31
1.3. Электрон бизнес ва электрон тижорат,
уларнинг кўлами ва ривожланиш истиқболлари
Фан-техника ва технологияларининг ривожланиши, ижтимоий,
иқтисодий, технологик, маданий ва экологик муҳитнинг ўзгариши
индустриал
жамиятдан
мультимедия,
юқори
технология
ва
информацион жамиятга ўтишни тақозо этмоқда. Бунда Интернет
орқали олиб бориладиган директ – маркетингнинг бир кўриниши
бўлган электрон маркетинг ўзига хос ўрин тутади. Ҳозирги даврда
Интернетдан фойдаланувчилар умумжаҳон ўргимчак тўрига нафақат
ахборот олиш учун, балки ўзларига зарур бўлган товарларни харид
қилиш
учун
ҳам
уланадилар.
Дарҳақиқат,
Интернетдан
фойдаланишнинг оммавийлашуви ва фойдаланувчилар сони кундан –
кунга ортиб бориши инсоният тарихида янги давр – электрон тижорат
даври бошланганидан далолат беради.
Интернет
тармоғи
пайдо
бўлиши
биланоқ,
ахборот
технологиялари ва тизимлари, уларнинг ўзаро алоқа стандартлари
такомиллашуви замонавий бизнеснинг янги шакли – электрон
бизнесни шакллантиришга олиб келди.
Электрон бизнес тушунчасининг турли хил таърифлари мавжуд
бўлиб, масалан, Gartner Group берган таърифларга кўра, электрон
бизнес ташкилот маҳсулотлари ва хизматлари, шунингдек, рақамли
технологиялар ва Интернетдан бирламчи коммуникация воситалари
сифатида фойдаланишни узлуксиз оптималлаштириш сифатида
тавсифланади.
Таърифимизга кўра электрон бизнес бу тижорат фаолияти
юритиш учун глобал ахборот тармоқлари имкониятларидан
фойдаланувчи исталган фаолиятдир.
Электрон бизнеснинг муҳим таркибий қисми электрон тижорат
ҳисобланади. Электрон тижорат деганда томонларнинг ўзаро
алоқалари электрон усулда амалга оширилувчи ҳар қандай битим
турлари кўзда тутилади. Электрон тижорат глобал миқѐсда бизнес
юритиш воситасини ифодалайди. У компанияларга таъминотчилар
билан тўлароқ алоқада бўлиш ҳамда буюртмачиларнинг сўров ва
талабларига тезроқ жавоб қайтаришга имкон беради. Компаниялар
таъминотчиларни географик жойлашувидан қатъи назар танлаш,
шунингдек, глобал бозорга ўз товар ва хизматлари билан чиқиш
имконига эга бўлади.
Юқорида келтирилган икки тушунча ўртасидаги фарқларни яна
бир эслатиб ўтамиз. Электрон бизнес энг умумий тушунча
32
ҳисобланади. Унинг таркибига рақамли технологиялар ѐрдамида
бозор субъектлари ўртасида ҳар қандай ўзаро алоқа шакллари:
ахборот алмашиниш; маркетинг тадқиқотлари ўтказиш; потенциал
буюртмачилар ва таъминотчилар ўртасида алоқа ўрнатиш; сотувдан
олдинги ва кейинги хизмат, масалан, маҳсулот ва хизматлар ҳақида
тўлиқ ахборот, ҳужжатлар, буюртмачилар саволларига жавоб тақдим
этиш; товар ва хизматларни сотиш; электрон тўлов, жумладан
электрон тўлов тизимларидан фойдаланиш; маҳсулотларни тарқатиш,
жумладан, маҳсулот етказиб беришни кузатиш ва бошқариш; виртуал
корхоналар ташкил қилиш; бошқарилаѐтган компания ва унинг савдо
ҳамкорлари билан биргаликда бизнес жараѐнларини амалга ошириш
киради.
Электрон
тижорат
эса,
электрон
бизнеснинг таркибий
қисмларидан бири бўлиб, электрон тизимлар ѐрдамида битимлар
тузиш, масалан, Интернет орқали товар сотиш ѐки хизмат кўрсатиш
билан чекланади.
Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, 80-йилларда Европа ва
Америка стандартларини бирлаштириш бўйича ишлар бошлаб
юборилди. GTDI асосида ISO халқаро стандартлаштириш ташкилоти
Х.400
электрон
почта
транспорт
протоколи
сифатида
фойдаланилувчи EDIFACT, ISO 9735 (Electronic Data Interchange for
Administration, Commerce and Transport) янги стандартини яратди.
Бу пайтда эса юқорида баѐн қилинган стандартлардан
фойдаланиш ѐрдамида электрон транзакциялар айланмасининг тез
ўсиши кузатилди. Интернет орқали савдо энди пайдо бўлаѐтган 1996
йилда EDI стандартида транзакциялар воситасида 300 млрд.
долларлик, 2009 йилга келиб эса
˗
2,1 трлн. долларлик операциялар
амалга оширилди.
90-йилларда Интернетнинг жадал ривожланиши ва ушбу янги
муҳитда
маълумот
узатиш
таннархининг
пастлиги
янги
коммуникация
муҳитида
фойдаланиш
учун
EDI
тизимини
модернизациялаш вазифасини долзарб қилиб қўйди. Натижада 90-
йиллар ўрталарида яна бир стандарт - SMTP/S-MIME хавфсиз
электрон почтаси протоколлари воситасида EDI стандартида
транзакцияларни қандай ўтказишни ифодаловчи - EDIFACT over
Internet (EDIINT) ишлаб чиқилди.
Бироқ
электрон
тижорат
ривожланишидаги
барча
муваффақиятларга қарамай, компаниялар мавжуд технологияларни
ўзгартиришга шошилмадилар. Шу тариқа 1999 йилда Интернет
33
орқали EDI стандартида транзакциялар улушига EDI стандартига
асосланган умумий бизнес айланмасининг 12 %и тўғри келди, 2009
йилга келиб эса бу кўрсаткич 61 %га етди.
Бу
лойиҳаларнинг
барчаси
электрон
тижорат
тизими
таннархини янада пасайтиришни таъминлаши лозим. Бундан
ташқари, ушбу технологиялар компанияларга таъминот занжири
доирасида
корхоналар
ресурсларини
бошқариш
тизимини
интеграциялаш, ўз ҳамкорларининг жорий аҳволи ва режалари ҳақида
ахборот олишга имкон беради. Шу туфайли улар бизнесни башорат
қилиш ва талабни самаралироқ кузатиб боришга имкон топадилар.
Юқорида айтилганларнинг барчаси электрон тижорат юритиш
учун компаниялар ўз бизнес жараѐнларининг белгиланган даражада
тартибга
солинишига
эришишлари
лозимлигини
англатади.
Замонавий
ахборот
технологияларидан
фойдаланиш
корхона
фаолиятини
автоматлаштириш
тизими
йўлга
қўйилган
компаниялардагина харажатларни пасайтиришга олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |