қилади. Безлар асосан эпителийдан ҳосил бўлади. Бироқ эпифиз,
гипофизнинг орқа бўлаги ва буйрак усти безининг мағиз қисмигина нерв
тўқимасидан ривожланади.
Секретор ҳужайралар синтезлаши, синтезлаган махсулотини сақлаши
ва уларни ажратиши мумкин. Оқсил табиатли секрет (масалан,
меъда ости
бези), липид табиатли секрет(масалан, буйрак усти бези, ѐғ безлари), глюкоза
ва оқсил аралаш табиатли секрет (масалан, сўлак безлари). Сут безининг
эпителий ҳужайралари уч турдаги моддаларни синтезлайди. Баъзи бир безлар
(масалан, тер безлари) синтетик активлиги паст бўлиб, асосан қондан ўтган
туз ва электролитларни (ионлар) ажратади. Кўпгина аъзоларда бир
ҳужайрали
безлар учрайди, масалан ингичка ичак ва нафас йўллари
эпителийсидаги қадаҳсимон ҳужайралар. Юқоридаги ҳужайралар аъзо
фаолияти учун керак бўладиган моддалар синтезлайди. Безлар эмбрионал
даврда қопловчи эпителийнинг пролиферацияси ва остидаги бириктирувчи
тўқимага ботиши, кейинчалик ихтисослашиши натижасида ривожлананади.
Эндокрин безлар
ривожланиш даврида
эпителий юзаси билан
алоқасини узади. Шунинг учун эндокрин безларни чиқарув найлари йўқ. Шу
сабабли уларни бўшлиқ билан алоқаси бўлмайди. Эндокрин безлар атрофида
кўплаб капиллярлар бўлиб, гормонлар капиллярлар орқали қонга тушади ва
нишон-аъзоларга етиб олади.
Экзокрин безлар
ўзи ҳосил бўлган юза билан алоқасини узмайди.
Ушбу боғловчи қисм эпителий юзасига секретини ажратувчи чиқарувчи
найга айланади. Экзокрин безларнинг эпителийси узлуксиз системани
эслатиб, кўплаб майда секретор охирлар ва каналлардан тузилган. Каналлар
безлардаги секретни жамлаш вазифасини бажаради.
Экзокрин ва эндокрин безларнинг стромасини бириктирувчи тўқима
ташкил этади. Бириктирувчи тўқима безни ташқи томондан ўраб, уни
капсуласини хосил қилади. Капсуладан безни бўлакларга бўлувчи тўсиқлар
хосил бўлади. Хар бир без бўлакчаси секретор ѐки охирги бўлим ва чиқарув
найларидан иборат. Секретор ѐки охирги бўлим ҳужайралари кўпинча базал
мембранада бир қават бўлиб жойлашади. Фақатгина ѐғ безларининг охирги
бўлимларида бир неча қават бўлиб жойлашган ҳужайраларни кўриш мумкин.
Баъзи бир безларнинг охирги бўлимида секретор ҳужайралардан ташқари
қисқариш функциясини бажарувчи миоэпителиал ҳужайралар ҳам
жойлашади. Охирги бўлимда ишланган маҳсулот (секрет) чиқарув йўлари
орқали ташқи муҳитга ѐки у билан боғлиқ бўлган бўшлиққа чиқарилади.
Чиқарув йўллар ҳужайралари секрет маҳсулотини
сув ва турли минерал
тузлар, оқсил моддалар билан бойитиши ѐки улар орқали ўтаѐтган секрет
маҳсулоти таркибидан сув ва баъзи моддаларни қайта сўриб олишлари
мумкин.
Секретор бўлим ва чиқарув найларининг тармоқланишига қараб
экзокрин безлар қуйидагича классификацияланади :
1) Оддий (чиқарув найи тармоқланмаган), мураккаб (чиқарув найи иккита ва
ундан ортиқ секретор бўлим билан боғланган).
2) Секретор ѐки охирги бўлим найсимон (узун, калта ва эгилган), алвеоляр ва
алвеоляр-найсимон бўлиши мумкин.
3) Аралаш безларда бир вақтнинг ўзида ҳам алвеоляр, ҳам найсимон, ҳам
алвеоляр-найсимон секретор охирлар бўлиши мумкин.
Расм
3.8.
Экзокрин
безларнинг
тузилишига
кўра турлари:
1-оддий
тармоқланмаган
найсимон
2-оддий
тармоқланган
найсимон
3-оддий
тармоқланган
альвеоляр
4-мураккаб тармоқланган
найсимон
5-мураккаб тармоқланган
альвеоляр
Кўп ҳужайрали безларнинг эпителий ҳужайраларида тўпланган секрет
маҳсулотлари учта йўл билан ташқарига чиқарилади (расм 3.9):
1.
Мерокрин
типдаги секреция: Бу секреция тури кенг тарқалган бўлиб,
мембрана билан боғланган оқсилларни, гликопротеинларни экзоцитоз
ѐрдамида ташқарига чиқарилишидир. Мерокрин безларга тер ва сўлак
безлари мисол бўлади.
2.
Апокрин
типдаги секреция: Ҳужайранинг апикал қисмида етилган секрет
доналар тўпланади ва оз миқдорда цитоплазма ва апикал плазматик мембрана
билан қўшилиб ташқарига чиқарилади. Шу механизм орқали
сут безларида
ѐғ томчилари сутга секрецияланади.
3.
Голокрин
типдаги секреция: Ҳужайрада тўпланган секрет етилиши билан
ҳужайра ҳам парчаланиб, секрет таркибига қўшилиб кетади. Буни ѐғ безлари
мисолида кўриш мумкин. Нобуд бўлган ҳужайралар ўрнини безнинг
периферик қисмида жойлашган кам дифференциаллашган ҳужайралар
тўлдириб туради (расм 3.9.).