гипертрофия
деб номланади; ҳужайралар сонининг ортиши ҳисобига
тўқиманинг ўсиши
гиперплазия
термини билан белгиланади. Гиперплазия
скелет, юрак мушакларида кузатилмайди, лекин ҳужайралари митоз бўлиниш
хусусиятини йўқотмаган силлиқ мушак тўқимасида амалга ошади.
Гиперплазия кўпинча бачадон мушагида (ҳомиладорлик вақтида ҳам
гипертрофия, ҳам гиперплазия) қайд этилади.
КЎНДАЛАНГ-ТАРҒИЛ МУШАК ТЎҚИМАСИ
Кўндаланг-тарғил скелет мушаги диаметри 10 дан 100 мкм гача бўлган
узун, цилиндрсимон кўп ядроли мушак толаларидан ташкил топган.
Эмбрионал тараққиѐт даврида мезенхимал миобластлар кўп сонли ядролар
тутувчи
мушак
найчаларини
ҳосил
қилади.
Мушак
найчалари
дифференциаллашиб, кўнладанг-тарғил мушак толаларига айланади. Мушак
толаларида чўзиқ ядролар сарколемма остида жойлашади, ядроларнинг
бундай жойлашуви скелет мушак толалари учун хосдир. Скелет мушаги
толаларида сaркoлeммaнинг бaзaл қaвaти вa aсл плaзмoлeммaси oрaсидa
майда кам дифференциаллашган
йўлдoш
ҳужaйрaлaр жойлашган (расм 7.1).
Расм 7.1. Скелет мушак толаларининг тараққиѐти.
Скелет мушагининг тузилиши.
Бириктирувчи тўқима мушак
тўқимасининг учта турини ҳам парда шаклида ўраб, қисқарувчи толаларни
ҳосил қилади. Мазкур бириктирувчи тўқимали пардалар айниқса скелет
мушагида яхши кўринади:
1) Эпимизий - мушaкни сиртдaн ўрaб турувчи зич толали бириктирувчи
тўқимa. Мазкур тўқимадан иборат тўсиқлар йирик нервлар, қoн тoмирлaри ва
лимфа томирлари билaн биргaликдa мушaкнинг ичигa ўсиб кирaди.
2) Перимизий - бевосита ҳар бир мушак тутами (мушак толалари ҳосил
қилган) ни ўровчи юпқа бириктирувчи тўқимали парда. Ҳар бир мушак
тутами толалари биргаликда фаолият юритувчи функционал бирликни ҳосил
қилади. Нервлар, қон томирлари, лимфа томирлари перимизий орқали
ичкарига ботиб киради.
3) Эндомизий – ҳар бир мушак толасини ташқи томондан ўрайди. У
ретикуляр толалар ва фибробластлардан иборат жуда юпқа бириктирувчи
тўқимали қатлам бўлиб, таркибида нерв толалари ва мушак толасини
кислород билан таъминловчи қон капиллярлари тўрини тутади. Айрим скелет
мушакларининг учлари конуссимон торайиб, бу ерда эпимизий пайларнинг
зич шаклланган бириктирувчи тўқимаси билан биргаликда мушак-пай
бирикишини ҳосил қилади.
Ёруғлик микроскопи остида скелет мушаги толаларининг бўйлама
кесимида оч ва тўқ йўллар - А ва I-дискларнинг кетма-кет жойлашиши билан
боғлиқ кўндаланг-тарғилликкўринади.
Aнизoтрoп -A
дисклaр икки xил нур
синдириш (aнизoтрoпия) xусусиятигa эга вa улaрнинг нoми ҳaм aнa шу
xусусиятгa aсoслaнгaн
.
А-дисклaр ҳaр xил бўѐқлaр билaняxши бўялaди. Оч
бўялувчи I-дисклар (изотроп) поляризацияланувчи ѐруғликни ўзгартирмайди.
Электрон микроскоп остида ҳар бириI-диск тўқ бўялувчи кўндаланг Z- чизиқ
ѐрдамида иккига бўлинади, қисқарувчи аппаратнинг функционал бирлиги
саркомер бўлиб, саркомер иккита Z-чизиғи орасида жойлашади ва тинч
ҳолатда унинг узунлиги 2,5 мкм га тенг. Шундай қилиб, сaркoмeр тaркибигa
А-диск вa унинг икки ѐнидаги I-дискнинг Z-чизиққaчa бўлгaн қисми (ҳaр бир
I-дискнинг ярми) кирaди. Мушак толаси саркоплазмаси узун цилиндрсимон
иплар тутамлари - миофибриллалар тутади. Миофибриллалар мушак
толасига нисбатан параллел жойлашади ва улар ўзаро учлари билан бириккан
саркомерлар занжиридан ташкил топган. Митохондрия ва саркоплазматик
тўр асосан диаметри 1-2 мкм га эга миофибриллалар орасида жойлашади.
Қўшни миофибриллалар саркомерлари шундай жойлашганки, уларнинг ѐн
чегаралари бир-бирига тўғри келади – буэса нафақат миофибриллалар, балки
мушак толаси учун ҳам хос бўлган кўндаланг-тарғилликни таъминлайди
(расм 7.2).
Электрон микороскопик текширувлар натижасида шу нарса
аниқландики,
саркомерларнинг
тузилиши
симметрик
равишда
миофибриллаларнинг бўйлама ўқига параллел жойлашган миозин ва F-
актинни ҳосил қилувчи 2 хил филамент (йўғон ва ингичка)ларнинг
мавжудлиги билан белгиланади (расм 7.3). Йўғонфиламентларнинг узунлиги
- 1,6 мкм, кенглиги - 15 нм ниташкил этади. Улар А-дискда саркомернинг
марказий қисминиташкил этиб жойлашади. Миозин - иккита бир хил оғир
занжир ва икки жуфтенгил занжирдан иборат анчагина йирик (молекуляр
массаси~500 кДальтон). Миозиннинг оғир занжири - миозин думини ҳосил
қилиб, спиралсимон айланган ингичка, ўзаксимон оқсил молекулалари
(узунлиги 150 нм ва қалинлиги - 2-3 нм)дан иборат. Ҳар бир оғир занжирнинг
бир учидаги катта бўлмаган шарсимон (глобуляр) бўртмалар миозин
бошчасини ҳосил қилади. Миозин бошчалари АТФни бириктирувчи соҳага,
шунингдекАТФнинг
ферментатив
гидролизи
(актомиозин
АТФазафаоллиги)ни таъминлаш ва актин билан бирикиш хусусиятигаэга.
Тўртта енгил занжир миозин бошчасига бириккан. Ҳар бир йўғон филамент
бир неча юз миозин молекулаларидан ташкил топган бўлиб, бунда уларнинг
ўзаксимон қисмлари ўзаро бир-бирини ѐпади, глобуляр бошчалари эса
учларидан бирига қараган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |