Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

Назорат учун саволлар 
1. Тақсимот жараѐни деганда нимани тушунасиз? 
2. Тақсимот каналлари қандай функцияларни бажаради? 
3. 
Интернетда тақсимот канали яратишнинг ўзига хос 
хусусиятлари қандай? 
4. Интернетда чакана савдони ташкил қилиш хусусиятлари 
ҳақида гапириб беринг. 
5. Харидорнинг виртуал дўкон билан ўзаро алоқаси схемаси 
қандай кечади? 
6. 
Интернет-дўконлар 
дастурий 
таъминотининг 
асосий 
функциялари қайсилар? 
7. Интернет-дўконни йўлга қўйишнинг вариантлари қандай? 
8. Интернет воситачиларининг қандай турлари мавжуд? 
9. Интернетда савдо майдончалари ҳақида гапириб беринг. 
10. Интернет-брокерларнинг вазифалари нималардан иборат? 


204 
9-боб. ИНТЕРНЕТДА КОММУНИКАТИВ СИЁСАТНИ 
ТАШКИЛ ҚИЛИШ 
9.1. Интернетда маркетинг коммуникациялари фаолияти
Интернетда 
ўтказилувчи 
коммуникатив 
сиѐсат 
бу
 
— 
корхонанинг истеъмолчилар эҳтиѐжларини қондириш ва фойда олиш 
мақсадида товар ва хизматларни бозорга чиқариш ҳамда барқарор ва 
самарали 
талабни 
шакллантиришни 
таъминловчи 
Интернет 
коммуникация 
воситалари 
мажмуидан 
фойдаланиш 
асосида 
маркетинг тизимининг барча субъектлари билан фирманинг ўзаро 
алоқаларини режалаштириш ва амалга оширишга қаратилган хатти-
ҳаракатлар йўналишидир.
 
Интернетда маркетинг коммуникациялари якуний мақсаддан 
келиб чиққан ҳолда икки хил турда бўлиши мумкин: 

товарни ишлаб чиқиш, яратиш, такомиллаштириш ва унинг 
бозордаги хулқ-атвори билан боғлиқ коммуникациялар; 

товар ҳаракатланиши билан боғлиқ коммуникациялар. 
Товарни ишлаб чиқиш, яратиш ва такомиллаштириш билан
боғлиқ маркетинг коммуникациялари асосан мақсади харидоргир 
талаб яратиш бўлган маркетинг тизими субъектлари ўртасида 
самарали алоқани таъминлашга йўналтирилади. 
Янги товарлар ишлаб чиқишда самарали алоқага эришиш учун 
Интернет билан бир қаторда Интранет ва Экстранет каби тизимлар 
ҳам кенг тарқалган. 
Интранет (Intranet) web-технологияларга асосланган ахборот 
муҳити бўлиб, унинг фойдаланувчилари компания ходимлари 
ҳисобланади. 
Умуман 
олганда, 
уни 
компаниянинг 
ҳужжат 
айланмасини ташкил қилиш воситаси, корпоратив ахборот тизими, 
маълумотлар базаси ва ҳоказоларни қамраб олувчи тўлақонли 
ахборот инфратузилмаси сифатида кўриб чиқиш мумкин. 
Экстранет (Extranet) тақсимланган ахборот муҳити бўлиб 
компаниянинг барча филиаллари, унинг ҳамкорлари ва мижозларини 
бирлаштириб туради. Айтиш мумкинки, Экстранет Интранетга 
нисбатан кўпроқ очиқ тизим ҳисобланади. Яна бир таъкидлаб 
ўтамизки, Интранет ва Экстранет тармоқларини яратиш учун 
фойдаланилувчи технология ва инструментал воситалар амалда 
Интернет тармоғида қўлланувчи воситалар билан бир хил. Асосий 
фарқ улар бирлаштириб турувчи қатнашчилар сонидадир. Интранет 
бу — компаниянинг фақат ички ахборот муҳитидир. Экстранет 


205 
компания ходимлари билан бир қаторда унинг ҳамкорларини ҳам 
бирлаштиради. Интернет бу — глобал жаҳон ахборот тизими. 
Иккинчи турдаги коммуникациялар биринчи навбатда фирма 
тасарруфидаги ѐки бозорда мавжуд бўлган товар ва хизматларни 
илгари суришга йўналтирилади. Бу ҳолатда асосий мақсад потенциал 
харидорларни товарни харид қилиш зарурлигига ишонтириш ѐки 
мавжуд 
харидорларга 
иккиламчи, 
мунтазам 
харидни амалга 
оширишни эслатиб қўйиш ҳисобланади. 
Товарни илгари суриш харидорларни хабардор қилиш, таъсир 
кўрсатиш, ишонтириш ва рағбатлантириш, уларни харид ва олди-
сотди жараѐнларига жалб қилиш механизми ѐрдамида амалга 
оширилади. Товарни илгари суриш механизми комплексли воситалар 
ѐрдамида ҳаракатга келтирилиб, унинг таркибига қуйидагилар 
киради: реклама, сотувни рағбатлантириш, жамоатчилик фикрини 
шакллантириш, брэндинг. Товарни илгари суриш битта воситадан 
фойдаланиш йўли билан ташкил қилиниши мумкин, лекин кўпинча 
воситалар йиғиндисидан фойдаланилади. 9.1-жадвалда Интернетда 
энг кўп қўлланувчи маркетинг коммуникациялари воситалари акс 
эттирилган. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish