Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

 
 
 
 
 
 
 
 
4.3-расм. Интернет орқали ўтувчи коммуникатив жараѐнни акс 
эттирувчи модель 
 
АХБОРОТ МУҲИТИ 
 
Ахборот жўнатувчи 
 
Ахборот олувчи 
АХБОРОТ 
ВОСИТАЛАРИ 
Истеъмолчи 
Истеъмолчи 
Истеъмолчи 
Фирма 
Фирма 
Фирма 


85 
Мазкур турдаги моделда коммуникация воситаси тақсимланган 
компьютер тармоғи ҳисобланади, оддий усулда ифодалаш мумкин 
бўлган ахборот эса гипермедиа воситалари кўринишида ифодаланади. 
Бу модель доирасида Интернетдаги бошқа фойдаланувчилар билан 
(шахслараро алоқа) бўлгани каби бевосита муҳитнинг ўзи билан 
(муҳит билан алоқа) ҳам интерактив алоқа бўлиши мумкин, бунда 
охирги кўриниш устунлик қилади. Шу туфайли ахборот узатувчи бир 
вақтнинг ўзида унинг истеъмолчиси ҳам ҳисобланади. Ахборот 
жўнатувчидан истеъмолчига узатиладигина эмас, балки муҳитнинг 
ўзи ҳам яратилади ва унинг таъсири остида ўзгартирилиб, янги, 
ўзгартирилган ҳолда барча иштирокчилар томонидан қабул 
қилинади. Бунда Интернет реал муҳитни модделаштириш жойидан 
ташқари тижорат юритиш учун янги виртуал соҳани яратиш учун 
асосга айланади. 
Таклиф этилган модель коммуникацион алоқа турларининг кенг 
доирасини қамраб олади. Уларнинг асосийлари қуйида келтирилган: 

фойдаланувчилар навигацион дастурий таъминот ѐрдамида 
Интернет муҳити билан алоқа қилиши ҳамда www ахборот таркибини 
тадқиқ этиши мумкин; 

фойдаланувчилар ўзи ҳақидаги, ўз эҳтиѐжлари ҳақида 
ахборот тақдим этиши, турли масалаларни муҳокама қилишда 
қатнашиши, ўз фикрини билдириши мумкин ва ҳоказо; 

фирмалар Интернет муҳити билан алоқа қилиши мумкин, бу 
улар ўртасида ҳам, Тармоқда акс эттирилган ахборот билан ҳам 
мулоқот ўрнатишга имкон беради; 

фирмалар Интернет муҳитида ўз web-сайти ѐрдамида ѐки 
бошқа web-серверларда жойлаштириш ҳисобига ўзи ҳақида ахборот 
тақдим этиши мумкин; 

фойдаланувчилар ва фирмалар бевосита бир-бири билан, 
масалан, электрон почта, телеконференция ѐки бевосита IRСда алоқа 
қилиши мумкин. 
Юқорида санаб ўтилганлардан кўринадики, «кўпга кўп» 
коммуникацион модель «кўпга бир» ва «бирга бир» моделларини 
ўзида уйғунлаштиради, бу эса коммуникация жараѐнида иштирок 
этувчи фирмалар учун ҳам, истеъмолчилар учун ҳам кенг 
имкониятлар тақдим этади. 
Интернетда «бирга бир» коммуникацион моделини амалга 
оширишнинг икки имконини қайд этиб ўтамиз: 


86 

биринчи ҳолатда фойдаланувчи айнан ўз мақсадларига 
эришиш учун web-серверни тадқиқ этади. Ҳамманинг мақсади ҳар 
хил бўлиши сабабли web-сервер бўйлаб ҳаракатланиш ҳам, 
олинадиган ахборот ҳам турлича бўлади; 

web-серверни ҳар бир фойдаланувчи учун беқиѐс кўринишда, 
яъни web-сайт тақдим этишни гавдалантириш ҳисобига тақдим 
этилса, моделни амалга ошириш даражаси юқорироқ бўлиши мумкин. 
Бунга эса илгари анкета ахборотларида ѐки web-серверга олдинги 
ташрифлар давомида олинган cookie файлларидан фойдаланган ҳолда 
эришиш мумкин. 
Юқорида айтиб ўтилган фарқлардан ташқари яна битта фарқ 
бор. Анъанавий ОАВ коммуникацион модели қайтувчан алоқага эга 
эмас, Интернет муҳити модели эса яққол кўзга ташланувчи қайтувчан 
алоқаларга 
эга. 
Бунга 
мисол 
қилиб 
электрон 
почта, 
фойдаланувчиларни рўйхатга олиш ҳақида маълумотлар, cookie 
файллари, web-серверларда обуна бўлиш ѐки рўйхатдан ўтишни 
кўрсатиш 
мумкин. 
Қайтувчан 
алоқаларнинг 
мавжудлиги 
коммуникатив воситалардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда 
фирманинг ички ва ташқи муҳитда рўй бераѐтган воқеа-ҳодисаларга 
тўғри жавоб қайтариш имкониятларини оширади. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish