―умумий ва хусусий физиотерапия асослари‖



Download 3,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/129
Sana14.04.2022
Hajmi3,36 Mb.
#549701
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   129
Bog'liq
2 5343865719194914827

Кўрсатмалар
Сурункали гингивит, пародонтит, оғиз бўшлиғи 
шиллиқ пардасининг яра-некрозли жарохатланиши, сурункали афтозли 
рецидивловчи стоматит, чандиқлар. 
Қарша кўрсатмалар. 
Ёмон сифатли шишишлар, йирингли 
яллиғланиш касалликлари, озиб кетиш, ҳароратли ҳолат. 
Методика. 
Оғиз бўшлиғи гидротерапияси. Гидротерапия тишлар, 
милк чўнтаклари маҳаллий тозаланганидан ва 
оғиз бўшлиғи санациясидан сўнг ўтказилади. 
Мосла учини чапдан ўнгга ҳаракатлантириш 
билан аввал юқори, кейин пастки жағ 
ювилади. Ҳар бир жағни ювиш давомийлиги 
5-7 
минут. 
Яллиғланиш 
белгиларида 
индиферрент ҳарорат ва кичик босим (0,3-1 
атм), ўткир ости ва сурункали яллиғланишда 
– юқори ҳарорат (38-40
0
С) ва 2 атм.гача босим қўлланилада. Пародонтозда 
юқори босим 2-3 атм кўрсатилган, ҳароратни аста секин 25-20
0
С гача 
тушуриб борилади. Милкларнинг кичик томирлари тренировкаси учун 
контраст ҳарорат қўлланилади (совуқ-иссиқ) аста секин улар орасидаги 
фарқни ошириш билан олиб борилади. Бир курс давога 20-30 муолажагача 
тавсия этилади.
 
 
Умуртқа поғанасини сув остида чўзиш 
 
Умуртқа поғанасини сувда чўзишнинг турли усулари мавжуд. Илиқ 
сув тана мушакларининг бўшашига олиб келади ва уларнинг таранглигини 
олади, шунингдек оғриқ синдромини йўқотади ѐки камайтиради. Сувнинг 
химик таркиби (чучук, сероводородли, натрий хлоридли, радонли, 
скипидарли) мухим аҳамиятга эга. 


175 
Умуртқа поғанасини сув остида вертикал чўзиш. 
Сувга тушган бемор
махсус мосламага жойлаштирилади (бош 
фиксацияланган, қўллар махсус мосламага 
қўйилган). Тос соҳасига кийилган белбоғга 
трос ѐрдамида юклама осилади, уни аста 
секин 2-5 кг дан (муолажа бошида) 10-25 кг 
гача ошириб борилади. Умуртқа поғанасини 
чўзишни махсус аппарат ѐрдамида ҳам олиб 
бориш мумкин.
 
Горизонтал юзада умуртқа поғанасини чўзиш.
Тракцион шитнинг 
бош қисми ваннанинг бошга мўлжалланган бортига махкамланади, унинг оѐқ 
қисми махкамланмаган ҳолатда 
қолдирилади, бу шитнинг эгилиш 
бурчагини ўзгартиришга имкон 
беради. Умуртқа поғанасининг бел 
қисмини чўзиш учун бемор шитга 
ѐтқизилади. Кўкрак қафасининг 
пастки қисмига бақувват тўқимадан тайѐрланган лиф қўйилади. Лиф 
лямкалари шитнинг бош қисмига боғланади. Бемор тосига лямкали ярим 
корсет жойлаштирилади. 5
-7
минут давомида ванна 34-36
0
С ҳароратли сув 
билан шундай тўлдириладики, сув беморнинг кўкрагини қопламасин. Ярим 
корсет лямкаларига металл трослар ѐрдамида, блоклар системаси орқали 
ташланган, ванна бортидан ташқарида юклама осилади. Чўзиш 5 кг юклама 
билан бошланади, сўнгра 4-5 минут давомида юклама 25-35 кг гача ошриб 
борилади. Муолажа охиригача юклама аста секин 0 гача тушурилади. 
Кейинги муолажаларда оғирлик таъсир кучи 5 кг дан ошириб борилади ва 4-
5 муолажада 35-55 кг га етказилади. Муолажанинг давомийлиги 20-40 минут, 
сўнгра бемор горизонтал ҳолатда ѐки бош қисми кўтарилган кушеткада 1,5 
соат дам олади. Бир курс давога 10-12 муолажа. 


176 
Умуртқа поғанасининг бўйин қисмини чўзиш учун бемор боши 
Глиссон ҳалқаси билан фиксацияланади. Бунда кичик юалама қўлланилади 
ва муолажа давомийлиги камайтирилади. Биринчи муолажада 5-6 кг юклама 
қўлланилади, кейинчалик ҳар муолажада 1-2 кг га ошириб борилади ва 12-15 
кг гача кўтариб борилади. Муолажа давомийлиги бошида 8-10 минут. 
Кейинчалик 12-15 минутгача етказилади. Бир курс давога 10-12 муолажа. 
Чўзишдан сўнг дарҳол бемор умуртқа поғанасини иммобилизацияси учун 
―бинтланади‖ ѐки штангист камари ѐки ―корсет‖ тақилади, шундан сўнг 1 
соат давомида горизонтал ҳолатда дам олади. Бутун даво курси давомида 
беморлар қаттиқ тушакда ѐтадилар.

Download 3,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish