Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

Домен номини танлаш
Барча Интернет ресурсларига мурожаат фойдаланувчилар 
нуқтаи назаридан осон ва очиқ бўлиши учун Интернет Тармоғида 
домен номлар тизими (Domain Name System, DNS) ишлаб туради. У 
ҳар қандай ресурс ўзига бириктирилган IP-манзилдан ташқари осон 
эсда сақланувчи домен номига эга бўлиши учун мўлжалланган. 
Домен номлари хизмати IP-адресни компьютернинг домен номи 
билан боғлаши кўзда тутилган.
Домен номини танлашда унинг мансублик масаласи муҳим 
аҳамият касб этади. Ташкилий нуқтаи назардан энг содда усул 


215 
Интернет провайдери жойлашган ҳудудда тақдим этувчи домен 
номидан фойдаланиш ҳисобланади. Бу ном қуйидаги кўринишга эга 
бўлиши мумкин: компания_номи.домен_номи_таъминотчи.uz. бироқ 
бундай номлаш бир қатор камчиликларга эга бўлиб, улардан 
асосийси шундаки, фирма таъминотчига «боғланиб» қолади ва 
провайдерни алмаштирган ҳолда унинг сайтдаги жойлашуви ва 
номини ҳам ўзгартириш талаб қилинади, бу эса аввалги домен 
номини реклама қилишга сарфланган маблағларни йўқотиш ва янги 
реклама кампанияси ўтказиш учун қўшимча маблағлар сарфлашга 
олиб келади.
Ўз домен номини рўйхатга олиш сафи эгаси учун энг фойдали 
бўлишининг бошқа сабабларини келтириб ўтамиз: 

сайт манзилининг осон эсда қолишини яхшилаш — агар сайт 
номи қисқа ва осон айтиладиган бўлса, потенциал мижоз унинг 
номини рекламада ѐки ташриф қоғозида кўриб қолганда ҳеч қандай 
қийинчиликларсиз эсда сақлаб қолади; 

Тармоқда осон излаш — web-сайт манзилининг компания 
номи билан бир хил бўлиши компанияни Интернетда илгари суришга 
жуда катта ѐрдам беради. Агар фойдаланувчи фирманинг номини 
билса, унинг сайтини излаб топиш учун биринчи бўлиб қилинадиган 
нарса www.компания_номи.com, www. компания_номи.ru, ѐки 
www.компания_номи.uz деб ѐзишдир. Агар бундай домен топилмаса, 
эҳтимол, фойдаланувчи компания сайтини бошқа йўллар билан 
қидиришга эриниши ва шу тариқа компания потенциал мижозни 
йўқотиши мумкин. Агар бундан домен номидан рақобатчилар ѐки 
бошқа компаниялар фойдаланса янада ѐмон. Айнан шу сабабли агар 
маблағ етарли бўлса компания ўз номига мос келувчи бир нечта 
домен номларини рўйхатга олиб қўйиш мақсадга мувофиқ; 

Компания имижини мустаҳкамлаш — компания сайтининг ўз 
домен номи йўқлиги кўп ҳолларда серверга ташриф буюрувчилар 
компаниянинг домен номини рўйхатга олиш учун маблағи 
етишмаслиги ѐки Интернет орқали бизнес юритишга жиддий 
ѐндашмаслиги ҳақида ўйлашига мажбур қилади; 

компаниянинг барча ходимларига аҳамиятли электрон почта 
манзиллари бериш — компания_номи.uz домен номини рўйхатга 
олгач, почта сервери очиш ва компаниянинг ҳар бир ходимига, 
ходим_номи@компания_номи.uz туридаги почта манзили бериш 
мумкин. Бундай почта манзиллари ахборот беради ва осон эсда 
сақлаб қолинади. 


216 
Самарали фойдаланиш учун домен номи бир қатор шартларга 
жавоб бериши лозим: 

осон эсда сақлаб қолиш; 

қисқа бўлиш; 

фойдаланувчиларнинг хатога йўл қўймасликлари учун осон 
ѐзилиш; 

осон айтилиш; 

компания номидан иборат бўлиш ѐки унинг фаолият соҳаси, 
асосий маҳсулоти ѐки хизматини англатиш. 
Бу шартларнинг ҳаммасини бажаришнинг уддасидан доим ҳам 
чиқилавермайди, шунинг учун бизнес юритиш учун муҳим бўлган 
асосий жиҳатларга эътибор қаратиш кифоя. Бошқа томондан, буни 
амалга ошириш учун бир вақтнинг ўзида бир нечта номни рўйхатга 
олишга ҳаракат қилиб кўриш мумкин. 
Бизнес бевосита Ўзбекистон билан боғлиқ бўлган ҳолларда 
доменни uz. ҳудудида рўйхатга олиш мақсадга мувофиқдир. Бу 
бизнеснинг олдиндан мазкур ҳудудга боғлиқлигини билдиради ва 
бундай сайт рус ва ўзбек тилларидаги қидирув тизимларида ҳеч 
қандай тўсиқларсиз индексацияланади. Бундан ташқари, uz. ҳудудида 
бўш турган домен номларини танлаш com, org ѐки net халқаро 
ҳудудларига нисбатан анча осон кечади. Ҳозирги пайтда biz ва info 
халқаро ҳудудларида доменни рўйхатдан ўтказиш имконияти ҳам 
мавжуд.
Интернетнинг ўзбек қисмида домен номлари, одатда қуйидаги 
усулларнинг бири ѐрдамида шакллантирилади: 

инглиз харфларида компания ѐки сервер номи ѐзилади. 
Албатта, сайт номи лотин алфавитида ҳам бир хил ѐзилиши мақсадга 
мувофиқ. Агар у жуда узун ѐки мураккаб бўлса, лотин алифбосида 
бир хил ифодаланмаса, қўшимча равишда қисқартирилган номни ҳам 
рўйхатдан ўтказиш лозим; 

инглиз харфларида компания номи ѐки интернет-лойиҳа 
йўналиши билан боғлиқ тушунча ѐки предметнинг номи ѐзилади. Бу 
ҳолатда жуда осон ва энг кўп қўлланувчи инглиз сўзларидан 
фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Масалан, www.books.uz китоб 
дўкони манзилини ҳеч қандай хатоларсиз Интернетдан фойдаланувчи 
исталган китобхон ѐза олади. 
www.register.com (com, org, net ва edu доменлари учун) ва 
www.ripn.net/nic/whois/ (.ru ҳудуди учун) манзиллари орқали у ѐки бу 
номнинг рўйхатдан ўтказилганлигини текшириб кўриш мумкин. Агар 


217 
бу ном рўйхатга олинган бўлса, унга эга бўлган шахс ѐки ташкилотни 
топиш ва ундан бу номни сотиб олишга ҳаракат қилиб кўриш 
мумкин. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish