Кўзнинг нур синдирувчи аппарати
Кўзнинг нур синдирувчи (диоптрик) аппарати мугуз парда, кўз
гавҳари, шишасимон тана, кўзнинг олдинги ва орқа камералари
суюқлигидан иборат. Мугуз парда (cornea) кўз фиброз пардаси юзасининг
1/16 қисмини эгаллайди ва ҳимоя вазифасини бажаради. У юқори оптик
гомогенлиги билан ажралиб туради, ѐруғлик нурларини ўтказади ва
синдиради ҳамда кўзнинг нур синдирувчи аппаратини таркибий қисми
ҳисобланади. Мугуз парданинг асосий таркибий қисми бўлган коллаген
фибриллалар пластинкалари бир текисда тўғри жойлашган, нерв толалари ва
оралиқ субстанция билан бир хил нур синдириш кўрсаткичига эга бўлади ва
кимѐвий таркибига кўра унинг тиниқлигини белгилайди. Мугуз парданинг
қалинлиги марказда 0,8-0,9 мм, чекка қисмларида 1,1 мм дан кўпроқ бўлади,
эгрилик радиуси 7,8 мм, нур синдириш кўрсаткичи 1,37, синдириш кучи 40
диоптрийга етади. Ёруғлик микроскопида мугуз пардада 5 қават фарқланади:
1) олдинги ѐки ташқи эпителий; 2) олдинги ѐки ташқи чегараловчи мембрана
(Боумен мембранаси); 3) мугуз парданинг хусусий моддаси; 4) орқа ѐки ички
чегараловчи мембрана (десцемет пардаси); 5) орқа ѐки ички эпителий (кўз
олдинги камерасининг ―эндотелийси‖.Мугуз парданинг олдинги эпителийси
(epithelium anterius) кўп қаватли ясси мугузланмайдиган эпителийдан иборат
бўлиб, унинг ўзаро десмосомалар ѐрдамида бириккан ҳужайралари 4-5 қават
бўлиб, бир-бирига зич ѐпишиб ѐтади. Эпителийнинг базал қавати Боумен
мембранаси (олдинги эпителийнинг базал мембранаси) да ѐтади. Патологик
ҳолатларда (базал қават билан Боумен мебранаси ўртасидаги алоқалар етарли
даражада мустаҳкам бўлмаганда) базал қават ҳужайралари Боумен
мембранасидан кўчиб кетиши мумкин. Эпителийнинг базал қавати
(герминатив, куртак қават) ҳужайралари призматик шаклда бўлиб, овал
шаклдаги ядроси ҳужайранинг апикал қисмида жойлашган. Базал қаватга 2-3
қават кўп бурчакли ҳужайралардан ташкил топган тиканаксимон ҳужайралар
(ѐки тиканаксимон қават) қавати ѐпишиб ѐтади. Уларнинг ҳар томонга
чўзилган ўсимталари қўшни эпителий ҳужайралари орасига ҳудди қанот каби
кириб боради (қанотли ѐки тиканакли ҳужайралар). Қанотли ҳужайраларнинг
ядролари думалоқ шаклда. Эпителийнинг иккита юза қаватлари ўта
яссилашган ҳужайралардан иборат, уларда мугузланиш аломатлари
бўлмайди. Эпителийни ташқи қаватлари ҳужайраларининг чўзилган ингичка
ядролари мугуз парда юзасига параллел жойлашади. Эпителийда сезувчи
эркин нерв охирлари жуда кўп бўлиб, мугуз парданинг юқори тактил
сезгирлигини таъминлайди (―мугуз парда рефлекси‖). Мугуз парданинг
юзаси кўз ѐши ва конюктива безларининг секрети билан намланиб туради. У
мугуз паврдани ташқи муҳитнинг зарарли физик-кимѐвий таъсирларидан,
бактериялардан ҳимоя қилади. Мугуз парданинг олдинги эпителийси
ўтказувчанлик ва юқори даражада регенерация қобилиятига эга.
Олдинги эпителий остида ҳаддан ташқари қалин, қалинлиги 6-9 мкм
бўлган, ѐруғлик микроскопида яхши кўринадиган, гомоген ҳолдаги олдинги
чегараловчи мембрана (lamina limitans interna) ѐки Боумен мембранаси
жойлашган. У строманинг ўзига хос гиалинлашган қисми бўлиб, стромадан
деярли фарқ қилмайди ва мугуз парданинг хусусий моддаси каби таркибга
эга. Боумен мебранаси билан эпителий ўртасидаги чегара яққол кўринади.
Мугуз парданинг хусусий моддаси (substantia propria cornea) зич
толали бириктирувчи тўқиманинг ўзаро бурчак остида кесишиб жойлашган
юпқа гомоген пластинкаларидан тузилган. Аммо пластинкалар мугуз парда
юзасига параллел ҳолда бир-бири билан навбатма-навбат ѐтади.
Пластинкаларда ва улар орасида фибробластларнинг бир тури бўлган ясси
ўсимтали ҳужайралар жойлашган. Пластинкалар ўзаро параллел йўналган,
диаметри 0,3-0,6 мкм бўлган коллаген фибриллалар тутамларидан (ҳар бир
тутамда
1000
тагача)
иборат.
Ҳужайралар
ва
фибриллалар
гликозамингликанларга (асосан кератинсульфатларга) бой бўлган, мугуз
пардани хусусий моддасининг тиниқлигини таъминловчи асосий аморф
моддага ботиб туради. Ёй парда-мугуз парда бурчаги соҳасида хусусий
модда кўзнинг тиниқ бўлмаган фиброз пардаси – склерага давом этади.
Мугуз парданинг хусусий моддасида қон томирлари бўлмайди, шу сабабли
мугуз пардани осон кўчириб ўтқазиш мумкин.
Орқа чегараловчи пластинка (lamina limitans posterior) ѐки десцемет
мембранаси (орқа эпителийнинг базал мембранаси) ҳам қалин бўлиб,
ѐруғлик микроскопида яхши кўринади. Унинг қалинлиги 5-10 мкм бўлиб, у
асосий амморф модда билан шимилган ва диаметри 10 нм атрофида бўлган
тартибли йўналган коллаген толалардан ташкил топган. Десцемет
мембранаси шишасимон тиниқ бўлиб, кучли нур синдириш хусусиятига эга.
У икки: ташқи эластик, ички кутикуляр қаватлардан иборат ва орқа
эпителийнинг ҳосиласи ҳисобланади. Десцемент мембранасининг ўзига хос
хусусиятлари унинг мустаҳкамлиги, кимѐвий агентларга турғунлиги ва
мугуз парда яраларида йирингли экссудатни эритувчи таъсирига
чидамлигидир.
Мугуз парданинг олдинги қаватлари нобуд бўлганда десцемет
мембранаси тиниқ пуфакча сифатида бўртиб чиқади. Четки қисмларида у
йўғонлашади, ва кексаларда анашу жойда думалоқ сўгалсимон тузилмалар –
Гассал-Генле таначалари ҳосил бўлиши мумкин. Лимб соҳасида десцемет
мембранаси юпқалашиб ва толалари титилиб, склера трабекулаларига ўтиб
кетади.
Орқа
эпителий (epithelium posteriors) ѐки кўзнинг олдинги
камерасининг ―эндотелийси‖ бир қават полигонал шаклдаги ясси ва паст
призматик ҳужайралардан иборат. У мугуз парданинг хусусий моддасини
олдинги камера суюқлигининг таъсиридан ҳимоя қилади. ―Эндотелий‖
ҳужайралари ядролари думалоқ ѐки бир оз овал шаклида бўлиб, уларнинг
ўқи мугуз парданинг юзасига параллел жойлашади. ―Эндотелий‖
ҳужайралари баъзан вакуолалар тутади. Четки қисмларда ―эндотелий‖
бевосита трабекуляр тўр толаларига давом этади, узунасига чўзилиб ҳар бир
трабекуляр толаларнинг ташқи қобиғини ҳосил қилади.
Боумен ва десцемет мембраналари сув алмашинувини бошқаришда
қатнашади, мугуз пардада модда алмашинув жараѐнлари эса мугуз
парданинг қирғоқ ҳалқасимон тўри, қалин перилимбал чигални ҳосил
қилувчи жуда кўп охирги капиллярлар тармоқлари ҳисобига кўз олдинги
камераси
суюқлигидан
озиқ
моддаларнинг
диффузияси
орқали
таъминланади. Киприксимон веноз чигал билан туташувчи тор лимфатик
тирқишлар мугуз парданинг лимфа системасини ҳосил қилади.
Мугуз парда нерв охирларига бой бўлганлиги сабабли юқори
сезувчанлиги билан ажралиб туради. Уч бошли нервнинг биринчи шоҳидан
кетадиган назоцилиар нервнинг тармоқлари бўлган узун цилиар (киприкли)
нервлар мугуз парданинг четки қисмларида унинг ичига киради.
Мугуз парданинг тиниқлиги хусусий моддаси таркибида кератан-
сулфат билан боғлиқ
Яллиғланиш жараѐнларида қон капиллярлари ва ҳужайралари
(лейкоцитлар, макрофаглар ва бошқалар) лимб соҳасидан мугуз парданинг
хусусий моддасини ичига киради, бу эса унинг хиралашишига ва
мугузланишига, ―кўзга оқ тушишига‖ олиб келади.Кўзнинг олдини
камераси мугуз парда (ташқи девори) билан ѐй парда (орқа девори)
ўртасида ҳосил бўлади. У камера суюқлиги билан тўлган бўлади. Бу
суюқлик ҳисобига мугуз парда диффузия йўли билан озиқланади.
Тиниқ бўлмаган склеранинг тиниқ мугуз пардага ўтиш қисми лимб
деб юритилади. Лимб соҳасида ўзаро бир-бири билан туташувчи ѐриқлар
системаси мавжуд бўлиб, улар орқали кўзнинг олдинги камераси суюқлиги
веноз синусларига ѐки Шлемм каналигаўтиб кетади.Шлемм канали
ичкаридан эндотелий билан қопланган. Уни ташқи томонидан кенг, баъзан
варикоз-кенгайган томирлар кетади ва мураккаб анастомозлар тўрини ҳосил
қилади.Ушбу анастомозлардан камера суюқлигини (кўз ичи суюқлигини)
склеранинг чуқур веноз чигалларига олиб кетувчи веналар бошланади.
Камера бурчагининг ҳолати кўз ичи суюқлигининг айланишида ва кўз
ичи босимининг ўзгаришида катта аҳамиятга эга.Дренаж каналларнинг
тўсилиши натижасида кўз ичи суюқлигини олиб кетилишининг ҳар қандай
бузилиши кўз ичи босимининг кўтарилишига ва глаукома касаллигининг
келиб чиқишига олиб келади
Do'stlaringiz bilan baham: |