Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Интернетда дебет тизимлари



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

3.3. Интернетда дебет тизимлари 
Интернетда кредит карталари асосида тўлов тизимларининг 
юқорида кўрсатилган камчиликларини бартараф қилишга ҳаракатлар 
муқобил тўлов тизими тури — «дебет тизими» вужудга келишига 
олиб келди, улар орасида бугунги кунда «электрон пуллар» энг кўп 
тарқалди. 
Интернетда тўловлар дебет схемалари анъанавий чек ва оддий 
пул схемалари каби яратилган. Бу схемага иккита мустақил томон: 
эмитент ва фойдаланувчилар киради. Эмитент деганда тўлов 
тизимини бошқарувчи субъект тушунилади. У тўлов тизимини 
ифодаловчи электрон бирликларни чиқаради (масалан, банк ҳисоб 
рақамидаги пуллар). Тизимдан фойдаланувчилар иккита асосий 
функцияни бажаради. Улар чиқарилган электрон бирликлардан 
фойдаланган ҳолда тўловларни ўтказади ва қабул қилади. 
Электрон чеклар
Электрон чеклар оддий қоғоз чекларининг аналоги бўлиб, 
тўловчининг ўз банкига унинг ҳисоб рақамидан тўлов олувчининг 
ҳисоб рақамига пул ўтказиш кўрсатмасини ифодалайди. Операция 
тўлов олувчи банкда чекни тақдим этгандан сўнг амалга оширилади. 
Бу ерда иккита асосий фарқ бор. Биринчидан, қоғоз чек ѐзиб берар 
экан, унга ҳақиқий имзосини қўяди, виртуал вариантда эса электрон 
имзо қўйилади. Иккинчидан, чекларнинг ўзи электрон шаклда 
берилади. 
Тўловни амалга ошириш бир нечта босқичдан иборат бўлади: 
1. Тўловчи электрон чекни ѐзиб, электрон имзо қўяди ва уни 
олувчига юборади. Хавфсизлик ва ишончлиликни таъминлаш 
мақсадида чек рақамини банкнинг очиқ калити билан кодлаш 
мумкин. 
2. Чек тўловни амалга ошириш учун тўлов тизимига тақдим 
этилади. Шундан сўнг, ѐки шу ерда, ѐки олувчига хизмат кўрсатувчи 
банкда электрон имзони текшириш амалга оширилади. 
3. Электрон имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланган ҳолларда товар 
етказиб берилади ѐки хизмат кўрсатилади. Тўловчининг ҳисоб 
рақамидан олувчининг ҳисобрақамига пул ўтказилади. 
CyberPlat (www.cyberplat.ru) — Интернет орқали универсал 
банклараро 
тўлов 
тизимидир. 
Тизим 
«Платина» 
банки 
(www.platina.ru) ва «Инист» фирмаси (www.inist.ru) мутахассислари 
томонидан ишлаб чиқилган. Бугунги кунда тизимга Cyberplat.com 
компанияси эгалик қилади. Амалда CyberPlat Интернет орқали 


73 
тўловларни амалга оширувчи Россиядаги илк тизимлардан бири 
ҳисобланади. 2008 йилнинг бошида CyberPlat тизимига мингдан 
ортиқ Интернет-дўконлар уланган бўлиб, тизимнинг мижозлар сони 
900 мингдан ортиқ эди. 2007 йилда тизим айланмаси 9,5 млн. 
долларни ташкил этди. 
CyberPlat тизими Интернетда бизнес юритиш учун турли 
воситаларни бирлаштиради: 

CyberCheck — В2В синфидаги транзакцияларга хизмат 
кўрсатувчи қуйи тизимдир. CyberCheck махфийлик, ишончлилик ва 
томонлар ўртасидаги алоқанинг юридик тозалигини, шунингдек, 
тўловлардан умуман воз кечмасликни таъминлайди. Бу 512 бит 
ҳажмдаги калитои электрон рақамли имзони қўллаган ҳолда электрон 
ҳужжат айланмасини қўллаб-қувватлаш механизмлари ѐрдамида 
амалга оширилади. Юқорида санаб ўтилган хусусиятлар туфайли 
қуйи 
тизимдан 
В2В синфидаги схемаларда фойдаланилади. 
CyberCheck тизимида хавфсизликни таъминлашнинг асоси бўлиб 
барча пул ўтказмалари амалга оширилувчи битим ва шартномалар 
учун қўлланувчи электрон рақамли имзо хизмат қилади. Ҳужжатни 
имзоланган фойдаланувчи унда кўрсатилган мажбуриятларнинг 
бажарилиши учун жавобгар бўлади. Тизимда имзо учун 512 бит 
ҳажмдаги очиқ калитли криптографик ўзгариш акосимметрик 
алгоритми қўлланади; 

CyberPOS — халқаро тўлов тизимлари пластик карталари 
бўйича тўловларни амалга ошириш учун В2С синфидаги 
транзакцияларга хизмат кўрсатиш қуйи тизими; 

Inetnet-Banking — Интернет орқали тизим иштирокчиси 
бўлган банкдаги ҳисобрақамини бошқариш қуйи тизимидир. 
Электрон пуллар
Электрон пуллар ҳақиқий пулларни тўлиқ моделлаштиради. 
Бунда эмиссион ташкилот — эмитент — бу пулларнинг турли 
мамлакатда турлича номланувчи аналогларини чиқаради. Шундан 
сўнг 
улар 
фойдаланувчилар 
томонидан 
сотиб 
олинади, 
фойдаланувчилар улар ѐрдамида харидни амалга оширади, сотувчи 
эса уларни эмитентда қондиради. Эмиссияда ҳар бир пул бирлиги 
тўлаш олдидан текширилувчи электрон имзо билан тасдиқланади. 
Электрон пулларнинг оддий пуллардан асосий фарқи шундаки, 
улардан биринчиси моҳияти бўйича уларни чиқарган томоннинг 
электрон пул мажбуриятларини ифодалайди, бироқ юридик жиҳатдан 
ҳақиқий пул бўла олмайди. Қўлланаѐтган «пул» атамаси эса электрон 


74 
пуллар кўп жиҳатдан ҳақиқий нақд пул хусусиятларини сақлаб 
қолади, улардан асосийси — анонимлик, яъни уларда ким ва қачон 
қўлланганлиги кўрсатилмайди. Айрим тизимлар эса харидорга у 
билан пул ўртасидаги алоқани аниқлаб бўлмаган ҳолда электрон нақд 
пул олишга имкон беради. 
Шуни ҳам айтиш керакки, электрон пуллардан фойдаланишда 
аутентификация 
зарурати 
йўқолади, 
чунки 
тизим 
пулларни 
муомалага чиқаришга асосланади. 
Электрон пуллар ѐрдамида тўловларни амалга ошириш умумий 
схемаси 3.3-расмда акс эттирилган. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish