Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet212/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Тараққиѐти. 
Таъм билиш пиѐзчалари тил сўрғичларининг 
эмбрионал кўп қаватли эпителийсидан тараққий этади. У тил, тил-ютқин 
ва адашган нервларнинг нерв охирларини индуцирловчи таъсирида 
дифференцировкага 
учрайди. 
Шундай 
қилиб, 
таъм 
билиш 
пиѐзчаларининг иннервацияси уларнинг куртакларини пайдо бўлиши 
билан бир вақтда юзага келади.
Ҳар бир таъм билиш пиѐзчаси эллипс шаклида бўлади ва 


сўрғичнинг кўп қаватли эпителийсининг бутун қалинлигини эгаллаб 
жойлашади. У бир-бирига зич ѐпишиб ѐтган 40-60 та ҳужайрадан ташкил 
топган. Ҳужайралар орасида 5 хил: сезувчи (―оқиш‖ ингичка ва ―оқиш‖ 
цилиндрсимон), ―қорамтир‖ таянч, базал кам дифференциаллашган ва 
периферик (перигеммал) ҳужайралар тафовут қилинади. 
Остидаги бириктирувчи тўқимадан таъм билиш пиѐзчаси базал мембрана 
билан ажралиб туради. Таъм билиш пиѐзчасининг учи тил юзаси билан таъм 
билиш тешиги (porus gustatorius) ѐрдамида туташади. Таъм билиш
тешикчаси эпителий ҳужайралари юзалари ўртасидаги унча катта бўлмаган 
чуқурлик – таъм билиш чуқурчасига олиб боради, у ерга таъм берадиган 
моддалар тушади. 
Оқиш ингичка сенсоэпителиал ҳужайралар базал 
қисмида оқиш ядро тутади, ядро атрофида митохондриялар, синтез 
органеллалари, бирламчи ва иккиламчи лизосомалар жойлашади. 
Ҳужайраларнинг учида ўз мембранасида махсус оқсил рецепторлари тутган 
микроворсинкалар 
―дастаси‖ 
бўлади. 
Таъм 
билиш 
чуқурчасида 
микроворсинкалар орасида фосфатазаларнинг юқори активлигига эга бўлган 
ҳамда кўп миқдорда рецептор оқсиллар ва гликопротеид тутган электрон-
зич модда жойлашган. У тил юзасига тушаѐтган таъм берадиган моддалар 
учун адсорбент ролини ўйнайди. Микроворсинкалардаги рецептор оқсиллар 
муайян бир таъмни қабул қилишга қодир. Шу билан бирга, таъм билиш 
пиѐзчасида кўпинча фақат битта қайсидир таъмгагина рецептор бўлади. 
Масалан, тилнинг олдинги қисмидаги таъм билиш пиѐзчаларида ширинни 
сезадиган, орқа қисмида эса аччиқни сезувчи рецептор оқсил аниқланган. 
Битта таъм билиш ҳужайрасининг ўзи бир неча хил таъмларни сезиши 
мумкин.Микроворсинкалардаги таъм билиш рецепторларининг қўзғалиши 
ҳужайра потенциалини ўзгартиради. Бу билвосита амалга ошади. Таъм 
берувчи моддаларнинг мембрана рецепторлари билан бирикиши 
ферментатив активликка эга бўлган қатор қўшни мембрана оқсилларининг 
фаоллигини ўзгартиради. Натижада, ҳужайрада муайян ҳужайра ичи 
(цАМФ каби) медиаторларининг концентрацияси ўзгаради. Бу, ўз 
навбатида, плазмолеммадаги ион каналлари ҳолатига таъсир қилади ва 
ҳужайра потенциалини ўзгартиради. Сўнгра қўзғалиш синапслар орқали 
афферент нерв охирларига узатилади. Ҳар бир таъм билиш пиѐзчасига 50 
тагача сезувчи нерв толалари киради ва тармоқланади ҳамда рецептор 
ҳужайраларнинг базал қисмлари билан синапслар ҳосил қилади. Битта 
рецептор ҳужайрада бир нечта нерв толаларининг охирлари бўлиши 
мумкин. Кабел типидаги битта нерв толаси эса бир нечта таъм билиш 
пиѐзчасини 
иннервация 
қилиши 
мумкин. 
Таъм 
сезгиларини 
шаклланишида оғиз бўшлиғи ва ютқиннинг шиллиқ пардасида 
жойлашган носпецифик сезувчи (тактил, оғриқ, ҳарорат) нерв охирлари 
иштирок этади. Уларнинг қўзғалиши таъм сезгиларига қўшимча тус 
(―ўткир қалампир таъми‖ ва бошқалар) беради. 
Рецептор 
ҳужайраларнинг базал қисмидан сезувчи нейронларнинг дендритлари 
бошланади. Оқиш цилиндрсимон ҳужайралар ҳам оқиш ингичка 
ҳужайраларга ўхшаш. Ташқи таъсирлар энергияси рецептор потенциалга 


айланади. Унинг таъсирида сезувчи ҳужайрадан медиатор ажралади ва у 
сезувчи нерв охирига таъсир қилиб, унда нерв импульсини ҳосил 
бўлишига олиб келади. Нерв импульси ундан кейин анализаторнинг 
оралиқ қисмига узатилади.
Таянч эпителиоцитлар (epitheliocytus sustentans) ҳужайранинг базал 
қисмида жойлашган, гетерохроматинга бой овал шаклидаги ядроси билан 
ажралиб туради. Бу ҳужайраларнинг цитоплазмасида митохондриялар, 
донадор эндоплазматик тўр мембраналари ва эркин рибосомалар кўп. 
Голжи аппарати атрофида гликозамингликанлар тутувчи доначалар 
(гранулалар) учрайди. Ҳужайраларнинг учида микроворсинкалар мавжуд.
Кам дифференциаллашган базал эпителий ҳужайраларига ядро 
атрофида озгина цитоплазмани бўлиши ва органеллаларнинг кучсиз 
ривожланганлиги хосдир. Ушбу ҳужайраларда митоз фигуралари кўринади. 
Базал эпителиоцитлар таъм билиш пиѐзчасининг мембранасига тегиб ѐтади 
ва бошқа икки хил ҳужайраларга дифференциалланиши мумкин. 
Сенсоэпителиал ва таянч ҳужайралардан фарқли ўлароқ базал ҳужайралар 
ҳеч қачон эпителий юзасига етиб бормайди. Улар туфайли таъм билиш 
пиѐзчалари сенсор ва таянч ҳужайраларини доимий янгиланиб туриши рўй 
беради, шу сабабли уларнинг яшаш муддати 10 сутка атрофида бўлади.
Периферик (перигеммал) ҳужайралар ўроқсимон шаклга эга, оз 
миқдорда органеллалар тутади, лекин уларда микронайчалар ва нерв 
охирлари кўп бўлади.
Таъм билиш анализаторининг оралиқ қисми. Юз, тил-ютқин ва 
адашган нерв ганглиялари нейронларининг аксонлари бош мия ўзагидаги
ѐлғиз (якка) йўл ядросига киради, у ерда таъм билиш йўлининг иккинчи 
нейрони жойлашган. Бу ерда импульсларни мимик мушакларга, сўлак 
безларига, тил мушакларига борувчи эффектор йўлларга ўтказилиши рўй 
бўлиши мумкин. Ёлғиз йўл ядроси нейронлари аксонларининг кўпчилик 
қисми таламусга етиб боради, у ерда таъм билиш йўлининг учинчи нейрони 
жойлашган. Учинчи нейроннинг аксонлари катта ярим шарлар пўстлоғида 
постцентрал бурманинг пастки қисми (таъм билиш анализаторининг 
марказий қиси) да, тўртинчи нейронда тугайди. Бу ерда таъм сезгилари 
шаклланади. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish