Реактивлиги ва регенерацияси
. Қўрқув ва ғазабнинг кучли ҳиссий
реакциялари билан кечувчи стресс ҳолатларида симпатик нерв тизимининг
фаоллиги парасимпатик нерв тизимидан устунлик қилади. Бунда нафқат
постганглионар симпатик нейронлар фаоллиги, балки буйрак усти бези
мағиз моддасидаги ҳужайраларнинг секретор фаолияти ошади, қонга кўп
миқдорда адреналин ва норадреналин чиқарилади. Натижада юрак
қисқаришлари кучаяди ва тезлашади артериал босим ошади, мушаклар ва
марказ нерв тизими томирларида ҳаракатланувчи қон ҳажми кўпаяди,
жигардан қонга глюкоза заҳиралари ажралади. Мағиз модда таркибидаги
ҳужайралардан адреналин ва норадреналинни кучли ажралиши қаттиқ
совуқ қотиш, оғриқ ва стресснинг бошқа турларида ҳам кузатилади.
Буйрак усти бези пўстлоғининг физиологик регенерацияси АКТГ
назорати остида капсула ости ҳужайралари ва коптокчасимон ҳамда
тутамли зоналар орасида жойлашган ҳужайралар иштирокида амалга
ошади. Буйрак усти безининг биттаси олиб ташланганда иккинчи буйрак
усти бези ҳужайраларининг компенсатор гипертрофияси ва гиперплазияси
кузатилади.
ДИФФУЗ ЭНДОКРИН ТИЗИМ
ДЭТ турли аъзоларда тарқалган нейроген (APUD) ва нонейроген келиб
чиқишга эга алоҳида эндокрин ҳужайралардан иборат. Диффуз тарқалган
эндокрин ҳужайраларнинг аксариятини нейроген келиб чиқишга эга
эндокриноцитлар ташкил қилади, яъни улар нерв қиррасидан ҳосил бўлади.
Мазкур ҳужайралар нафас олиш, сийдик айирув йўллари
эпителийсидан, энг кўп меъда-ичак найи эпителийсида, айрим эндокрин
безлар (қалқонсимон безнинг парафолликуляр ҳужайралари, буйрак усти
бези мағиз моддаси ҳужайралари, эпифиз)да учрайди. APUD-тизимини илк
бор англиялик олим Пирс тасвирлаган. APUD қисқартмаси қуйидагича
шарҳланади: Amine Precursors Uptake and Decarboxylation. Мазкур эндокрин
ҳужайралар: нейроаминлар ва олигопептид гормонлар тутувчи зич секретор
доначаларга эга, оғир металл тузлари билан бўялиш ҳамда аминларни ҳосил
қилувчиларни ютиш хусусиятига эга.
APUD-тизим
эндокриноцитларининг
тараққиѐт
манбалари:
1-
нейроэктодерма (гипоталамус, эпифиз, буйрасси безининг мағиз моддаси,
марказий ва приферик нерв тизимининг пептидергик нейронлари); 2-тери
эктодермаси (аденогипофиз, Меркел ҳужайралари); 3- энтодерма (меъда-ичак
найи эндокриноцитлари); 4-мезодерма (бўлмачада жойлашган эндокрин
кардиомиоцитлар); 5-мезенхима (лаброцитлар).
Нонейроген
тараққиѐт манбаига эга эндокрин ҳужайралар камчиликни
ташкил этади. Уларга эркаклар жинсий безларидаги Лейдиг ҳужайралари ва
тухумдоннинг фолликуляр ҳужайралари киради. Улар целомик эпителийдан
тараққий этади ва стероид гормонлар ишлаб чиқаради.
Якка-якка жойлашган эндокрин ҳужайралар паракрин ва дистант
таъсирга эга. Паракрин – қўшни ҳужайраларга таъсир этиш; Дистант
таъсирнинг моҳияти шундан иборатки, эндокрин ҳужайралар гормонлари
қонга чиқарилади ва қон орқали шу гормонга нисбатан ҳужайралари
рецепторлар тутувчи нишон аъзоларга етказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |