Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet208/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Кўз ѐши аппарати.
У кўз ѐши бези ва кўз ѐшини олиб кетувчи 
йўллардан – ѐш гўштчаси (этчаси), кўз ѐши йўли, кўз ѐши қопчаси ва кўз 
ѐши-бурун (кўз-бурун ѐш) каналидан ташкил топган. 
Кўз ѐши бези кўз косасининг кўз ѐши чуқурчасида жойлашган ва у 
бир неча гуруҳ мураккаб альвеоляр-найсимон безлардан ташкил топган. 6-
12 та чиқарув йўллари безни юқори конъюнктива гумбази билан боғлайди. 
Гумбазлар – қовоқлар ва кўз олмаси ўртасидаги конъюнктива билан 
қопланган чуқурчадир. Ёш безининг охирги бўлимлари сероз типдаги 
устунчасимон ҳужайралардан тузилган бўлиб, қулоқ олди сўлак бези 
ацинусларининг ҳужайраларига ўхшаб кетади. Ушбу ҳужайралар оч бўялган 
секрет доначалари тутади ва атрофдаги бириктирувчи тўқимадан базал 
пластинка билан ажралиб туради.Кўз ѐши безларининг секретида 1,5 % 
атрофида натрий хлориди (NaCl), оз миқдорда (0,5 %) альбумин ва шиллиқ 
бор. Кўз ѐши кўзнинг мугуз пардасини намлаб туради ва тозалайди. У 


мунтазам юқори конъюнктива гумбазига ажралади, у ердан қовоқлар 
ҳаракати туфайли мугуз пардага, кўз ѐриғининг медиал бурчагига ўтади, бу 
ерда кўз ѐши кўлчаси ҳосил бўлади. Шу ерда юқори ва пастки кўз ѐши 
йўллари тешиклари кўз ѐши қопчасига очилади. Кўз ѐши қопчаси кўз ѐши-
бурун каналига давом этади ва у пастки бурун йўлига қуйилади. Кўз ѐши 
қопчасининг ва кўз ѐши-бурун каналининг девори икки ва кўп қаторли 
эпителий билан қопланган.
Кўз ѐши безининг секретор бўлимларини ташқи томондан яхши 
тараққий этган миоэпителиал ҳужайралар ўраб туради. Безнинг секрети (кўз 
ѐши) мугуз парда, кўз олмаси конъюнктиваси ва қовоқлар бўйлаб ѐйилиб 
оқади, уларни юзаларини ҳўллаб туради. Сўнгра кўз ѐши нуқталари орқали 
кўз ѐши йўлларига оқиб келади. Кўз ѐши нуқталари юқори ва пастки 
қовоқларнинг медиал юзаси қирғоқларидаги диаметри 0,5 мм атрофида 
бўлган думалоқ нуқтасимон тешиклардир. Кўз ѐши йўлларининг диаметри 1 
мм, узунлиги эса 8 мм атрофида бўлиб, бевосита кўз ѐши қопига ўтишдан 
олдин улар бирлашади ва умумий найни ҳосил қилади. Улар қалин кўп 
қаватли ясси эпителий билан қопланган. Нормада баъзан учрайдиган 
умумий найнинг дивертикуллари тез-тез инфекциялар юқишига мойил 
бўлади. Кўз ѐши суюқлиги бактериоцид фермент – лизоцимга бой бўлади, у 
айрим бактериялар деворини гидролизга учратиб, уларнинг емирилишига 
олиб келади. 
Ёш ўтган сари кўзнинг барча аппаратларини фаолияти сусайиб 
боради. Организмдаги умумий модда алмашинувининг ўзгариши туфайли, 
кўпинча мугуз пардада ва гавҳарда ҳужайралараро модда зичлашади ва 
хиралашади. Улар амалда орқага қайтмас жараѐнлардир. Кекса одамларда 
мугуз парда ва склерада липидлар тўпланади, бу уларни хираланишига олиб 
келади. Кўз гавҳарининг эластиклиги йўқолади ва унинг мослашиш 
(аккомодация) имкониятлари пасаяди. Кўзнинг қон томирларида рўй берган 
склеротик жараѐнлар тўқималарни, айниқса тўр парданинг, трофикасини 
(озиқланишини) бузади, бу ўз навбатида, рецептор аппаратнинг структураси 
ва функциясини ўзгаришига олиб келади.

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish