Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet199/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

КЎРУВ АЪЗОСИ (ORGANUM VISUS) 
 
 
Расм 11.1. Кўз олмасининг тузилиши (схема). 
1 – фиброз қават; 1.1 – склера; 1.2 – шох парда; 2 – томирли парда; 2.1 – 
хусусий томирли парда; 2.2 – киприкли тана; 2.2.1 – киприкли мушак; 2.3 – 
рангдор қават; 3 – тўр парда; 3.1 – сариқ доғ; 3.2 - тишсимон чизиқ, 4 – 
гавҳар; 5 – киприкли белбоғ (Цинн боғлам); 6 – лимб; 7 – кўз олмасининг 
олдинги камераси; 8 – кўз олмасининг орқа камераси; 9 – склерани венозли 
синуси (Шлем канали), 10 –шишасимон тана; 11 – кўрув нерв сўрғичи; 12 – 
кўрув нерви, 13 – коньюнктива. 
Тараққиѐти.
Кўз олмасининг таркибий қисмлари учта манъбадан: 
нерв найидан, тери эктодермасидан ва мезенхимадан тараққий этади (расм 
11.2). Дастлаб нерв найининг бош қисмида жуфт бўртмалар – кўз 
пуфакчалари ҳосил бўлади. Кўз пуфакчалари эктодерма томон ўсади, лекин 
нерв найи билан ичи бўш кўз пояси орқали туташиб туради. Сўнгра кўз 
пуфакчаларининг олдинги девори ичкарига ботиб киради, натижада кўз 
пуфакчаси девори икки қаватли кўз қадаҳи (бокали) га айланади. Қадаҳнинг 
ички деворидан хусусий тўр парда ривожланади: ички деворнинг 


ҳужайралари нейробластларга айланади ва кейинчалик улардан уч хил 
нейронлар: таѐқча ва колбача фоторецептор ҳужайралар, ассоциатив ва 
ганглионар ҳужайралар ҳосил бўлади. Ганглионар ҳужайраларнинг 
аксонлари кўз поясига ўсиб киради ва мияга йўналувчи кўрув нервини 
шакллантиради. Кўз бокалининг ташқи деворидан тўр парданинг пигмент 
эпителийси ҳамда рангли парда ва киприкли тананинг силлиқ миоцитлари 
ҳосил бўлади. Фоторецептор нейронларнинг тараққиѐти тўр парданинг 
пигмент қавати тараққиѐти билан чамбарчас боғланган. Бунда бўлажак 
колбача ва таѐқчасимон ҳужайралар дискларининг ривожланиши плазматик 
мембраналар бурмалари ва киприкчаларни ҳосил бўлиши орқали бир хил 
кечади. Кейинчалик эмбрионал колбачасимон ҳужайраларнинг бир қисми 
қўшимча дифференцировкага учрайди, дисклар уланиб, плазмолеммадан 
ажрайди ва таѐқчасимон ҳужайраларга айланади. Дискларни ҳосил 
бўлишини А витамини кучайтиради, у бўлмаса дисклар ҳосил бўлмайди, 
катта одамларда узоқ вақт А витамини етишмаса дисклар емирилади.

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish