МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
22
дий қобилият» ҳамда «ривожлантириш» категорияларини аниқлаган ҳолда, «талаба-
нинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш» тушунчасини талабаларга амалий
безак санъати воситасида ўзларини кўрсатиш, намоён қилиш имкониятини беради-
ган, аниқ мақсадларга йўналтирилган жараён эканлигини айтиб ўтиш лозим бўлади.
Юқорида келтирилган асосларга кўра, педагогик жараёнда, талабаларнинг ижодий
қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган мақсадли ишларни амалга ошириш-
нинг кетма-кетлиги ишлаб чиқилди:
– амалий санъат асарини тасвирлаш учун ижодий жараённи мақсадли тасвир-
лаш, ижодий жараёнда бирламчи мўлжаллаш,;
– амалий безаек санъат асарларини яратишда ижод қилиш усулларини ўрганиш;
– ўзининг шахсий, ижодий композицияларини яратиш.
Ижодкор ўқитувчилар ва тадқиқотчиларнинг муаммо бўйича олиб борган
тадқиқотлари натижаларини ўрганиш асосида ижодий жараёнда, хусусан, амалий
санъат йўналишида ижодий қобилиятларни ривожлантиришнинг таркибий қисмлари
аниқланди ва улар қуйидагича:
1. Амалий безак санъатида қобилиятларни ривожлантиришнинг когнитив
босқичи бевосита турли халқларнинг миллий қадриятлари ҳақидаги билимлар-
нинг бойитилиши билан боғлиқ. Бу ҳақдаги олинган маълумотлар асосида талабада
тафаккур фаоллиги, халқ амалий безак санъатига қизиқиш шаклланади ва бунда
шахсий дунёқарашлар маълум бадиий тасвирларни идрок этиш билан боғлиқ бўлиб
қолаверади.
2. Ижодий қобилиятларни ривожлантиришнинг мотивацион-фаол ташкил этув-
чиси самарали фаолият учун барқарор ички эҳтиёжлар, ижодий рағбатларнинг
уйғунлашганлиги, амалий санъат ва ҳунармандчиликда юқори натижаларга эришиш
истагининг мавжудлиги кўринишларида тавсифланади. Бу талабаларда ижодий жара-
ёнга қизиқиш ҳаракатларида ижобий туртки бўлиб, ўз ижодий ҳаракатларини бошқара
олиш, халқ амалий безак санъатига, миллий анъаналарни ўрганишга қизиқишларини,
яратилган санъат асарига ўзининг холис фикларини билдириш қобилиятларини
шакллантиради. Бу босқич санъатнинг ўзига хослиги билан тавсифланиб, унинг
ёрқинлиги билан белгилаб, талаба томонидан амалий безак санъати воситасида турли
рангларни кўрсатиб беришдек муҳим вазифани англай олишини ўз ичига олади.
Мотивацион-фаол босқич талабанинг бадиий образларга шахсий дунёқараши,
муносабати билан таъминланади ва у амалий безак санъатининг турли кўринишларида
ҳамда ижод жараёнида режалаштирган образни қай даражада ифодалай олиши билан
амалга оширилади. У талабанинг жараёнга эмоционал-барқарор қизиқишларида,
ўзининг имкониятларига ишончида, ўзлигини кўрсата олишида ва ижодий ютуқларга
интилишида намоён бўлади.
3. Ўзгартирувчи ташкил этувчи қўйилган ижодий топшириқни мустақил равишда
талаба томонидан, муаллифлик асари кўринишида бажаришга лаёқатлилигида,
унинг ўз дунёқарашини амалий санъат асари кўринишида тасвирлай олишида,
олинган билимларни янги кўринишга кўчира олиш қобилияти ва кўникмаларининг
мавжуд эканлигида намоён бўлади. У амалда яратилган амалий саънат асарлари
шаклида намоён бўлиб, соҳанинг турли туман кўринишларда тармоқланиши билан
фарқланади.
Амалий безак санъати талабаларнинг ижодий қобилиятларини шакллантириш
воситаларидан биридир. Тадқиқотчилар томонидан кўп йиллар мобайнида ўтказилган
амалий изланишларни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, амалий безак санъати маъ-
навий манбаларни моддий кўринишга ўзгартириб берувчи санъат турларидан бири-
Do'stlaringiz bilan baham: |