърузаларида 
таъкидлаганидек: ―Аҳолининг Интернет тармоғидан фойдаланиш 
имконияти кенгайиб бораѐтганини албатта ижобий баҳолаш лозим. 
2010 йилда интернет хизматидан фойдаланувчилар сони 1,4 баробар 
кўпайди ва 6,6 миллион кишидан ошди. Айни вақтда интернет 
хизматини кўрсатиш тарифларини босқичма-босқич камайтириб 
бориш ҳисобидан ундан фойдаланувчилар учун шароитлар тобора 
яхшиланмоқда. Хусусан, 2010 йилда бу борадаги тарифлар 20 фоизга 
пасайтирилганини алоҳида қайд этиш керак‖
6

Интернет инглизча -―
Internet” 

умумжаҳон компьютер 
тармоқларининг бирлашган тизими деб номланади. У маълумотлар 
пакетига йўналтирилган IP протоколидан фойдаланувчи қурилмадан 
иборат. ―Интернет‖ни кўпинча ―умумжаҳон тармоқ‖ ѐки ―глобал 
тармоқ‖ ҳам дейишади. 2010 йилнинг ўрталарига келиб Интернетга
6
Каримов И.А. ―Барча режа ва дастурларимиз ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини 
оширишга хизмат қилади‖. 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 
2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган ЎзР ВМнинг мажлисидаги маъруза. 
//Халқ сўзи, 22.01.2011й. 


24 
уланганлар сони 1,5 млрд. аҳолидан зиѐд фойдаланувчилардан таркиб 
топган, бу эса ер шарининг чорак қисмига тўғри келади. 
Интернетнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши кўплаб ѐндош ва 
турдош соҳалар ютуқлари билан узвий боғлиқ. Бу тармоқ 
технологияларининг 
ривожланиши, 
операцион 
тизимларнинг 
такомиллашуви, 
дастурлаш 
тилларининг 
ривожланиши 
ва 
ҳоказолардан иборат. Қирқ йилдан ортиқ ривожланиш тарихи 
давомида Интернет кўплаб ҳодисаларни бошидан кечирди. Уларнинг 
асосийлари ҳақида қуйида қисқача тўхталиб ўтамиз. 
Глобал тармоқнинг вужудга келиши
Интернетнинг Ватани АҚШ ҳисобланади. У ўтган асрнинг 
олтмишинчи йиллари охирида ARPANET (Advanced Research Project 
Agency Network) пакетлар коммутацияси тармоқ лойиҳасидан келиб 
чиққан. Дастлаб Интернет бир-биридан узоқликда жойлашган 
компьютерлар ўртасида алоқа ўрнатиш мақсадида ишлаб чиқилган 
ҳамда ахборот сақлаш ва тарқатишнинг кўплаб муқобил йўлларига 
эга марказлашмаган ҳудудий тақсимланган тармоқ сифатида кўзда 
тутилган. Бу АҚШ Мудофаа вазирлиги компьютерлари ўртасида 
ишончли алоқа ўрнатиши, ҳарбий ҳаракатлар, масалан, атом бомбаси 
портлаши натижасида ҳам тармоқнинг ишдан чиқмаслигини 
таъминлаши тахмин қилинган. 
Пакет коммутациясини илк компьютер тармоғи унинг асосчиси 
бўлган ARPANET шарафига худди шундай номланиб, Лос-Анжелес 
ва Санта-Барбара (Калифорния штати) университетларини Стэндфорд 
университети ва Солт-Лейк-Сити Университети билан боғлаган ва 
1969 йилда пайдо бўлган. ARPANetнинг биринчи сервери 2 сентябрь 
1969 йили Лос–Анжелесда қурилган бўлиб, Honeywell DP-516 
компьютери 24 Кб оператив эслатмага эга бўлган. Тармоққа Bolt 
Baranek and Newman (BBN) компанияси томонидан яратилган 
пакетлар коммутацияси протокол асос қилиб олинган. Натижада 1972 
йилда қирқдан ортиқ компьютер маркази ўзаро электрон почта 
алоқаси орқали ахборот алмашиниб, юзлаб км масофада жойлашган 
компьютерларга турли ҳажмдаги файллар жўнатиш имконига эга 
бўлган.
Компьютер тармоқларининг ривожланиши
1979 йилда бўлиб ўтган учрашувда бир қатор университетлар, 
DARPA ва АҚШ Миллий илмий жамғармаси (National Science 
Foundation, NSF) қатнашди. Бу учрашувда CSnet (Computer Science 
Research Network) тармоғини яратиш ҳақида қарор қабул қилиниб, бу 


25 
тармоқни молиялаштиришнинг асосий манбасига NSF жамғармаси 
айланди. Сал кейинроқ, 1980 йилда CSnet тармоғидаги барча 
компьютерлар ARPANet шлюзига улана олиши учун CSnet TCP/IP 
протоколларидан фойдаланган ҳолда шлюз орқали ARPANet ва Csnet 
ни бирлаштириш таклиф қилинди. Бу воқеани Интернетнинг 
тармоқлараро мулоқот борасида аниқ бир келишувга келган мустақил 
тармоқлар уюшмасига айланган сана деб ҳисоблаш мумкин. 
Интернетнинг кейинги таркибий қисми Bitnet (Because It's Time 
Network) деб номланади. Бу тармоқ янгилик ва хабарлар алмашиниш 
Usenet да фойдаланилувчи янгиликларни гуруҳларга ажратишни эсга 
солиб юборувчи Listserv жўнатмалар рўйхати механизми орқали 
амалга оширилувчи муҳитни ифодалайди. Bitnet фойдаланувчилари 
уларга тўғри келувчи рўйхатларни танлаб, уларга обуна бўлганлар. 
Мақола ва хабарлар янгилик ва хабарларни битта янгиликлар 
серверидан бошқа серверга жўнатиш билан шуғулланувчи Usenet дан 
фарқли ўлароқ фақат обуна бўлганларга тарқатилган. 
1984 йилда Сан-Францискода бошқа яна бир муҳим тармоқ — 
FidoNet пайдо бўлди. Бундан бир йил аввал Том Дженнингс (Tom 
Jennings) шахсий компьютерда BBS тизимини амалга оширишга 
имкон берувчи дастур ѐзди ва уни FidoBBS деб номлади. Пакет тезда 
оммавийлашиб кетди ва Fido bulletin boards дунѐ бўйлаб кенг 
тарқалди. Бироз вақтдан сўнг Дженнингс FidoNet тармоқ пакетини 
чиқарди, унинг ѐрдамида иккита FidoBBS тизими телефон линияси ва 
модем воситасида боғланиш имконига эга бўлди. Бу пакетда 
ARPANet, Usenet ва бошқа тармоқлар пакетли коммутация 
технологияси қўлланди. Натижада FidoBBS абонентлари бир-бирига 
электрон почта хабарлари жўнатиш ва Usenet ѐки Bitnet каби 
мунозара гуруҳлари тузиш имконига эга бўлдилар. 1987 йилда 
дастлаб UNIX муҳитида қўллаш учун ишлаб чиқилган UUCP пакети 
IBM PC га «боғлаб» қўйилди ва бу Usenet ни Fidonet билан 
бирлаштиришга имкон берди. 
80-йилларнинг 
иккинчи 
ярмида 
АҚШ 
Миллий 
илмий 
жамғармаси 
катта 
компьютер 
марказларини 
бирлаштирувчи 
тармоқларда алоқа сифати стандарти талабларини қўллаб-қувватлаш 
мақсадида ўзининг юқори тезликли тармоғини яратди. NSFNet 
ҳозирги пайтда Интернет ҳамжамиятидаги энг йирик тармоқлардан 
бири ҳисобланади. NSF ортидан Интернетга NASA ва DOE (АҚШ 
энергетика вазирлиги США) ҳам NSINet ва ESNet тармоқлари 
шаклида уланди. 1983 йилда ҳарбий ташкилотларга хизмат 


26 
кўрсатувчи ARPANet қисми алоҳида Milnet тармоғига ажралиб чиқди 
ва тезда кўринмай кетди. ARPANet қолган қисмини эса аста-секинлик 
билан NSFNet эгаллади ва 1990 йилга келиб бу жараѐн тўлиқ 
якунланди.
1990 йилда ахборот тармоқлари бўйича Федерал Кенгаш 
(Federal Networking Council) Интернетга уланиш учун бирон-бир 
давлат органининг тавсияси талаб қилинувчи қоидани бекор қилди. 
Бу қарор Интернетга турли миқѐсдаги тижорат ташкилотлари 
оқимининг кириб келишига асос солди, чунки эндиликда инетрнетга 
ҳеч қандай жиддий қоида ва асосларсиз уланиш имкони пайдо бўлди. 
1997 йилда Интернет тармоғида 10 миллионга яқин 
компьютерлар уланган бўлиб, 1 миллиондан ортиқ домен номлар 
рўйхатга олинган. Ҳозирги пайтда Интернет тармоғига сунъий 
йўлдош, радио – канал, кабель телевиденияси, телефон, мобил алоқа 
ва электросимлар орқали уланиш мумкин. Ҳозирда умумжаҳон тўри
ривожланган ва ривожланиб келаѐтган давлатларнинг ҳаѐтларида 
ажралмас қисми бўлиб келмоқда. Охирги 5 йил мобайнида Интернет 
тармоғидан 50 миллиондан ортиқ фойдаланувчилар аудиториясига 
етди.
2010 йил 22 январдан бошлаб, Халқаро Космик Станцияси 
экипажи тўғридан – тўғри фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритди. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish