Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet213/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Регенерацияси.
Таъм билиш пиѐзчасининг сезувчи ва таянч 
ҳужайралари мунтазам янгиланиб туради. Уларнинг яшаш муддати 
тахминан 10 кун. Сезувчи эпителий ҳужайралари нобуд бўлганда 
нейроэпителиал синапслар узилади ва янги ҳосил бўлган ҳужайраларда 
янгитдан ҳосил бўлади. 
ЭШИТУВ ВА МУВОЗАНАТ АЪЗОЛАРИ 
Статоакустик системанинг периферик қисми ѐки даҳлиз-чиғаноқ 
аъзоси (organum vestibulo-cochleare) товуш, гравитацион ва вибрация 
таъсирларини, чизиқли ва бурчакли тезланишларни (тананинг фазодаги 
ҳолатини) қабул қилади. Рецептор ҳужайралар (тукли сезувчи эпителий 
ҳужайралари) эшитув аъзосида чиғаноқнинг спирал аъзосида, мувозанат 


аъзосида эса эллипссимон ва сферик қопчаларнинг эшитув доғларида ва 
учта ярим айлана найларнинг ампулаларидаги эшитув қирраларида 
жойлашган.
Эшитув аъзоси ташқи, ўрта ва ички қулоқлардан ташкил топган (расм 
11.16). 
Ташқи қулоқ
қулоқ супрасидан бошланади, ташқи эшитув йўлига 
давом этади ва ноғора парда билан тугайди.
Расм 11.16 Ташқи, ўрта ва 
ички қулоқ. 
1-қулоқ супраси; 
2-ташқи эшитув йўли; 
3-ноғора парда; 
4-ноғора бўшлиқ; 
5-болғача;
6-сандонча; 
7-узангича; 
8-даҳлиз; 
9-даҳлиз-чиғаноқ нерви; 
10-эшитув (Евстахий) найи 
Қулоқ супраси эластик тоғайнинг юпқа пластинкасидан тузилган. 
Уни қоплаб турган терида оз миқдорда нозик тукчалар ва ѐғ безлари 
бўлади. Унинг таркибида тер безлари жуда кам.
Ташқи эшитув йўли қулоқ супрасининг давоми бўлган тоғайдан ва 
суяк қисмидан ҳосил бўлган. Эшитув йўлининг юзаси сочлар ва улар 
билан боғланган ѐғ безлари тутувчи юпқа тери билан қопланган. Ёғ 
безларидан чуқурроқда найсимон церуминоз безлар (glandula ceruminosa) 
жойлашган. Улар ўзгарган ѐғ безлари бўлиб, олтингугурт тутувчи қулоқ 
сариғини ишлаб чиқаради. Уларнинг чиқарув найлари мустақил равишда 
эшитув йўли юзасига ѐки ѐғ безларининг чиқарув йўлларига очилади. 
Церуминоз безлар эшитув найи бўйлаб бир текис тарқалмаган, найнинг 
ички 2/3 қисмида фақат юқори деворининг терисидагина бўлади холос. 
Ноғора парда овал шаклида, бир оз ботиқ бўлади. Ўрта қулоқдаги 
эшитув суякчаларининг бири – болғача ўзининг дастаси ѐрдамида ноғора 
парданинг ички юзасига ѐпишади. Болғачадан ноғора пардага қон 
томирлари ва нервлар ўтади. Ноғора парданинг ўрта қисми икки қаватдан 
тузилган. Улар коллаген ва эластик толалар тутамларидан ҳамда улар 
орасида жойлашган фибробластлардан ҳосил бўлган. Ташқи қават толалари 
радиал, ички қават толалари эса циркуляр йўналган. Ноғора парданинг 
юқори қисмида коллаген толалар миқдори камаяди. Унинг ташқи юзаси 
жуда юпқа (50-60 мкм) эпидермис билан, ўрта қулоққа қараган ички юзаси 
эса 20-40 мкм қалинликдаги юпқа шиллиқ парда билан қопланган. Шиллиқ 


парда эпителийси бир қаватли кубсимон бўлади. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish