Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


- расм. Internet тармоғининг мантиқий схемаси



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

1.5- расм. Internet тармоғининг мантиқий схемаси 
WWW ва web-саҳифаларни кўриб чиқиш учун дастурлар — 
браузерларнинг пайдо бўлиши Интернетдан фойдаланувчиларга улар 
илгари MS Windows туридаги график «қобиқ»лар билан ишлаш 
Internet
- шлюз


28 
давомида олган тажриба ва кўникмаларидан фойдаланиш имконини 
берди. Бунда тасвир, матн ва бошқа шаклдаги ахборотларни битта 
ҳужжатга жойлаштириш шарт бўлмай қолди. Ҳужжатнинг таркибий 
қисмлари, шунингдек, унинг бўлимлари турли web-серверларда 
сақланиши, ҳужжат тузилмасида жойлаштирилган URL-кўрсаткичлар 
ѐрдамида эса боғланиши ва гиперматнли ҳужжатни ташкил қилиши 
мумкин. 
WWW Интернетнинг энг оммалашган ахборот хизматларидан 
бири саналади. Ҳозирги вақтда интернет хизматининг 90 %га 
яқинини www хизмати ташкил этади. Интернетга асос солингандан 
бошлаб (1969 йил), WWW хизмати ташкил этилгунга қадар интернет 
секин ривожланди ва 25 йил давомида бор йўғи 2 миллионга яқин 
фойдаланувчига эга холос эди. WWW хизмати ташкил этилгандан 
сўнг эса (1996 йил), ҳар ярим йилда интернет фойдаланувчиларининг 
сони 1,5 баробарга ортиб борди. Бугунги кунда интернет тармоғининг 
фойдаланувчилар сони 400 миллионга етди. 
WWW хизматининг асосий тушунчалари: 
· HTML формати
· "Гиперматн" боғланиши; 
· HTTP "гиперматн" узатиш протоколи; 
· Web-маълумотлар; 
· Web узел ва сайтлар; 
· Web саҳифаларнинг актив компонентлари. 
Илк ахборот тизимлари ўтган асрнинг 60-йилларида пайдо бўлган. 
Дастлаб улар ўртасида маълумот алмашиниш Интернет таркибига 
кирмайдиган тармоқлар орқали ўтган. Маълумот алмашинув 
жараѐнларини бир хиллаштириш учун ташкилотлар ўртасида 
маълумотларни электрон алмашиниш стандартлари (Electronic Data 
Interchange, EDI) — буюртмалар, юклама ҳужжатлари, божхона 
декларацияси, суғурта шакллари каби намунавий ишбилармонлик 
ҳужжатларини электрон расмийлаштириш қоидалари тўплами ишлаб 
чиқилган. 60-йилларнинг охирига келиб АҚШда авиация, темир йўл 
ва автомобиль транспортини бошқариш тизимларида тўртта саноат 
стандарти мавжуд эди. 
Web-браузер орқали алоқалар 
Браузер – веб – варақани ўқиш ѐки кўриш учун мўлжалланган 
компьютер дастури ҳисобланади. Ҳозирда жуда кўп браузерлар 
мавжуд бўлиб, улардан энг машҳурлари Microsoft Internet Exploler, 
Mozilla Firefox, Google Chrome, Safari ва Operaлардир. 


29 
Интернетнинг пайдо бўлиши биланоқ, маълумот узатиш 
таннархининг пастлиги ҳисобига электрон тижорат юритишни 
арзонлаштирди ва унинг сифат жиҳатидан янги шакллари пайдо 
бўлишига олиб келди. Бундай шакллардан бири «бизнес-бизнес» 
(B2В) ва «бизнес-истеъмолчи» (B2C) даражалари тизими бўлиб, 
бунда web-браузер орқали алоқа асосий аҳамият касб этади, EDI 
технологияси эса қўлланмайди ѐки уларнинг қўлланиши иккиламчи 
характерга эга бўлади. 
Улар қуйидагича фаолият кўрсатади. Сотувчи-компания ўз web-
сайтида (очиқ ѐки чекланган) жойлаштирган интерфейс ѐрдамида 
якуний 
истеъмолчи ѐки ҳамкор фирма, масалан, сотувчи-
компаниянинг ахборот тизимида буюртма жойлаштириши мумкин. 
Шундан сўнг махсус дастурий таъминот ва сотувчи-компаниянинг 
ERP тизими буюртма билан ишлайди, айтайлик, битта ҳисоб 
рақамида бошқасига пул ўтказиш ѐки товарни етказиб бериш билан 
шуғулланувчи компанияда буюртмани жойлаштириш учун зарур 
бўлган иккиламчи транзакциялар ўтказади. 
Электрон тижорат тизимлари харидорга сотувчи билан 
мулоқотда бўлмаслик, дўкон бўйлаб айланиб юришга вақт 
сарфламаслик имконини беради, шунингдек, уни товарлар ҳақида 
тўлароқ 
ахборот 
билан 
таъминлайди. 
Сотувчи 
эса 
талаб 
ўзгаришларига тезроқ жавоб қайтариши, харидорлар хулқ-атворини 
таҳлили 
қилиши, 
ижара пули ва ходимларга сарфланувчи 
харажатларни тежаши мумкин. 
Сотувчи 
учун 
асосий 
афзаллик 
харидорлар доирасини 
кенгайтиришдан иборат бўлиб, булар қаторига EDI нархи 
қимматлиги сабабли уни жорий қилиш, якуний истеъмолчиларга 
сотувни 
амалга 
ошириш 
учун 
ахборот 
технологияларидан 
фойдаланиш, яъни «бизнес-истеъмолчи» (В2С) бозорига чиқиш, 
шунингдек, савдода бўлиши мумкин бўлган воситачиларни йўқ 
қилиш имконига эга бўлмаган компаниялар киради. Бунга яққол 
мисол сифатида бизнеснинг виртуал шаклига биринчилардан бўлиб 
эътибор 
қаратган 
ва 
тезда 
муваффақиятга 
эришган 
Dell 
корпорациясини келтириш мумкин. 
Интернет авваламбор унинг фойдаланувчиларига ахборот 
хизмат кўрсатиш учун яратилгандир. Хўш, бу хизмат нимадан иборат 
ва унинг қандай турлари мавжуд? Ушбу саҳифада биз мана шу 
хизмат турлари ҳақида сўз юритамиз. 


30 
Web-саҳифа – алоҳида тугалланган гиперматнли ҳужжатлар 
бўлиб, улар биргаликда «сайт»ни ташкил этадилар. Ҳар гал 
интернетда ишлаш жараѐнида Сиз албатта Web-саҳифалардан бирини 
экранда кўрасиз. 
Сайтнинг ташкил этувчиси бўлган Web-саҳифанинг ўзи алоҳида 
экранга чиқарилиши ҳам мумкин. Ҳар бир Web-саҳифа ўз адресига 
эга. Умуман Web-саҳифа яратиш учун HTML (Hyper Text Markup 
Language – маъноси гиперматнни белгилаш тили) тили ишлатилади. 
Бу тил 1989 йилда Женевада Тим Бернерс-Ли (Tim Berners-Lee) 
томонидан яратилган. Кейинчалик Тим Бернерс-Ли «Интернет отаси» 
номига сазовор бўлган. Тил дастурлаш тили эмас, фақат Web-саҳифа 
яратиш учун мўлжалланган. Web-саҳифада бирор маълумотларни 
қайта ишлаш алгоритмларини ўрнатиш учун Java тилида тузилган 
дастурлардан фойдаланилади. 
HTML тили ўзининг синтаксиси ва семантикасига эга. Унинг 
таркибини бир неча элементлар ташкил этади. Ҳар бир Web-саҳифа 
чекли сондаги элементлардан ташкил топади. Тилнинг асосий 
тушунчаларидан бири Тег (Tag) ҳисобланади. Тег – элементнинг 
боши ва охирини кўрсатувчи белгидир. Тег элементнинг саҳифадаги 
таъсир кўрсатиш доирасини аниқлайди ва бир элементдан бошқа 
элементни ажратиб туради. Web-саҳифанинг матнида тег < ва > 
белгилари орасига олиниб ѐзилади. Тег охири эса ―/‖ (оғма чизиқ) 
белгиси билан якунланади. 
Атрибут тушунчаси тилда элементнинг параметрини ѐки 
хусусиятини аниқлайди. Масалан шрифт атрибути деганда, биз 
шрифт катталиги, тури, ранги, ѐзилиш усулини тушунамиз. Web-
саҳифадаги бошқа бир асосий тушунча гипермурожаат (Гиперссилка) 
тушунчасидир. Гипермурожаат матннинг бир бўлаги бўлиб, ундан 
бошқа бир файлга ѐки объектга мурожаат қилиш мумкинлигини 
англатади.
Гипермурожаат бир ҳужжатдан бошқа бир ҳужжатга ўтишда ѐки 
аксинча қайтишда ишлатилади. Фрейм (Frame) тушунчаси тилда икки 
хил маънода ишлатилади. Биринчиси ҳужжатни алоҳида ўз ойнасида 
кўриб чиқиш соҳаси бўлса, иккинчиси мураккаб графикли 
(анимацияли) файлда қайта ишлаш ва тасвирлаш. HTML тилида 
яратилган Web-саҳифа ташқи хотирага Html кенгайтма номи билан 
сақлаб қўйилади. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish