Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ



Download 9,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/143
Sana14.04.2022
Hajmi9,49 Mb.
#549577
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   143
Bog'liq
6-san-2020

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
20
универсал қобилият ҳисобланиб, шахсий ўзига хос сифатлар билан аниқланади, 
ақлий операцияларни тезкорлик ва аниқлик билан бажариш, мантиқий фикрлаш 
кўникмаларининг мавжудлиги, тасаввур ва ижодий тафаккурнинг етарли даражада 
ривожланганлиги билан характерланади. Масаланинг педагогик аспекти таълим ва 
ижод жараёнига янгича ёндошув, шакл ва усулларни қўллаш зарурияти мавжуд экан-
лигини кўрсатиб, талаба шахсининг юқори фаоллиги эса бу замонавий усулларнинг 
асоси ҳисобланади. Бу эса бевосита танланган фаолият турига лаёқатнинг мавжуд-
лиги билан боғлиқ. Юқорида санаб ўтилган бошланғич асослар мавжуд бўлгандагина 
талабанинг ижодий қобилиятлари самарали ривожланиши учун шарт-шароитлар яра-
тилган ҳисобланади. Кўпгина тадқиқотчилар «ижод» ва «қобилият» тушунчаларини 
бир-бири билан боғлиқ ҳолда ўрганишган.
Ижод масаласини тадқиқ қилишда уни яратувчанлик нуқтаи назаридан ўрганиш 
мақсадга мувофиқ бўлиб, у объектив ва субъектив янги ижодий маҳсулотни ярати-
лишига қаратилган. Бунда таълим нуқтаи назаридан субъектив ижод маҳсули ижо-
дий характердаги жараён натижасида яратилиши муҳим аҳамият касб этади. Шун-
дай қилиб, таълим жараёнида ижод деб, талабанинг объектив ва субъектив янги 
маҳсулотни ижодий характердаги ишларни амалга ошириб яратишдаги қобилиятига 
айтилади. Таълим жараёнида ижодий билимлар ва ижод қилиш усулларини ўрганган 
талаба билим ва кўникмаларни ўзлаштириш қобилиятларини ўзида шаклланти-
ради. Аввалдан маълум бўлган ахборотлар, ижодкор шахсни рағбатлантириш, уни 
ижод қилишга ундаш учун етарли бўлмасдан, бунда албатта, чуқур ва мукаммал 
дунёқарашлар, янги билимлар ва тушунчалар, маҳорат ва кўникмалар, шунингдек 
ижобий натижалар зарур бўлади. Шу нуқтаи назардан ўз ижод йўлларини, илмий 
фаолияти йўналишини аниқ танлаб олган ижодкорларда фаол тарзда янги маълумот-
ларни қидириш, ўзлаштириш, изланишларини, уларнинг илмий тадқиқот ишларини 
олиб боришга қизиқишлари билан тушунтириш мумкин. Бунда, ижодкор шахс ўзида 
аввалдан йиғилган заҳира билими, тажрибаси ва кўникмаларидан фойдаланган ҳолда, 
юзага келган эҳтиёжлар таъсири остида ижодий жараённи бошлайди. 
Умуман изланишлар натижасида, тадқиқотчилар, қобилият ривожланишининг 
икки даражаси мавжудлигини қайд этишган:

репродуктив(юқори даражадаги маҳорат); 

ижодий (янги маҳсулот яратиш қобилияти). 
Қобилиятнинг ижодий даражасини ижодий қобилият йўналишида ўрганиш 
мақсадга мувофиқ бўлиб, бу масалада ҳам фанда турли қарашлар мавжуд. Психологик 
луғатларда, ижодий қобилият, ижодни таъминловчи психик хоссаларнинг йиғиндиси 
сифатида эътироф этилади. Бу хислатлар ностандарт тасаввурга эга бўлган ижодкор 
шахсга хос. Булар тафаккур, тасаввур, ақлнинг мослашувчанлиги, дивергент фик-
рлаш, ижодни рағбатлантириш ва бошқалардир. 
Шахс ижодий қобилиятнинг асосий манбаларидан бири рағбат масаласи, шах-
снинг рағбати, уни ижод қилишга ундовчи тизимдир. Маълумки инсоннинг ҳолати 
ва интегратив ички мотивацион фактори сифатида шахснинг эҳтиёжи, қизиқиши, 
орзу истаклари, идеаллари ва дунё қарашини ўзида мужассам этган ва унинг маълум 
мақсадга йўналтирилиши учун хизмат қилади. Ижодкор шахснинг асосий характери-
стикаларидан бири – ижодий қобилиятга ундаш, уни рағбатлантириш бўлиб, бунда 
ижодий жараённинг таркибий қисми билан боғлиқ бўлган рағбат асосий ўрин тутади.
Ижодкорни рағбатлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари шахснинг ижод жараёнига 
яққол тарзда интилиши, ўзлигини англаши ва ижодий жараённинг мазмунини чуқур 
англашга бўлган барқарор интилиш кўринишларида намоён бўлади. Таълим жара-



Download 9,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish