Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet207/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

.
Кўзнинг ѐрдамчи аппарати 
Кўзнинг ѐрдамчи аппаратига кўз олмасини ҳаракатлантирувчи 
мушаклар, қовоқлар ва кўз ѐши аппарати киради (расм 11.13). 
Кўз олмасини ҳаракатлантирувчи мушаклар кўндаланг-тарғил мушак 
толаларидан ташкил топган (Одам анатомияси дарслигига қаралсин).
Қовоқлар (palpebrae). Уларда олдинги тери юзаси ва орқа 
конъюнктива 
фарқ 
қилинади. 
Конъюнктива 
кўп 
қаватли 
ясси 
мугузланмайдиган эпителий билан қопланган бўлиб, кўз конъюнктивасига 
давом этади. Қовоқнинг ичида, унинг орқа юзасига яқин жойда тарзал
пластинка жойлашади. У қовоқнинг таянч қисми бўлиб, зич толали 
биритирувчи тўқимадан тузилган. Қовоқнинг ичида, унинг ташқи юзасига 
яқин жойда ҳалқасимон (айлана) мушак (m.orbicularis oculi) мавжуд. Мушак 
Расм 11.13.
 
Кўзнинг ѐрдамчи аппарати: 
I – олдинги (тери юзаси);
II – ички юзаси (конъюнктива);
1 – кўп қаватли ясси мугузланувчи 
эпителий ва
бириктирувчи тўқима (дерма); 
2 – рудимент тоғай пластинка; 
3 – найсимон мерокрин тер безлари, 
4 – қовоқнинг халқасимон мушаги,
5 – қовоқни кўтарувчи мушак,
6 – кўз ѐш безлари,
7 – апокрин тер безлари,
8 – ѐғли секрет ишлаб чиқарувчи 
безлар,
9 – оддий тармоқланган альвеоляр 
голокрин (киприк) безлар,
10 – киприк
 
 
тутамлари орасида сийрак толали бириктирувчи тўқима қатламлари 
жойлашган. Ушбу қатламларда қовоқни кўтарувчи мушакнинг пай 


толаларини бир қисми тугайди. Ушбу мушак пай толаларининг бошқа қисми 
тўғридан-тўғри тарзал (бириктирувчи тўқимали) пластинканинг проксимал 
қирғоғига бирикади. Қовоқнинг ташқи юзаси нозик тери билан қопланган 
бўлиб, у юпқа кўп қаватли ясси мугузланувчи эпителий ва сийрак 
бириктирувчи тўқимадан ташкил топган. Унда қисқа туксимон сочларнинг 
ва киприкларнинг (қовоқнинг эркин қирғоқларида) эпителиал қинлари 
жойлашади. 
Қовоқ терисининг бириктирувчи тўқимасида майда найсимон 
мерокрин безлар жойлашган. Соч фолликуллари яқинида апокрин тер 
безлари учрайди. Киприклар илдизининг воронкасига майда оддий 
тармоқланган ѐғ безлари очилади. Қовоқнинг конъюнктива билан қопланган 
ички юзаси бўйлаб 20-30 ва ундан ортиқ ўзига хос оддий тармоқланган 
найсимон-альвеоляр голокрин (мейбомий) безлар жойлашган. Улар пастки 
қовоқларга қараганда юқори қовоқда кўпроқ бўлиб, ѐғ секрети ишлайди. 
Уларнинг устида ва гумбаз (fornix) соҳасида майда кўз ѐши безлари ѐтади. 
Қовоқнинг марказий қисми бутун узунлиги бўйлаб зич толали 
бириктирувчи тўқимадан ва вертикал йўналган кўндаланг-тарғил мушак 
тутамларидан (m. levator palpebrae superioris) тузилган. Кўз ѐриғи атрофида 
эса кўзнинг ҳалқасимон ѐки айлана мушаги (m.orbicularis oculi) жойлашган. 
Ушбу мушакларнинг қисқариши қовоқларнинг ѐпилишига олиб келади 
ҳамда кўз олмасининг олдинги юзасини кўз ѐши суюқлиги ва безларнинг ѐғ 
секрети билан мойланишини таъминлайди. Қовоқларнинг қон томирлари 
иккита – тери ва конъюнктива томирлар тўрини ҳосил қилади. Лимфа 
томирлари учинчи қўшимча, тарзал чигалини ташкил қилади.
Конъюнктива кўп қаватли ясси мугузланмайдиган эпителий билан 
қопланган юпқа бириктирувчи тўқимали пластинкадан иборат. У 
қовоқларнинг орқа юзасини ва кўз олмасининг олдинги қисмини қоплаб 
туради. Мугуз парда соҳасида конъюнктива у билан қўшилиб кетади. 
Қовоқлар соҳасида конъюнктива эпителийси остида яхши ифодаланган 
капиллярлар тўри мавжуд. Улар конъюнктива юзасига суртилган доривор 
моддалар (томчилар, малҳамлар) ни сўрилишига ѐрдам беради.

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish