Бизнес моделлари
Ҳар қандай web-сайтнинг фаолият кўрсатиши ва ривожланиши,
аниқроқ айтадиган бўлсак, web-сайтга асосланган ҳолда Интернетдан
тижорат фаолиятида фойдаланиш маълум бир бизнес моделига
асосланиши лозим.
Умуман Интернетдан бизнесда фойдаланиш моделларини
иккита асосий гуруҳга тақсимлаш мумкин (9.2-расм):
мавжуд бизнесни қўллаб-қувватлаш модели;
Интернетда янги бизнес ташкил қилиш модели.
210
9.2-расм. Интернетдан тижорат фаолиятида фойдаланишнинг
бизнес моделлари
Мавжуд бизнесни қўллаб-қувватлаш моделлари
Биринчи гуруҳнинг асоси Интернетдан мавжуд бизнесни
қўллаб-қувватлаш ѐки кенгайтириш учун фойдаланиш ҳисобланади.
Бу компания бўлинмалари ва ходимлари ўртасида ўзаро алоқани
кучайтиришни йўлга қўйиш, ѐки Интранет тармоғини яратиш бўлиши
мумкин. Бу тижорат, маркетинг ва сервис ахбороти билан янада
самарали алмашиниш учун компания ҳамкорларини, масалан,
буюртмачи ва таъминотчиларни қамраб олувчи Эксранет кенг
тармоғини яратиш бўлиши мумкин. Бу кенг Интернет мулоқот
доираси учун мўлжалланган ҳамда ўзида барча маркетинг ва савдо
коммуникациялари мажмуини бирлаштирувчи корпоратив портални
ташкил қилиш бўлиши мумкин. Интернетда корпоратив портал
яратиш ҳақидаги фикр мазкур ҳолатда ўзида Интранет ва Экстранет
концепцияларини бирлаштирувчи, бироқ ўзаро алоқа гуруҳлари ва
бажарилувчи функцияларни қамраб олиш бўйича улардан анча устун
келувчи компаниянинг ички ва ташқи ахборот ва бизнес
компанияларини ташкил қилишни англатади.
ИНТЕРНЕТДА БИЗНЕС
МОДЕЛЛАРИ
Мавжуд бизнесни куллаб-
кувватлаш моделлари
Янги бизнес яратиш
моделлари
Электрон алока
тизимлари
Электрон тижорат
тизимлари
Виртуал
компаниялар
Электрон тижорат
тизимлари
Реклама сохасида
хизмат курсатиш
Интранет
Экстранет
Корпоратив
портал
Интернет оркали
таъминот тизими
Савдо
тизимлари
Виртуал банк
Виртуал магазин
Ахборот
хизматлари
Савдо катори
Савдо майдончаси
Реклама модели
Баннер
алмашиш
Баннер реклама
тармо?и
Интернет-
аукцион
211
Барча бозор субъектлари билан ўзаро алоқа қилишнинг
самарали тизимларини яратиш имконияти билан бир қаторда мавжуд
бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича бизнес модели, шунингдек,
электрон тижорат моделини, яъни Интернетдан товар ва хизматларни
сотиш ҳамда у орқали компаниятнинг таъминот тизимини ташкил
қилиш учун фойдаланишни ҳам қамраб олади.
Савдо Интернет-тизимлари (СИТ) қаторига Интернет орқали
операциялар юритишнинг мураккаброқ ва комплексли тизимлари
киради, уларда компаниянинг виртуал ва анъанавий савдо
жараѐнлари тўлиқ интеграцияланган бўлади.
Ва ниҳоят Интернет орқали таъминот тизимига (e-procurement)
корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти учун зарур бўлган хомашѐ ва
бутловчи материалларни Интернет орқали харид қилишга имкон
берувчи тизимлар киради. Одатда, ушбу модель йирик фирмалар
томонидан
доимий
таъминотчилар
билан
самарали
алоқа
тизимларини ташкил қилиш учун фойдаланилади.
Янги бизнесни яратиш моделлар
Мавжуд бизнесни кенгайтиришдан ташқари Интернет Тармоқ
тақдим этувчи ўзига хос имкониятлардан фойдаланишга асосланган
янги бизнес моделларини яратишга ҳам имкон беради. Бундай бизнес
моделларини бир нечта тоифага ажратиш мумкин.
Биринчидан, бу Интернетда ўз мижозларига хизмат кўрсатиш
учун анъанавий компаниялардан фарқли ўлароқ ўз офисларига эга
бўлмаган виртуал компаниялардир. Бу компаниялар учун бундай
офис вазифасини Интернет, тўғрироқ айтадиган бўлсак, ҳамкорлар ва
буюртмачилар билан алоқанинг барча турларини амалга оширувчи
компания web-сайти бажаради. Бу моделни амалга оширишга мисол
қилиб ўз маҳсулотларини асосан Интернет орқали сотувчи интернет-
дўконларни кўрсатиш мумкин. Бу қаторга, шунингдек, молиявий ѐки
маслаҳат хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар, масалан, виртуал
банклар ѐки электрон брокерларни ҳам киритиш мумкин.
Худди
шу
тоифага
кенг
фойдаланувчилар
доирасига
янгиликлар, ишбилармонлик ва махсус ахборотлар тақдим этувчи
ҳамда бунинг учун фақат Интернет муҳити ва воситаларидан
фойдаланувчи турли лойиҳалар ҳам киради. Улар таклиф қилаѐтган
ахборотга обуна бўлиш йўли билан эга бўлиш мумкин. У ѐки бу
мавзулар бўйича маълумот олиш мумкин бўлган ресурслар сони жуда
катта бўлганлиги сабабли ахборотнинг бир қисми мулоқот доирасини
212
жалб қилиш учун одатда бепул берилади, фақат ўзига хос уникал
маълумотлар учунгина тўлов талаб қилинади.
Иккинчидан, бу электрон тижорат бизнес моделлари бўлиб, улар
қаторига интернет-аукционлар ва электрон савдо майдончаларини
киритиш мумкин. Худди шу тоифага кирувчи «Савдо қатори» модели
деганда кўп сонли интернет-дўконлар ва web-витриналарни ягона
каталогга бирлаштирувчи ҳамда харидорнинг ўзини қизиқтираѐтган
моделни турли таъминотчиларнинг кўп сонли таклифлари орасидан
танлаб олишни енгиллаштирувчи интернет-тизим тушунилади.
Учинчидан, бу Интернетда реклама соҳасидаги бизнес-модель,
аввало, сайтнинг реклама моделидир.
Реклама
моделини
амалга
оширишда
доимий,
аниқ
сегментланган ѐки аксинча, максимал даражада кенг мулоқот
доирасини шакллантириш учун web-сайт яратилади. Одатда, бундай
ресурслар портал деб аталади ва бу сайтда тақдим этилган ахборот
ѐки сервис турларининг кенглиги ѐки чуқурлигини тавсифлайди.
Сайтнинг мулоқот доираси билан алоқа реклама берувчилар ѐки
ҳомийларга сотилади.
Бу моделни муваффақиятли амалга ошириш учун ҳал этиш
лозим бўлган вазифалар дастлабки харидорларни сайтга жалб этиш,
фойдаланувчиларнинг сайтда ўтказувчи вақтини узайтириш, уларни
сайт ҳаѐтига фаол жалб этиш (мунозаралар, сўровлар, конкурслар ва
ҳоказо),
фойдаланувчиларни
ресурсни
илгари
суриш
ва
ривожлантиришга
жалб
этиш,
компанияга
мойилликни
шакллантириш ҳисобланади.
Бу турдаги бизнес модель охирги бир неча йил ичида кенг
тарқалган бўлиб, бу Интернет мулоқот доирасининг доимий ва жадал
ўсиши билан боғлиқдир. Бироқ бугунги кунда у ўз аҳамиятини
йўқотиб бормоқда, чунки эришилган рақобат даражаси рекламадан
олинаѐтган даромадларни аввалги миқдорида сақлаб тура олмайди ва
даромад олиш учун янги манбалар излаб топишни талаб этади.
Реклама модели билан бир қаторда бу тоифага Интернетда
реклама бозорида воситачилик хизматлари кўрсатишга асосланувчи
бизнес моделлари ҳам киради. Улар реклама тармоқлари ѐки баннер
алмашиниш хизматлари бўлиши мумкин.
Бизнес моделларининг келтирилган таснифланиши умумийдир.
Амалда
уларнинг
ҳар
бири
бизнес
хусусиятлари
ва
ихтисослашувидан
келиб
чиққан
ҳолда
турли
қисмларга
тақсимланиши мумкин. Бундан ташқари, битта сайтнинг ўзи бир
213
вақтнинг ўзида бир нечта бизнес моделларини амалга ошириши
мумкин.
Мисол тариқасида қуйидаги вазиятни келтириш мумкин.
Охирги пайтда Интернет тармоғида реклама фаолиятидан олинувчи
даромадларнинг пасайиш тенденцияси кузатилмоқда. Натижада
фақат реклама моделини амалга оширувчи сайтлар фойда олишнинг
бошқа йўлларини излаб топишга мажбур бўлмоқда ва ўз бизнесини
давом эттириш учун янги йўлларни жорий қилишга интилмоқда.
Бундан ташқари, Интернетда мавжуд бизнесни қўллаб-
қувватлаш моделларини янги бизнес яратиш моделлари билан
бирлаштириш ҳам муҳим бир тенденция ҳисобланади. Амалиѐтнинг
кўрсатишича,
бундай
компаниялар
кўпроқ
ишончлилик
ва
барқарорлик захирасига эга бўлади ва бундай диверсификация уларга
вужудга келувчи муаммолар ва қўйилган вазифаларни ҳал этишга
ѐрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |