―умумий ва хусусий физиотерапия асослари‖



Download 3,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/129
Sana14.04.2022
Hajmi3,36 Mb.
#549701
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   129
Bog'liq
2 5343865719194914827

Қарши кўрсатмалар.
Ўткир яллиғланиш жараѐнлари, яққол 
атеросклероз, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси II ФС дан 
юқори, сурункали гломерулонефрит, жигар циррози, тиреотоксикоз, 
инфекцион касалликлар, вегетатив-томир дисфункцияси, ҳомиладорликнинг 
иккинчи ярми ва лактация даври. 
Параметрлари. 
Муолажа 60-90
0
С ҳароратгача қиздирилган суюқ 
парафин билан ўтказилади. Тибиѐт амалиѐтида парафин препаратлари 


178 
озокерит, даволовчи балчиқ билан қўшиб ўтказилади. Улар юқори иссиқлик 
ушлаб қолиш хусусиятига эга. 
Методика. 
Парафинни иситиш махсус идишларда, сув ҳаммомида ва 
парафин ванналарида амалга оширилади. Муолажа олдидан 10-15 минут 
давомида парафин стерилланади (110-140
0
С ҳароратда). Сўнгра совуѐтган 
парафин қатлам-қатлам, парафин ванночкаси ва апплекация усулларида 
вазелин билан ишлов берилган тери соҳасида қўлланилади.
Қатлам-қатлам усули. 
Кисточка ѐки пахтали тампон 60-65
0
С 
ҳароратда эритилган парафинга ботирилади ва жарохатланган тери юзасига 
юпқа қатлам билан суртилади. Биринчи қатлам қотганидан сўнг кейинги 
қатламлар суртилади токи парафин қалинлиги 1,5-2 см га етгунча. Сўнгра 
аппликация клеенка, пахтали мато билан ўралади. 
Салфетка-апплекация усули. 
Марлядан тайѐрланган 10 қават букилган 
салфеткалар 60-65
0
С ҳароратда эриган парафинга солинади. Парафин билан 
шимилган салфеткалар олинади, сиқилади ва таъсир соҳасига қўйилади. 
Апплекация клеенка, пахтали мато билан ўраб қўйилади.
 
Кювет-апплекация усули. 
Эритилган парафин девор баландлиги 5-6 см 
ли кюветларга солинади. Парафин қаватининг қалинлиги 1,5-2 см. 
Парафиннинг 50-52
0
С ҳароратгача совиганидан сўнг аппликация беморнинг 
жарохатланган соҳасига қўйилади. Қават юзаси клеенка ва одеял билан 
ўралади. 
Сепиш усули.
Парафин 15 минут давомида 100
0
С ҳароратгача 
қиздирилиб стерилланади. Махсус пульверизатор металл балонига 80
0
С 
ҳароратли эритилган парафин қуйилади. Унга ҳаво юбориб, жарохат ѐки яра 
юзасига парафин сепилади. Агар парафин сепилиши қийинлашса. Уни 
қиздириш зарур. Парафин қалинлиги 0,3-0,5 см гача сепилади, клеенка, 
пахтали мато билан ўралади. Муолажа давомийлиги 20-60 минут.
Парафинли маска. 
Стерил парафин индивидуал сиғимдан кисточка ѐки 
пахтали тампон билан юзнинг терисига қатлам қилиб суртилади, бунда бурун 


179 
йўллари ва оғиз очиқ қолдирилади. Муолажадан олдин тери спирт билан 
ѐғсизлантирилади, агар у ѐгли бўлса, ѐки ўсимлик ѐғи билан артилади, агар у 
қуруқ бўлса. Парафин қалинлиги 0,3-0,5 см га етганида, у клеенка ва пахтали 
мато билан ўралади. Таъсир этиш вақти косметика мақсадда 20 минут, 
даволовчи маска 30-60 минутга қолдирилади. 
Юқори ѐки пастки жағ альвеоляр ўсимтаси шиллиқ пардасининг 
апплекацияси.
Оғиз бўшлиғи муолажага тайѐрланади. Эритилган парафинга 
8 қават букилган салфетка тушурилади, парафин билан шимдирилади, енгил 
сиқилади ва тиш қатори орқали кўприк кўринришида қўйилади. Бемор 
оғзини ѐпади. Таъсир давомийлиги 30 минут. 
Парафинтерапия озокериттерапия (
п а р а ф и н - о з о к е р и т т е- 
 р а п и я
), балчиқ терапия (
п а р а ф и н – п е л о и д о т е р а п и я
) ва 
инфрақизил нурлатиш (
п а р а ф и н – ф о т о т е р а п и я
) билан қўшиб 
ўтказилади.
Парафинтерапия муолажасини дозалаш қўлланиладиган парафин 
ҳарорати, таъсир майдони ва давомийлиги билан амалга оширилади. 
Муолажа ҳар куни ѐки кун ора ўтказилади, давомийлиги 30-60 минут, бир 
курсга 12-15 муолажа. Муолажадан сўнг албатта 30-40 минут давомида дам 
олинади. Парафинтерапия курси 1-2 ойдан кейин қайта ўтказилади. 

Download 3,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish