Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

VII БОБ 
МУШАК ТЎҚМАСИ 
Мушак тўқимаси эпителий, ички муҳит, нерв тўқималари билан 
биргаликда организмдаги асосий тўқималарнинг тўртинчи турини ҳосил 
қилади. Мушак тўқимаси таркибида қисқарувчи оқсиллар тутувчи ҳужайра 
ва симпластлардан тузилган. Биологик хусусиятига кўра мазкур оқсиллар 
мушакларнинг қисқаришини таъминлайди. 
Таснифи 
Тараққиѐт манбаига кўра: 
мезенхимадан ривожланувчи – томирлар ва ички аъзоларнинг силлиқ 
мушаклари
эпидермал (тери эктодермаси ва прехордал пластинкадан) – экзокрин 
безлар таркибидаги миоэпителиал ҳужайралар


нейрал (нерв найидан) – кўз ѐй пардаси силлиқ мушаклари 
целомик 
(спланхнотом 
висцерал 
варағи 
миоэпикардиал 
пластинкасидан) – кўндаланг-тарғил юрак 
соматик (миотомдан) – кўндаланг-тарғил скелет мушаги. 
Морфологик ва функционал хусусиятларига кўра: 
1) 
скелет мушак тўқимаси 
кўндаланг - тарғилликка эга узун чўзиқ 
ҳужайралар ҳосил қилган кўп ядроли симпластлардан иборат. Бундай 
мушакларнинг қисқариши тез, кучли ва одатда киши ихтиѐрига бўйсинади. 
2) 
юрак мушаги 
ҳам кўндаланг-тарғилликка эга ва алоҳида бир-бирига 
нисбатан параллел жойлашган цилиндрсимон чўзиқ тармоқланган 
ҳужайралардан иборат, уларнинг бир- бири билан бириккан учлари соҳасида 
фақатгина юрак мушаги учун хос бўлган тузилмалар - 
оралиқ дисклар
жойлашган. Юрак мушагининг қисқариши ритмик ва киши ихтиѐрига 
бўйсинмайди. 
3) 
силлиқ мушак тўқимаси 
кўндаланг-тарғилликка эга бўлмаган 
дуксимон шаклдаги ҳужайралар тўпламидан иборат. Мазкур мушакларнинг 
қисқариши секин ва киши ихтиѐрига бўйсинмайди. 
Мушакнинг 
барча 
турларида 
қисқариш 
ингичка 
актин 
филаментларининг йўғон миозин филаментларига нисбатан сирпаниши 
ҳисобига амалга ошади. Мушак ҳужайраларидаги айрим органеллалар ўзига 
хос номаланади. Мушак ҳужайраси цитоплазмаси - саркоплазма, 
эндоплазматик тўр - саркоплазматик тўр, ҳужайра мембранаси 
ѐкиплазмолемма - сарколемма дейилади. 
Скелет мушаги толалари диаметридаги фарқлар мушакнинг ўзига хос 
хусусиятлари, одамнинг ѐши, жинси, овқатланиши ва жисмоний 
чиниққанлигига боғлиқ. Маълумки, жисмоний машқлар мушакни 
ривожланиши ва ѐғ қатламларини камайишига олиб келади. Мушак 
массасининг бундай йўл билан ошиши ҳар бир мушак толаси диаметрининг 
катталашуви ва толаларда янги миофибриллаларнинг ҳосил бўлиши билан 
боғлиқ. Ҳужайра ҳажмининг ошиши билан тавсифланувчи мазкур жараѐн 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish